1. Жамият тушунчаси. Жамият мавжуд бўлиши шаклларининг хилма-хиллиги


Ижтимоий ҳокимият ва бошқарув жиҳатидан ибтидоий жамиятнинг қуйидаги хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин



Download 50,14 Kb.
bet5/11
Sana02.07.2022
Hajmi50,14 Kb.
#731413
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Режа

Ижтимоий ҳокимият ва бошқарув жиҳатидан ибтидоий
жамиятнинг қуйидаги хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
– ибтидоий жамоа тузумида кишиларнинг уруғ ёки қабилага
мансублиги уларнинг қон-қариндошлигига қараб аниқланган;
– ижтимоий ҳокимият тўлалигича жамиятнинг ўзига тегишли
бўлган, бунда уруғ учун энг муҳим бўлган масалалар юзасидан
бошқарув қарорлари уруғ аъзоларининг умумий йиғинида қабул
қилинган. Бошқарув ишларида уруғнинг барча катта ёшли
аъзолари – эркаклар ҳам, аёллар ҳам тенг иштирок этганлар;
– ибтидоий жамоа тузумида давлатга хос бўлган хусусиятлар
(ҳокимият тузилмалари, армия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва
бошқа муассасалар) мавжуд бўлмаган. Ижтимоий бошқарув уруғ
оқсоқоллари, саркардалар, умумий йиғин доирасида амалга оширилган;
– ижтимоий фаолият устидан жорий раҳбарликни жамоа
томонидан сайланган уруғ оқсоқоли амалга оширган. Фавқулодда
муҳим ишларни ҳал қилиш учун оқсоқоллар кенгаши чақирилган.
Оқсоқоллар ҳокимияти уруғнинг кекса аъзоларининг мутлақ обрўси,
чуқур ҳурмат-эътибори, тажрибаси ва ақл-заковатига асосланган;
– урф-одатлар ибтидоий жамоа ҳаётий фаолиятининг қатъий
тартибга бўйсунишини таъминлаган. Урф-одатлар авлоддан-авлодга
ўтиб борган. Урф-одатларга тақиқ (табу), ахлоқ, афсона, маросимлар
кирган;
– ижтимоий нормаларга амал қилиш асосан кўникмалар ва
ихтиёрийлик асосида бўлиб, уни бузган шахсларга жамоатчилик
таъсири ва бошқа турдаги жазолар қўлланилган (масалан, уруғқабиладан ҳайдаш).
Уруғчилик тузумида ўз-ўзини бошқаришнинг қуйидаги
тузилмалари мавжуд бўлган:
1. Оқсоқоллар кенгаши. У бошқарувнинг асосий масалаларини
ва муайян зиддиятли ҳолатларни ҳал этган.
2. Ҳарбий бошлиқлар. Улар уруғнинг ёш аъзолари ўртасида
ҳарбий тайёргарликни ташқил қилган ҳамда уруш вақтларида улар
устидан қўмондонликни амалга оширган.
3. Умумий (уруғ) йиғин. Унда уруғнинг вояга етган барча аёл ва
эркак аъзолари тенг равишда иштирок этган. Уруғ йиғинида доҳийлар
ва ҳарбий бошлиқлар сайланган ҳамда уруғ ҳаётининг энг муҳим
масалалари ҳал этилган. Уруғ йиғинида, шунингдек уруш ва сулҳ
масалалари, оммавий кўчиш ва зиддиятларни ҳал этишга қаратилган
қарорлар қабул қилинган.
4. Коҳинлар. Улар турли хил диний расм-русумлар ва
маросимларни ўтказиш тартибларини ҳамда диний тусдаги қоидаларни
шакллантирган. Шунингдек, диний судловни амалга оширганлар.

Download 50,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish