АЗОТЛИ ЎҒИТЛАР ҲИСОБИ
АММОНИЙЛИ СЕЛИТРА ИШЛАБ-ЧИҚАРИШ
Қишлоқ ҳўжалигида қўлланиладиган минерал ўғитлар ичида азотли ўғитлар ўсимликларни ривожланишида катта ўрин тутади. Азотли ўғитларга, аммоний нитрат (NH4NО3), карбамид (CО(NH2)2), аммоний сульфат ((NН4)2SО4), аммоний гидроксиди (NH4ОH) мисол бўла олади.
Бизнинг табиий шароитимизда азотли ўғитлар ичида кенг қўлланиладиган ўғитлар аммонийли селитра ва карбамиддир. Аммонийли селитра – рангсиз кристалл модда бўлиб, таркибида 60% кислород, 5% водород, 35% азотдан иборат бўлган, донадор ҳолидаги туздир, сувда яхши эрийди. Масалан, 1000С да 1кг сувда 10 кг дан кўп аммонийли селитра эрийди. Шунингдек, ҳаводаги намликни тез тортиб олиб, қўллаш учун ноқулайлик туьдиради. Гигроскопиклиги юқори бўлганлиги учун, ҳаво нисбий намлиги 60% дан ортганда ўз-ўзидан намланади. Умуман, минерал ўғитларни гигроскопик нуқтаси қуйидаги формула орқали аниқланади.
бу ерда h – гигроскопик нуқта, Ра - тузларнинг тўйинган эритмаси устидаги сув буғининг парциал босимидир, Р - шу ҳароратдаги тўйинган сув буғининг парциал босими.
Гигроскопик нуқта ҳаво нисбий намлигига тўғри келса, модда ўзига намликни олмайди ва қуримайди. Аммоний селитра атмосфера босимида минус 500С дан суюқланиш ҳарорати 169,60С гача оралиқда бешта кристалл модификацияга эга. Қуйида аммоний селитранинг сувдаги эрувчанлиги келтирилган.
Аммоний селитра бир кристалл ҳолатидан иккинчи кристалл ҳолатига ўтишда иссиқлик ажралиши ёки иссиқлик ютилиши мумкин.
Маҳсулотларни гигроскопиклигини камайтириш ва сақлаш муддатини ошириш учун турли хил усуллардан фойдаланилади:
Рисм.1. 1 - куб кристалл ҳолати (169,60С - 125,20С); 2 - тетрагонал кристалл ҳолати (125,20С -84,20С); 3-ромбик моноклиник кристалл ҳолати (84,20С - 32,30С); 4 -ромбик бипрамидалик криссталл ҳолати (32,30С - 169,60С дан паст).
- йирик кристалл ҳолатида ишлаб чиқарилади (аммонийли селитраси учун; А - маркаси 1 - 3 мм ли 93% гача; В - маркаси 1 - 4 мм ли 4% дан ошмаслиги керак).
- аммонийли селитра суюқланмасини донадорлаш минорасига бергунча, унинг таркибига турли хил қўшимчалар; масалан, магний нитрат Mg(NО3)2, (NH4)2SО4, фосфорит кукуни эритмаси ва бошқалар қўшилади.
- донадор селитра юзаси гидрофоб плёнкалар ҳосил қилувчи сирт актив моддалар (САМ) билан қайта ишланади; масалан, суюқ парафин, ёғ, нефт ва бошқалар.
- донадор сиртига кам гигроскопик моддалар – диатамит, каолин, вермикулитлар пуркалади.
- тайёр махсулот зич, герметик полиэтилен ёки қоғоз қопларда сақланади.
Аммонийли селитра олдин аммиак синтез қилингунга қадар нитратли тузлардан олинар эди. Аммиак синтез қилингандан сўнг аммиак ва нитрат кислотасидан олина бошланди. Аммонийли селитрани олиш, нитрат кислотасини аммиак билан нейтралланиш реакциясига асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |