1. Жамият тушунчаси. Жамият мавжуд бўлиши шаклларининг хилма-хиллиги


ЖАМИЯТ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР



Download 50,14 Kb.
bet3/11
Sana02.07.2022
Hajmi50,14 Kb.
#731413
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Режа

ЖАМИЯТ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ
ОМИЛЛАР
Ишлаб чиқариш кучларининг ривожи, мулкий ва ижтимоий
тенгсизлик, шубҳасиз, ибтидоий жамоа тузумининг инқирози ва
уруғ-қабилачилик ҳокимиятининг давлатга айланишида биринчи
даражали аҳамиятга эга бўлган. Бироқ давлатнинг вужудга келиш
сабаблари ва шарт-шароитлари фақат шу омиллар билангина
чекланмайди. Уруғчилик жамоасининг алоҳида оилаларга бўлиниб
кетиши, аҳолининг ҳудудий жойлашувга ўта бориши, урушларнинг
тез-тез содир бўлиб туриши, қабилалар ҳарбий ташкилотларининг
кучайиши, дин таъсирини ҳам улар қаторига киритиш лозим.
Жамият доимо ривожланишда бўладиган тизимдир. Жамиятнинг
ривожланишига бир қанча омиллар таъсир қилади. Адабиётларда ушбу
омилларни субъектив ва объективга ажратиш кенг тарқалган. Объектив
омиллар кишиларнинг онгли фаолияти ва иродасига бевосита боғлиқ
бўлмайди, субъектив омиллар эса кишилар ва турли ижтимоий
гуруҳларнинг иродаси, манфаат ва қизиқишларидан келиб чиқади.
Объектив омиллар сифатида табиатни, унда кечадиган
жараёнларни, аҳолининг қайси ҳудудда ёки иқлим шароитида
яшашлигини кўрсатиб ўтиш мумкин. Илк жамиятлар ва
цивилизациялар йирик сув ҳавзалари бўйида юзага келган (Миср, Катта
Хоразм ва бошқалар), шунингдек деҳқончилик ва чорвачиликнинг
ривожланиши ҳам айнан ҳудудий ва иқлим омили билан бевосита
боғлиқ.
Шу билан бирга, табиий омиллар жамият ҳаётида технологик
жараёнларни ҳам юзага келишига сабаб бўлади. Табиат ресурсларидан
фойдаланишнинг мураккаблиги ва табиий муҳитнинг ўзгариб бориши,
ўз навбатида, хўжалик юритишнинг янги шаклларини юзага келишига
ва маданиятнинг юксалишига олиб келган. Кўпчилик олимлар айрим
халқларда давлатнинг келиб чиқишини оммавий тарзда сув
иншоотларини барпо этиш билан боғлаган ҳолда изоҳлайди.
Субъектив омиллар сифатида халқ, ижтимоий гуруҳлар ва тарихий
шахсларнинг онгли фаолиятини кўрсатиб ўтиш мумкин. Муайян бир
сиёсий партия ва кучларнинг ҳокимият тепасига келиши мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ривожланишига ёки
таназзулга учрашига сабаб бўлади. Масалан, фашистларнинг
Германияда ҳокимият тепасига келиши нафақат ушбу мамлакат, балки
дунё ҳамжамияти учун ҳам жуда катта талафотларни келтириб чиқарди.
Аксинча, прогрессив кучларнинг ҳокимият тепасига келиши
жамиятнинг ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ўз навбатида, муайян шахслар ҳам жамиятнинг таназзулида, ҳам
ривожланишида муҳим роль ўйнаши мумкин. Масалан, Юлий Цезарь,
Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Наполеон ва бошқаларнинг
фаолияти нафақат ўз мамлакатларига, балки дунё миқёсида ҳам
тарихнинг кейинги ривожланишига таъсир ўтказган.
Шунингдек, кенг халқ оммаси ҳам жамият ривожида муҳим роль
ўйнаши мумкин. Турли хил қўзғолонлар, халқнинг бошқа кўринишдаги
чиқишлари жамият ҳаётида муайян ўзгаришларнинг рўй беришига олиб
келади. Масалан, Буюк француз инқилоби ва бошқалар.


Download 50,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish