1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

Мойнинг паст ҳароратли хоссалари. Мотор мойларининг ўзига хос 
хусусияти – ҳарорат маълум чегарагача пасайганда уларнинг қотиб қолишидир. 
7.3–расм. Мойлаш тизимидаги мой ҳайдалувчанлигининг мой динамик 
қовушқоқлиги 
 га боғлиқлиги 

 



57 
Икки хил қотишни фарқлашади: 
- структуравий қотиш, бунда мой ҳаракатчанлиги кристалланиш 
ҳисобига камаяди; 
- қовушқоқли қотиш, бунда мой ҳаракатчанлиги қовушқоқлиги ортиши 
ҳисобига камаяди. 
Мой ҳаракатчанлигини йўқотадиган ҳарорат мойнинг қотиш ҳарорати
деб аталади. Қотиш ҳарорати бундай аниқланади: мой солинган пробирка 
шундай ҳароратгача совитиладики, пробирканинг 45 
0
га оғиши 1 минут 
мобайнида мой сатҳи силжишини чақирмайди. Қотиш ҳарорати нафақат 
углеводород таркибга, балки мой ҳажми, совитиш интенсивлиги, паст ҳароратда 
ушлаб туриш вақти ва ҳ.к.ларга ҳам боғлиқ. 
Мой қотадиган ҳароратни пасайтириш (депрессия) учун унга 
депрессатор деб номланувчи модда қўшилади. Мос равишда, мойга унинг 
қотиш ҳароратини пасайтириш мақсадида киритиладиган присадкалар 
депрессорли деб аталади. 
Мойнинг маълум ҳароратгача қўзғалувчанлигини йўқотмаслик
қобилияти унинг депрессорлик хоссалари билан аниқланади. 
Термооксидлови стабиллик. Двигател ишлаш шароитида мотор мойида 
чуқур ўзгаришлар рўй беради; бу ўзгаришлар мотор мойининг физикавий ва 
кимёвий хоссаларининг ўзгаришига олиб келади. Бундай ўзгаришлар 
натижасида мойда смолали моддалар, асфалтенлар, карбенлар кўринишида 
нейтрал маҳсулотлар ва чуқур оксидланишнинг бошқа бирикмалари ҳамда 
органик кислоталар, оксикислоталар, эстолидлар ва ш.к.лар кўринишидаги 
кислотали моддалар тўпланади. Мойнинг оксидланиш маҳсулотлари поршен 
гуруҳи деталларида лак ва сўхта ҳосил бўлишига сабаб бўлади, бу эса поршен 
ҳалқаларининг «ўтириб қолиши»га олиб келиши мумкин. Мотор мойи юқори 
термооксидловчи стабилликка эга бўлиши, яъни юқори ҳарорат таъсирида 
поршен гуруҳи деталлари сиртида лак қатламлари ҳосил қилмасликлари керак. 
Мойнинг термооксидловчи стабиллиги қуйидагича аниқланади. Металл 
юзадаги юпқа қатлам кўринишидаги мотор мойи қиздирилади, енгил учувчи 
моддалар буғланиши ҳисобига мой массаси камаяди. Металл юзада қолган 
қолдиқ ишчи фракция ва лакка ажратилади. 
7.4-расмда 250 
0
С ўзгармас ҳароратда металл сиртда қиздириш вақти 
бўйича мотор мойининг буғланувчанлиги, лак ҳосил қилишга мойиллиги ва 
ишчи фракцияси миқдорининг ўзгарувчанлиги кўрсатилган. Расмдан 
кўринадики, қиздириш вақти ортиши билан мотор буғланувчанлиги ва лак 
ҳосил қилишга мойиллик ортади, яъни мойловчи материал вазифасини 
бажарадиган қисмининг миқдори камаяди. 


58 
7.4-расм. Ўзгармас ҳароратда вақт мобайнида мотор мойи мотор буғланувчанлиги, лак ҳосил 
қилишга мойиллиги ва ишчи фракциясининг ўзгариши 
Мотор мойининг термооксидловчи стабиллиги – бу вақт (минутда); бу 
вақт давомида 250 
0
С ҳароратда синалаётган мой 50% ишчи фракция ва 50% 
лакдан иборат бўлган лак қолдиғига айланади. 
Мойнинг термокимёвий стабиллиги қанчалик юқори бўлса, у юқори 
ҳароратда юпқа қатламда шунчалик секинроқ оксидланади, мой сифати шунча 
яхши ва ҳалқаларнинг куйиши хавфи шунчалик кам бўлади. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish