3.2. Ўлчаш усуллари ва воситалари
Механик ва оптик асбоблар ёрдамида конструкция юзасида ўрганилаётган нуқталарнинг нисбий кўчиши ёки қўзғалмас асосга нисбатан мутлақ кўчиши аниқланади. Механик асбобларда ўлчанилаётган катталик, яъни, кўчиш ричаг ёки тишли ғилдирак тизими ёрдамида асбоб шкаласидаги милни ҳаракатга келтиради. Оптик асбобларда эса ричаг ролини ёруғлик нури ўтайди. Натуравий тузилмалар ёки йирик масштабли моделларни синашда қуйидаги механик асбоблар кенг қўлланилади:
- чамбаракли тишли ғилдиракли салқилик ўлчагич;
- рейка тишли ғилдиракли индикатор;
- оғиш ўлчагич (клинометр);
Прогибомер (1) -(4.1. расм) корпус, цилиндрик барабан, шестерналар тизимидан иборат. 7 барабанни айланиши, 3 ва 4 куллардаги шестерналар тизимини айлантиради ва натижада 5 шкаладаги мил ъаракатга келади. Шестерналар тишлари шундай танланганки, барабанни битта айланиши 3 куни 10 маротаба, 4-куни 100 маротаба айланишига тщьри келади.
- ричагли тензометр.
Чамбаракли тишли ғилдиракли салқилик ўлчагич конструкцияларни синашда ишлатиладиган энг қулай ва универсал ўлчов воситаларидан бири ҳисобланади. Уни исталган фазовий вазиятда ўрнатиш мумкин. 13.6-расмда кўрсатилган салқилик ўлчагич - корпус 1, цилиндрик чамбарак 7 ҳамда 3 ва 4 тишли ғилдираклар тизимидан иборат. Чамбарак 7 нинг айланиши орқали 3 ва 4 тишли ғилдираклар тизими ҳаракатга келади, натижада мил 5 силжийди. Тишли ғилдиракларда тишлар нисбати шундай танланганки, чамбаракнинг битта айланишига 3 – ғилдиракнинг 10 маротаба, 4 – ғилдиракнинг 100 маротаба айланиши тўғри келади.
|
3.3-расм. Салқилик ўлчагичнинг ишлаш схемаси: 1 – кичик (0,01 мм) бўлакли шкала жойлашган корпус; 2 – ингичка пўлат сим; 3 ва 4 – тишли ғилдираклар; 5 – катта (1 мм) бўлакли шкала; 6 – юк; 7 – цилиндрик чамбарак
|
Салқилик ўлчагич шкаласи бўлакларининг қийматлари мос ҳолда 1 см, 1 мм ва 0,01 мм ни ташкил этади.
Салқилик ўлчагич корпуси қўзғалмас асосга маҳкамланади. Битта учи текширилаётган тузилмага, иккинчи учи юкка маҳкамланган сим 2 нинг ҳаракатланиши салқилик ўлчагич чамбарагини айлантиради. Салқилик ўлчагичнинг афзаллиги - унда чамбаракнинг айланишлар сони чекланмайди. Демак, салқилик ўлчагич ёрдамида катта кўчишларни ўлчаш мумкин. Юк осилган симга ҳароратнинг таъсирини синов натижаларини қайта ишлашда албатта ҳисобга олиш лозим.
3.4-расм. Рейка-тишли ғилдиракли индикатор: 1 – корпус; 2 – тишли рейка; 3 – кичик (0,01 мм) бўлакли шкала; 4 ва 6 – мил ўрнатилган тишли ғилдираклар; 5 – катта (1 мм) бўлакли шкала; 7 - пружина
Do'stlaringiz bilan baham: |