Ахборот-маълумот хизматлари
Ахборот-маълумотга, ЯАТ фрагменти элемент томонидан ахборотларни тақдим этиш хизматлари киради. Хизматлардан,ахборот-маълумот ресурсларига киришнинг фарқи, мазкур ҳолатда тақдим этиш ЯАТ фрагменти таркибига хизматлар серверини улаш ва Softswitch ҳамда иловалар сервери орасида API-интерфейсларини қўллашга мўлжалланган.
VPN хизматлари
ЯАТ фрагменти, виртуал хусусий тармоқларнинг қуйидаги турдаги хизматларини тақдим этишни қўллаб-қувватлаши мумкин: Softswitch томонидан VPNнинг муҳитли манзилини қўллаб-қувватлашга эга бўлган, коммутацияланадиган уланиш асосидаги VPN виртуал хусусий тармоқ. Бундай ҳолда Softswitch нинг вазифаси, VPN сиёсатига мос ҳолда ўрнатиладиган уланиш имкониятлари ҳақида ечимни қабул қилишга эга бўлган кириш/чиқиш абонентлари рақамини тахлил қилиш ҳисобланади. Уланиш ўрнатилганлиги ҳақидаги ижобий ечим қабул қилингандан кейин, ЯАТ фрагментида оддий чақириқ каби қайта ишланади; Softswitch томонидан манзилли ахборотларни қайта ишлашга эга бўлган NGN фрагменти ичидаги доимий уланиш асосидаги виртуал хусусий тармоқ. Бундай ҳолда виртуал хусусий тармоқ учун дастлаб NGN фрагментида транспорт ресурси захираланади.
VPN чақириқларига хизмат кўрсатиш, VPN транспорт ресурси учун ажратилган доирада мослашувчан коммутаторларда амалга ошади; виртуал хусусий тармоқ, доимий уланиш асосида Softswitch чақириқларининг сигнал маълумотлариниқайта ишлашсиз амалга оширади. Бундай ҳолда VPN, транспорт ресурси каби NGN фрагментини қўллайди. Чақириққа тегишли бўлган сигнал маълумотларини қайта ишлаш билан, фрагментга ташқи бўлган ускуна шуғулланади.
Мультимедиали хизматларнинг турлари, тақдим этиш ва ишлаш тамойиллари
Мультимедиа хизматларини иккита вазиятда қараб чиқиш мумкин: абонентларга алоқа хизмати; алоқа оператори хизмати.
Абонент нуқтаи назаридан алоқанинг мультимедиа хизматлари, тармоқнинг специфик мультимедиали фойдаланувчи иловаларини ишлаб туришини таъминлаш имкониятини беради. Аслида абонент учун қайси тармоқ базасида мультимедиа хизматлари тақдим этилиши фарқсиз яъни хизмат тармоқнинг технологик платформасига боғлиқ эмас.
Мультимедиали фойдаланувчи иловалари, алоқанинг бир сеанси доирасида абонентга маълумотли муҳитни тақдим этувчи ва аудиовизуал маълумотларни бир вақтнинг ўзида бир нечта “бирликлар”ини тақдим этишни бир вақтда қўллаб- қувватловчи иловалардан иборат. Мультимедиали иловаларга мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: хужжатлар билан биргаликда ишлаш, масофадан таълим, телемедицина ва бошқалар.
Алоқа оператори мультимедиа алоқа хизматларини, абонентлар (абонентлар гурухи) орасида тармоқ инфраструктураси доирасида таркибини ва қўлланиладиган ускуна имкониятларини ҳисобга олган ҳолда икки ёки ундан кўп “бирликлар” комбинациясининг аудиовизуал маълумотлари (яъни видео, овоз, матн)ни кўчириш каби қарайди. Шундай қилиб, у ёки бу мультимедиа хизматларини тақдим этиш имконияти, тармоқнинг тўлиқ технологик платформасига боғлиқ.
Алоқа сохасидаги Европа стандартлаштириш институти (ETSI) “кенг полосали мультимедиали хизматлар” тушунчасини киритган. “Кенг полосали мультимедиали хизматлар”деганда шундай алоқа хизмати тушуниладики, бунда хизматларни тақдим этиш кенг полосали алоқа тармоқлари базасида амалга ошади. Бундай тармоқлар, реал вақт режимида узлуксиз оқимлар кўринишидаги пакетлар/ячейкаларда ахборотларни кўчиришни таъминлаш қобилиятига эга.
Мультимедиали алоқа хизматларинингтаснифлари ва иловаларини турли кўриш нуқталарида ва турли меъзонларни қўллаш билан ишлаб чиқиш мумкин. B-ISDN алоқа операторикўриш нуқтасида акс этувчи таснифга мисол сифатида, ITU-T I.211 тасиясини келтириш мумкин. Бундай ёндашиш шундан иборатки, абонентларга алоқа хизматлари B-ISDNнинг маълум бир хизматлари ёрдамида тақдим этилади.
Тавсияга биноан, абонентнинг терминал ускуналари орасидаги алоқа усулларига боғлиқ ҳолда ва фойдаланувчи иловалари имкониятларига мос ҳолда интерактив ва тақсимланган хизматларга бўлинади ва уларнинг ҳар бири ўз навбатида бир қанча хизмат синфларини бириктиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |