1-маъруза. Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги


Шаҳар Ethernet тармоқлари



Download 10,69 Mb.
bet29/170
Sana04.04.2022
Hajmi10,69 Mb.
#528648
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   170
Bog'liq
1 Mажмуа NGN тўлиқ

Шаҳар Ethernet тармоқлари
Одатда, янги қурилишни талаб қилувчи яна бир кенг полосали кириш технологияси – Ethernet шаҳар тармоқлари ёки MAN. Ethernet технологиясидан кенг полосали кириш технологияларидан бирида фойдаланиш – унинг локал тармоқларни (LAN) бошқа рақобат ечимлардан афзаллиги билан боғлиқдир. Замонавий баҳолашлар шуни кўрсатадики, 90% дан ортиқ NGN трафиги ҳозирги вақтда Ethernet трафигига тўғри келади. Натижада, индивидуал фойдаланувчиларни NGN тармоқларига улашда (HPNA, VDSL, ADSL ва бошқа технологиялар) Ethernet энг кенг тарқалган интерфейс бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун Ethernet технологиясини шаҳар чегарасигача кенгайтириш ғояси алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу ғоя реализация қилишда осондир, чунки замонавий транспорт тармоқлари Ethernet трафигини самарали қабул қилади ва ихтиёрий ўтказувчанликка эга виртуал “йўлак” ларни яратиш имконини беради.
Ethernet технологиясидан кириш технологияси сифатида фойдаланиш ҳозирги вақтда локал тармоқларни яшаш жойларида ўрнатиш билан боғлиқ. Аксарият ҳолатларда барча нарса шиддатли тарзда рўй берган. Инициатив гуруҳни шаҳар тармоғига улаш вазифаси қўйилган эди. Сўнгра бир неча уйлар ягона тармоққа бирлаштирилиб, кириш тармоқлари шакллантирилган. Натижада, кўплаб уй тармоқлари етарлича бюджетга эга бўлган тижорат ташкилотларига айланди, уй тармоқларини ривожлантириш бизнес модели эса кам сармоялар билан “NGN да бизнесни қандай қилиб қуриш” намунасига айланди. Бундай модел алоқа соҳаси учун анъанавий инвестицион моделига қарама-қаршидир, аммо NGN нинг демократиклиги бизнесни бундай усулда юритиш имконини беради. Одатда, Ethernet уй тармоқлари 1.4.3-бўлимда замонавий тармоқлар парадигмасининг ўзгариши мисоли сифатида кўриб чиқилган кластер тармоқлар технологиялари асосида қурилади. Бундан ташқари, Ethernet кириш тармоқлари янги технологияларни ривожлантириш майдони сифатида кўрилмоқда.
Ethernet кириш тармоқлари технологияларининг батафсил тавсифларини www.nag.ru сайтида топиш мумкин. Ушбу сайт уй тармоқларнинг ривожланиш атмосферасини акс эттиради ва Ethernet технологияси соҳасида ишловчи муҳандислик ҳамжамиятининг тан олинган форумларидан бирига айланди.
Ethernet кабел тармоғини ўрнатиш учун САТ3 дан САТ6 гача категориядаги “витая пара” лар керак бўлади. Шаҳар ва биноларнинг замонавий инфраструктурасида бундай кабеллар мавжуд эмас, шунинг учун уларни янгидан ётқизиши керак. Ethernet технологиясида умумий ҳисобда (структураланган кабел тармоқлари стандартларига мувофиқ равишда) уч турдаги кабел тизимлари мавжуд:

  1. бинолар ўртасидаги тақсимлагичларни улаш учун магистрал кабел тизимлари;

  2. бино қаватлари тақсимлагичларини бутун бино тақсимлагичи билан улаш учун магистрал (вертикал) тизим;

  3. горизонтал кабел тизими – фойдаланувчи розеткасидан бино қавати тақсимлагичигача бўлган кабеллар.

Ушбу кириш тармоғи учун горизонтал кабел тизими умумий кўринишда аҳамият касб этмайди, чунки бир қаватда 2-3 тадан ортиқ фойдаланувчилар камдан-кам ҳолатларда мавжуд бўлади. Горизонтал кабел тизими вазифасини подъезд тармоғи бажаради деб ҳисоблаш мумкин. Уйда фойдаланувчилар сони кам бўлганлиги сабабли (одатда, 20-30 тадан кам), шунингдек, ҳар бир подъездни актив (ёки пассив) қурилмали алоҳида тизимостига ажратиш зарурияти йўқ. Шунинг учун Ethernet уй тизимини икки таркибий қисмларга ажратиш мумкин:

  1. охирги фойдаланувчиларни операторнинг уй ичидаги актив ёки пассив қурилмасига бирлаштиришга хизмат қилувчи бинонинг абонент тизими;

  2. бино абонент тизимларининг актив қурилмаларини ягона инфрастуктурага бирлаштириш ва уларни бошқа тармоқлари билан, хусусан, Интернет билан улаш учун хизмат қилувчи магистрал кабел тизими.

Магистрал кабел тизими бинолар ўртасидаги боғламалар, алоқа актив қурилмалари, шунингдек, шаҳар, шаҳарлараро ва миллий транспорт тармоқлари билан мослаштириш қурилмаларини ўз ичига олади. Бошида тармоқ одатда дарахт топологиясига эга бўлади. Тармоқ ривожланиши билан топология “халқа”, “юлдуз” ёки уларнинг комбинациялари бўлган стандарт конфигурацияларга ўзгариб боради. Ethernet тармоқларида магистрал участкада нафақат “витая пара” лар, балки оптик кабеллар, хусусан, актив узатиш тизимлари ёки PON тармоқларидан фойдаланиш мумкин.
Абонент кабел тизими уй ичига кабел ўтказишдан иборат бўлиб, охирги фойдаланувчиларни тармоқнинг актив ёки пассив қурилмаларига улашга хизмат қилади. Кабел тизимига қўйиладиган талаблар кескин фарқланиши мумкин. Фойдаланувчиларга 10 Мбит/с (Base-T 10 интерфейс) тезлик тақдим қилинганда, бундай абонент тармоғида 3 категориядаги “витая пара” дан фойдаланишнинг ўзи етарлидир. Аммо абонент кабел тизими САТ5 “витая пара” дан фойдаланган ҳолда СКС асосида қурилиб, у фойдаланувчиларга Ethermet 10/100baseT интерфейсини тақдим қилиш имконини беради.
Абонент кабел тармоғининг топологияси бинонинг архитектуравий хусусиятлари, шахта симларининг ўтказувчанлик қобилияти, киришлар, кабелларни ўрнатиш имкониятлари ва бошқа факторларни ҳисобга олиши керак. Кабел тизимларини бино ичида ўрнатиш амалиётида турли хил ўрнатиш схемаларидан фойдаланилади: қурилмани хаотик жойлаштиришдан тизимни подъездлар бўйлаб структуралашгача.
Абонент тармоқларини ма Ethermet кириш тармоқларини бирлаштириш содда тарзда бажарилади, чунки кириш тармоқлари асосида Ethernet кадрлари асосидаги маълумотларнинг ягона форматидан ва ягона Ethernet технологиясидан фойдаланилиб, у учун юқори масштаблаштириш даражаси мавжуддир: 10 Мбит/с дан 10 Гбит/с гача тезлик ва турли ўзаро алоқа интерфейслари (5.2-жадвал). Юқори айтиб ўтилганидек, Ethernet кириш тармоқларини ихтиёрий NGN транспорт тармоқлари билан мослаштириш қийинчилик туғдирмайди, чунки транспорт тармоқларининг қурилмалари турли даражадаги иерархияли Ethernet интерфейсларини таъминлайди.
5.2-жадвал.
IEEE 802.3 стандарти бўйича Ethernet интерфейсларининг вариантлари

Номланиши

Интерфейс турлари

H/F

Кодлаш

Лин. коди

MFS

Тармоқ ўлчами

10G BASE-SR

Иккита 50/125 мкм MMF, 850 нм

F

64B/66B

NRZ

N/A

2/550 м

10G BASE-SW

Иккита 62.5/125 мкм MMF, 850 нм

F

64B/66B

NRZ

N/A

2/33 м

10G BASE-LX4

Иккита 50/125 мкм MMF, 4×DWM сигнал

F

8B/10B

NRZ

N/A

300 м

10G BASE-LX4

Иккита 62.5/125 мкм MMF, 4×DWM сигнал

F

8B/10B

NRZ

N/A

300 м

10G BASE-LX4

Иккита 8-10 мкм SMF, 1310 нм, 4×DWM сигнал

F

8B/10B

NRZ

N/A

10 км

10G BASE-LR

Иккита 8-10 мкм SMF, 1310 нм

F

64B/66B

NRZ

N/A

10 км

10G BASE-LW

Иккита 8-10 мкм SMF, 1310 нм

F

64B/66B

NRZ

N/A

10 км

10G BASE-ER

Иккита 8-10 мкм SMF, 1550 нм

F

64B/66B

NRZ

N/A

2/40 км

10G BASE-EW

Иккита 8-10 мкм SMF, 1550 нм

F

64B/66B

NRZ

N/A

2/40 км


Download 10,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish