6.3.Янги хизматларни жорий қилиш (киритиш) зарурати
Одатдаги алоқа операторлари дуч келган асосий муаммолардан бири бу тармоқ сиғимининг тўлишидир. Бунинг натижасида йиғилган сиғим доирасида таклиф этиладиган хизматлар спектрини кенгайтириш, шунингдек мавжуд хизматларнинг функционаллигини кенгайтириш масаласи юзага келади. Бу ишларсиз тармоқ даромадини ошириб бўлмайди. Хизматлар спектрини кенгайтиришнинг бир йўли, NGNнинг пакетли тармоқлари ҳисобланади. Бундай тармоқларни назарий яратиш имкониятлари ва мультимедиали хизматларни етказиш, уларни ишлаб чиқарувчиларнинг фантазиялари билан чегараланади.
Башоратларга асосланган ҳолда, операторлар фойдаси (даромади)нинг ошиши, янги инфокоммуникация хизматларининг яратилиши ҳисобига амалга ошади. Алоқа компаниялари мавжуд даромадлар сатхини қўллаб қувватлаши мумкин, фақат фойдаланувчиларга янгидан янги хизматларни таклиф этган ҳолдагина.
Бугунги кунда Интернет, кўпгина турли туман инфокоммуникация хизматларини тақдим этувчи ва фойдаланувчилар сўровларини оператив сезувчи ягона тармоқдир. Бу феноменнинг калит элементларидан бири, хизматлар нормал ишлаши учун зарур бўлган, бевосита алоқа хизматлари ва техник воситаларини тақдим этувчи (умумий ҳолда бу оператор эмас) компаниянинг хизмат-иловалар яратиш ва назорат имкониятидир.
Компьютер-телефон интеграцияси(CTI) концепцияси ва интелектуал тармоқлар (IN) бундай имкониятларга эга эмас. Ҳозирги кунда операторларнинг янги хизматларга бўлган қизиқиши ошиб бормоқда. Операторларнинг янги хизматлар бозорига бўлган қизиқишнинг ошишига бўлган сабабларнинг ичида қуйидагиларни алоҳида ажратиш мумкин:
■ мобил алоқа операторларига ва 1Р-телефониия хизматларини етказиб берувчиларга ўтганлиги туфайли, ТфУФ абонентларининг сонини қисқариши;
■операторлар имкониятларининг тенглашганлиги, операторлар имконияти ва маҳаллий рақамни (номерни) (LNP) ташувчи хизматларнинг пайдо бўлиши компанияни хабардор бўлишини пасайтиради ва рақобатбардошлик устунлигининг мувозанатини йўқотади;
■ телекоммуникация бозорида янги турдаги терминалларнинг пайдо бўлиши, уларни фақатгина қўшимча хизматлар ривожланган бозордагина самарали қўллаш мумкин.
NGN тармоқларининг фарқи шундаки, бугунги кунда биттагина фойдаланувчи турли тармоқларда турли профилли хизмат кўрсатишга эга бўлган клиент каби ҳисобланади. Бунда унга бир тармоқда тақдим этиладиган хизмат бошқасида худди шу шароитда тақдим этилиши мумкин эмас. NGN тармоқлари фойдаланувчилари тўлиқ ҳаракатда бўлади, яъни у ҳар қандай жойда, кириш технологияларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзининг хизматини олиши мумкин.
Бугунги кунда NGN тармоқлари тақдим этадиган одатдаги хизматлар қуйидагилар ҳисобланади:
■ телефониянинг одатдаги трафикларини узатиш;
■ Интернет маълумотлари трафигини узатиш (хусусий шахс ва компания учун);
■ корпоратив тармоқ маълумотларининг трафигини узатиш (ЛҲТни бирлаштириш);
■ IP-телефония трафигини узатиш (хусусий шахс ва копоратив тармоқ учун);
■ нисбатан унча юқори бўлмаган сифатли видеотрафикни узатиш (видеоконференцияни ташкиллаштириш ёки серверли видеотрансляция);
■ юқори сифатли видеотрафикни узатиш (хабар берувчи видео ва VoD-сўров бўйича видео).
Бугунги кунда қайд қилинган сервислардан кўпчилигини ягона хизматлар пакетига бирлаштириш тенденцияси, реал ёки башоратланадиган бозор талаби каби, сервис-провайдерлар орасидаги рақобатбардошлик кураши билан ҳам боғлиқдир. Масалан, кабелли телевидения тармоқлари операторлари ва одатдаги телефон операторлари ўзининг абонентларига Интернетга уланишни фаол таклиф қилини бошлайди, йирик Интернет провайдерлар эса альтернатив 1Р-телефония тармоқларини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |