5.12-расм. Радиокириш тизимининг умумлаштирилган схемаси
Радиокириш тизимлари радиоинтерфейс, тармоқнинг хизмат кўрсатиш зонаси ва чизиқли интерфейс параметрлари билан фарқланади. Хизмат кўрсатиш зонаси барча кириш тизимларини беш категорияга ажратади: глобал (WAN), регионал тармоқлар (RAN), шаҳар (MAN), локал (LAN) ва шахсий тармоқлар (PAN).
Радиокириш тизимларининг хизмат кўрсатиш зонаси соталарга ажратилиб, уларнинг ҳар бири алоҳида базавий станцияларнинг хизмат кўрсатиш доирасида бўлади. Радиокириш тизимлари бир ва кўп сотали бўлиши мумкин. Сота ҳажмига қараб радиокириш тизимлари уч категорияга ажратилади:
30 км гача ўлчамли макросотали тармоқлар;
3 км гача ўлчамли микросотали тармоқлар;
100 м гача ўлчамли пикосотали тармоқлар.
Макросотали тармоқ технологияси WAN, RAN ва MAN тармоқларини ўрнатиш учун фойдаланилади. Микросотали технологиялар LAN ва MAN тармоқларида фойдаланилади. Шахсий тармоқларда (PAN) пикосотали тармоқлар технологияси фойдаланилади.
Радиоинтерфейснинг асосий параметрлари сигналларнинг ишчи станциялари, каналларни ажратиш усуллари ва модуляция принципларидан иборат. 3.16-расмда аналог ва рақамли радиокириш тизимларининг иш диапазонлари ва уларда қўлланиладиган каналларни ажратиш принциплари келтирилган. Расмдан кўриниб турганидек, замонавий радиокириш тизимлари ечимларнинг кўплиги билан фарқланиб, улардан аксарияти (расмда ажратилган) замонавий NGN тармоқларида кириш воситалари сифатида самарали фойдаланилиши мумкин.
NGN тамроқларига осон интеграцияланадиган радиокиришнинг истиқболли ва радиокириш тизимларининг энг замонавийлари сифатида икки технологияни кўриб чиқамиз: Wi-Fi ва WiMAX.
5.12-расм. Замонавий радиокириш тизимларининг радиоинтерфейс параметрлари
Wi-Fi технологияси. Бошида ушбу технология симсиз LAN тармоқларни ҳосил қилиш учун ишлаб чиқилган, аммо ҳозирда Интернетга симсиз кириш технологияси сифатида фойдаланилмоқда. Бугунги кунгача ушбу технологиянинг илова соҳасига, асосан, агар бир оилада бир неча Интернет фойдаланувчилари бўлганида хона тармоқлари кирар эди. Бугунги кунда Wi-Fi MAN, RAN ва ҳатто WAN ни ҳосил қилишда самарали қўлланилиб келинмоқда.
Wi-Fi технологияси NGN концепциясида қисқа вақтда самарадорлигини намоён қилиши билан қизиқиш уйғотади. Wi-Fi тизими тармоғининг битта базавий станцияси (hotspot) бир вақтда ўнлаб абонентларга кенг полосали кириш хизматларини тақдим қила олади. Симли каналлар талаб қилинмаган ҳолда катта тезликларни таъминлаш - Wi-Fi ни кенг миқёсда фойдаланиш мумкин бўлган кириш технологиясига айлантиради. Wi-Fi, одатда, жамоат жойларида кириш тизими сифатида фойдаланилади (Интернет-кафе, стандионлар, аэропортлар, вокзаллар, супермаркетлар, меҳмонхоналар ва ҳ.к.). Замонавий ноутбук ва чўнтак компютерларида Wi-Fi функцияларининг реализация қилиниши ушбу технологиядан жамоат жойларида фойдаланишни осонлаштиради. Wi-Fi тизими билан жиҳозланган техноген зоналар ушбу технологидан турли телемеханика тизимларида самарали фойдаланиш имкониятларини беради.
Ҳозирги вақтда бутун дунёда Wi-Fi зоналарини бирлаштириш ва роуминг фукнциясига эга бўлган йирик Wi-Fi тармоқларини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Бунга McDonald’s тармоғи мисол бўла олиши мумкин – дунё бўйлаб 6000 дан ортиқ hotspot (кириш нуқталари) жорий қилинган. Шунингдек, миллий ва халқаро Wi-Fi операторлар пайдо бўлди, бунга мисол тариқасида биринчи бўлиб Swisscom Eurosport (аэропорт, ресторан, бар ва ҳоказолар тармоқлари) ни келтириш мумкин ва ушбу Wi-Fi тармоқлари бутун Европа Иттифоқи ҳудудига хизмат кўрсатади. Россияда Wi-Fi технологияси соҳасида йирик лойиҳа сифатида Golden Telecom операторининг Golden
Wi-Fi тармоғини келтириш мумкин. Ушбу тармоқни 2007-2008 йилларда ривожлантиришнинг биринчи ўриндаги вазифалари сифатида Москва ва Санкт-Петербург шаҳар ҳудудларини қоплаш режалаштирилган. Москванинг бутун ҳудудини қоплаш кўзда тутилган (5.13-расм.)
Do'stlaringiz bilan baham: |