1-маъруза Мавзу: Конструкциялар, бинолар ва иншоотларни синаш ва текширишнинг моҳияти


-маъруза Мавзу: Ўлчаш асбоблари ва уларнинг қўлланилиши



Download 350,56 Kb.
bet5/11
Sana31.05.2022
Hajmi350,56 Kb.
#623626
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
3-маъруза
Мавзу: Ўлчаш асбоблари ва уларнинг қўлланилиши
Машғулот режаси:

  1. Динамик юкламаларни ҳосил қилиш усуллари

  2. Ўлчаш усуллари ва воситалари

  3. Иншоотларни оғишини аниқлаш

Динамик юкламаларни ҳосил қилишнинг механик, гидравлик, пневматик ва электрик (элоктромагнит, электродинамик, пpезоэлектрик) усуллари мавжуд.
Механик усул вибростол, вибростенд ва виброплатформаларда конструкцияларни синашда қўлланилади. Бунда циклик юкламалар марказдан қочувчи ва кривошип механизмлар ёрдамида ҳосил қилинади.
Гидравлик усул ташқи манба энергиясини сиқилган суюқлик энергиясига, сиқилган суюқлик энергиясини эса объект қаршилигини енгишга ишловчи механик энергияга айлантириб беришга асосланган.
Пневматик усул портлаш ёки олдиндан сиқилган ҳаво энергиясини қўллашга асосланган. Электрик усуллар асосан циклик юкламалар ҳосил қилишда қўлланилади.
Гравитацион таъсир ёрдамида зарба ҳосил қилиш йўллари 3.1-расмда тасвирланган. Биринчи ҳолда (3.1,а-расм) юк маълум бир баландликдан махсус ҳимояловчи тўшама устига ташланади ва зарб таъсири ҳосил қилинади. Иккинчи ҳолда (3.1б-расм) конструкцияга ип орқали уланган юкни эркин қўйиб юбориш воситасида конструкцияда динамик тебраниш ҳосил қилинади. Ҳар иккала ҳолатларда ҳам юкнинг оғирлиги конструкция оғирлигидан кичик бўлиши лозим. Горизонтал тебранишларни баллистик маятник ёрдамида ҳосил қилиш мумкин (3.1в-расм).



3.1-расм. Гравитацион кучлар ёрдамида тебраниш ҳосил қилиш усуллари: а) баландликдан юк ташлаш; б) конструкцияга ип орқали уланган юкни эркин қўйиб юбориш; в) баллистик маятник ёрдамида; г) конструкцияга таранг тортилган троссни тезликда қўйиб юбориш





3
3.1 г-расмда кўрсатилган ҳолатда конструкция трос ёрдамида тортиб қўйилган бўлади ва троссни тезликда қўйиб юбориш натижасида динамик юклама ҳосил қилинади. Шу йўл билан тузилманинг тебраниш шакли ва даври аниқланади.

3.2-расм. Пулунжерли гидропулъсаторнинг схемаси: 1 – кривошип механизми; 2 – цилиндр; 3 – плунжер; 4 – қўшимча цилиндр

3.2-расмда пулунжерли гидропулъсатор ёрдамида тебраниш ҳосил қилиш схемаси келтирилган. Кривошип механизми 1 маълум  бурчак тезликда айланиб, цилиндр 2 дан пульсатор суюқликни ҳайдаб чиқаради, натижада 3 плунжер ҳаракатга келади.


Иншоот ва унинг моделини синашда элементларнинг юклама остидаги ҳолати ва юкланиш жараёнини тавсифловчи жуда кўп параметрлар ўлчанади. Бундай параметрларга ташқи куч ва ҳарорат таъсири, тузилма элементларининг чизиқли ва бурчакли кўчиши, кўчиш тезлиги, тезланиши ва бошқалар киради. Юқорида келтирилган параметрларни ўлчаш учун ҳар хил иш тамойилга асосланган, бир-биридан конструктив ечими, сезгирлиги, ўлчов диапазони ва бошқа тавсифлар билан фарқланадиган ўнлаб асбоблар ишлатилади. Қўлланиладиган асбобларга қўйиладиган талаблар синов олдига қўйилган мақсадга боғлиқдир. Натуравий синов ўтказилганда ва иншоот текширилганда объектга тез ўрнатиладиган, автоном электр манбаига эга ва кенг ўлчов диапазонли асбоблар қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.
Иншоот моделини синашда (одатда лаборатория шароитида) тўлароқ тадқиқот ишлари олиб бориш мумкин бўлади. Яъни куч ва ҳарорат таъсирининг ҳар хил режимларини моделлаштириш, ўрганилаётган конструкциянинг кўпроқ кесим ва нуқталарида деформация, кўчиш ва ҳароратни ўрганиш мумкин. Бундай ҳолатда моделга ҳар хил турдаги юзлаб, минглаб асбоблар ўрнатилади. Моделда синов ўтказилганда унда юзага келадиган кўчиш ва деформацияни қиймати жуда кичик бўлгани сабабли, ўлчов ускуналарига қўйиладиган асосий талаблардан бири сезгирлик ва аниқликнинг юқори бўлишидир. Синов моделига кўплаб миқдорда ўлчов ускуналари ўрнатилиши учун уларнинг нисбий массаси кичик бўлиши ва кўрсатгичларни ёзиб олишда юқори тезликни таъминлаш талаб этилади. Ушбу талабларга автоматлаштирилган ахборот-ҳисоблаш комплекслари билан таҳминланган замонавий синов асбоблари тўла жавоб беради.



Download 350,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish