6.2.Алоқа хизматлари бозорини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари
Алоқа хизматларининг замонавий бозорига бир қанча ташқи факторлар таъсир кўрсатади (1 расм):
1. Тартибга солувчи факторлар:
■ алоқа хизматлари бозорининг демонополизацияси, айниқса
шахарлараро ва халқаро телефон алоқаси;
■ рақобатбардошлик курашининг кучайиши, натижада хизмат
нархларининг пасайиши.
2. Социаль факторлар:
■ қайд қилинган мобил алоқани афзал кўриш;
■ социал, профессионал ва регионал шартлар бўйича сўровларга бўлиш.
3. Приватизацион факторлар:
■ телекоммуникация бозорида тақсимлаш (алоқа компанияларини бир бирига қўшиш ва йўқотиш ).
4. Бозор факторлари:
■ рақиб муносабатларнинг янгибизнес-модели (провайдерлар, дилерлар, реселлерлар, виртуал операторлар ва бошқалар);
■ социал, профессионал ва регионал шартлар бўйича бозорни бўғинларга бўлиш.
5. Технологик факторлар:
■ NGNечими базасида тармоқ инфраструктурасини қуриш;
■ абонент терминалларининг функционаллигини кенгайтириш.
6. Интеграцион фактор:
■ капитал маблағ ва эксплуатацион харажатлар бўйича саарали ютуқларга эришиш.
6.1-расм. Алоқа хизмати бозорига асосий ташқи таъсирлар
6.2-расмда Gartner Group, Халқаро Электр Алоқа Иттифоқи (ХЭАИ) ва бошқа бир қанча манбаларнинг, бозорнинг асосий сегментидаги қайд этилган ва мобил алоқа операторларининг даромадларитахлили натижалари келтирилган. Бу ерда, қайд қилинган алоқа оператори даромадининг солиштирма таркибининг жиддий пасайиши ва мобил алоқа операторларининг даромадларини реал ошиши, шунингдек мобил ва қайд этилган тармоқ бўйича маълумотлар трафигини узатишдан даромаднинг ошиши кўрсатилган.
6.2 расм. Алоқа операторлари даромадининг ўзгариш пропорцияси
Шуниям айтиш жоизки, 80...90% га яқин мобил абонентлари трафиклари статистик жойдан генерацияланади, қолган 10...20% эса ҳаракатда.
Агар телекоммуникация соҳасининг ривожланиш тенденциясига эътибор қаратилса, қуйидагиларни кузатиш мумкин:
■ қайд этилган телефон алоқаси тармоқларидан чиққан ҳолда барча овозли трафикларнинг катта ҳажми мобил ва пакетли тармоқлар бўйлаб узатилади;
■ бозорга WLAN/LAN интерфейсли мобил телефонлари жуда кўп ишлаб чиқарилмоқда ва келажакда кўзга кўринадиган бизнес-класс телефон аппаратларининг катта қисми худди шундай интерфейсларга эга бўлади.
■ кўплаб ҳар хил турдаги охирги қурилмалар пайдо бўлади ва охирги фойдаланувчиларда мобил телефони базасидаги такомиллашган қурилмаларга эга бўлиш хохиши аниқ кузатилади.
Бу тенденция, фойдаланувчининг коммуникация ускунларини умуман янги синфини, ўзига хос бўлган кўп функционалли радиотерминалларни пайдо бўлишига олиб келади. Бундай ускуналар ягона рақамни сақлаган ҳолда қуйидаги факторларга боғлиқ ҳолда мобил тармоқлари орқали чақириқни таъминлагани каби қайд этилган операторларда ҳам чақириқни таъминлайди:
■ мазкур нуқтада тарифларни ва/ёки сифатни қопланиши;
■ ҳар бир фойдаланувчига нисбатан алоҳида, ҳар бир оператор қўллайдиган бизнес-модел, ёки биргаликдаги модел ва операторнинг икки тури бизнесига биргаликда ёндашиш.
Буларнинг барчасини 2G, 2,5G, 3G технологияларини ва/ёки қайд этилган Wi-Fi, WiMAX-технологияларини, симли интерфейслар ва бошқаларни қўллаш орқали мобил кириш ёрдамида таъминлаш мумкин. Бундай терминал фойдаланувчининг уй муҳитида марказий боғловчи элемент бўлиши мумкин. Бундай ҳолда фойдаланувчи ҳар хил турдаги ташқи ускуналарни: терминалга қабул қилинган маълумотни чиқариш учун экран (телевизор, монитор ва х.к), дискли ва бошқа ресурсларни биргаликда қўллаш учун уй компьютерларига оддий уланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |