Интернетга уланинг ва абонент қурилмасини олинг



Download 120,22 Kb.
bet1/20
Sana14.06.2022
Hajmi120,22 Kb.
#671668
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Приказ и приложение акция оборудование 06 05 21 Печать 4


Интернетга уланинг ва абонент қурилмасини олинг” акциясини ўтказиш тўғрисида


Интернет хизматларига уланишлар сонини кўпайтириш, “Ўзбектелеком” АК (кейинги ўринларда – Компания) хизматларидан фойдаланувчи абонентлар содиқлигини сақлаб қолиш, шунингдек, Интернетга кенг полосали уланиш хизматларини сотиш бўйича белгиланган режаларни бажариш орқали Компания даромадларини ошириш мақсадида, буюраман:



  1. Жорий йил 20 майдан 31 декабргача жисмоний ва юридик шахслар бўлган абонентлар учун “Интернетга уланинг ва абонент қурилмасини олинг” акцияси (кейинги ўринларда – Акция) ўтказилсин.

  2. Қуйидагилар:

- Акцияни ўтказиш шартлари 1-иловага мувофиқ;
- Акцияни ўтказиш бўйича йўриқнома 2-иловага мувофиқ;
- Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш даврида абонентга сақлаш учун абонент қурилмаси тақдим этилиши тўғрисида шартнома намунаси 3-иловага мувофиқ;
- Ариза ҳамда Телекоммуникация қурилмасини топшириш-қабул қилиш далолатномаси намуналари 4-иловага мувофиқ;
- Акция иштирокчиларининг кунлик реестри шакли 5-иловага мувофиқ;
- Акция иштирокчиларининг ойлик реестри шакли 6-иловага мувофиқ;
- Бухгалтерлик ўтказмаларни расмийлаштириш намунаси 7-иловага мувофиқ;
- Шартномаларни рўйхатга олиш журналини юритиш намунаси 8-иловага мувофиқ;
- Нуқсон далолатномаси шакли 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Компаниянинг ҳудудий филиаллари тақдим этилган абонент қурилмаларининг бухгалтерия ҳисобини юритишда мазкур буйруқнинг 7-иловасига мувофиқ бухгалтерия ўтказмалари расмийлаштирилишини таъминласинлар.
4. “Ахборот тизимлари” филиали (Д.Шорахмедов):
- Акция шартларига асосан абонентларни Интернет хизматларига улаш учун биллинг тизимига ўз вақтида тегишли ўзгартиришлар киритилишини;
- биллинг тизимининг “crm” мурожаатларида ускуналарнинг нархини акс эттирган ҳолда ускуна учун етказилган зарарни қоплаш бўйча функционал имконият яратилишини;
- биллинг тизимида мазкур буйруқнинг 3- ва 4-иловаларига мувофиқ ҳужжатлар шакллантирилиши, автоматлаштирилган ҳолда тўлдирилиши ва уларнинг кейинчалик қоғоз кўринишда чоп этилиши учун имконият яратилишини;
- биллинг тизимида мазкур буйруқнинг 6-иловасига мувофиқ ҳисоботлар шакллантирилишини;
- Акция иштирокчиларига шахсий кабинет орқали Акция шартларига мувофиқ уланган тариф режаларидан абонент тўлови камроқ бўлган тариф режаларига ўтиш имконияти чекланишини таъминласин.
5. Сотувлар ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш бошқармаси (В.Усманов), Бухгалерия ҳисоби ва ҳисобот бошқармаси (А.Ахунбаев), Маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бошқармаси (Ш.Шамансуров) ҳамда ҳудудий филиаллар раҳбарлари филиал ходимлари томонидан Акция шартлари бажарилишини назоратга олсинлар.
6. Маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бошқармаси (Ш.Шамансуров) Компаниянинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда тегишли маълумотларни жойлаштирган ҳолда Акция ўтказилиши даврида унинг тарғиб қилинишини ва аҳоли хабардор қилинишини таъминласин.
7. Компания таркибидаги филиаллар раҳбарлари:
- мазкур буйруқ билан филиал таркибий бўлинмалари ҳамда UZTELECOM сотув ва хизмат кўрсатиш офислари ходимлари таништирилишини;
- барча UZTELECOM сотув ва хизмат кўрсатиш офисларини зарур абонент қурилмалари билан таъминлаш чоралари кўрилишини;
- ўтказилаётган Акция шартларига мувофиқ абонентларга абонент қурилмалари тақдим этилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
8. Компаниянинг 2020 йил 7 февралдаги “Интернетга уланинг ва абонент қурилмасини олинг” акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 54-сон буйруғи жорий йил
20 майдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Компания бош директорининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари А.Тохтыяров ва тижорат масалалари бўйича ўринбосари А.Зуфаров зиммаларига юклансин.

Бош директор Н. Хасанов


Toshkent sh.


2021-yil “____” -_______
_________-son

Буйруқни тайёрлаган:










Маркетинг ва бизнесни
ривожлантириш бошқармаси
бошлиғи

Ш. Шамансуров

КЕЛИШИЛГАН










Бош директорнинг
биринчи ўринбосари



Ж. Арипов









Бош директорнинг молиявий
масалалар бўйича ўринбосари

А. Тохтыяров















Бош директорнинг тижорат
масалалари бўйича ўринбосари

А. Зуфаров















Бош бухгалтер

А. Ахунбаев













Сотувлар ва хизмат кўрсатишни
ривожлантириш бошқармаси бошлиғи



В. Усманов













Юридик бошқарма бошлиғи

Б. Жураев

“Ўзбектелеком” АКнинг


2021 йил “__” _________даги ______-сон буруғига 1-илова



Интернетга уланинг ва абонент қурилмасини олинг” акциясини ўтказиш шартлари


Download 120,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish