1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш


нафтенлар (полиметиленлар, цикланлар) – умумий структуравий  формуласи C n H 2n ;    ароматиклар



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

нафтенлар (полиметиленлар, цикланлар) – умумий структуравий 
формуласи C
n
H
2n

 
ароматиклар (аренлар, бензоллар) – умумий структуравий 
формуласи C
n
H
2n-6

 
тўйинмаган углеводородлар нефтни қайта ишлаш натижасида 
ҳосил бўлади. Углерод атомлари орасида иккиланган ва учланган мустаҳкам 
бўлмаган боғланишлар мавжуд; улар ҳарорат таъсирида осон парчаланади. 
Тўйинмаган углеводородларнинг стабиллиги кам бўлганлиги сабабли улардан 
оксидлар, кислоталар ва смолали-асфалтли моддалар ҳосил бўлади. 
Ҳар бир гуруҳдаги углеводородларнинг хоссалари молекулаларининг 
структураси ва моляр массаси билан аниқланади. Моляр масса ортиши билан 
углеводородларнинг зичлиги, қовушқоқлиги, эриш ва қайнаш ҳароратлари 
ортади. 
Таркибида 1 дан 4 гача углерод атомлари бўлган углеводородлар нормал 
шароитда газсимон ҳолатда бўладилар. Молекуласида 5 дан 20 тагача углерод 
атомлари бўлган суюқ углеводородлар бензин ва дизел ёнилғиси таркибига 
киради. Мотор мойи таркибига молекуласида тахминан 20 тадан 70 тагача 
углерод атомлари бўлган углеводородлар киради. 
Нефтнинг фракцион таркиби ундаги бирикмаларни қайнаш 
ҳароратлари бўйича ажратилганда аниқланади. Бунда нефтнинг алоҳида 
фракциялари ажралади. Ҳароратларнинг маълум оралиғида ажралиб чиқадиган 
суюқлик қисмига фракция дейилади. Маълум бир ҳароратда таркиби турли 
гуруҳларга тааллуқли углеводородлар қайнаб чиқиши мумкин. Демак, муайян 
фракция гуруҳига турли гуруҳ углеводородлари киради. 
1.1.2. Нефт аралашмалари 
Нефтдаги аралашмалар орасида ёнилғи-мойлаш материаллари сифатига 
олтингугурт ва кислород бирикмалари энг кўп таъсир қилади. Ушбу 
моддаларнинг ёнилғи-мойлаш материаллари таркибида бўлиши двигател 
эксплуатацион характеристикаларига, айниқса коррозион ейилишга, таъсир 
қилади. 
Нефт таркибига кирувчи олтингугурт бирикмаларини фаол (актив) ва 
фаол бўлмаган (ноактив)ларга ажратишади. Фаол гуруҳга – элементар 
олтингугурт S, олтингугурт сулфиди H
2
S ва меркаптанлар RSH, фаол бўлмаган 
гуруҳга эса - сулфидлар RSR, дисулфидлар RS
2
R, полисулфидлар RS
n
H ва 
ш.к.лар киради. 



Нефт таркибидаги кислород бирикмаларининг асосий қисмини органик 
кислоталар (асосан нафтен кислоталари C
n
H
2n-1
COOH) ва смолали-асфалт 
моддалари ташкил қилади. Нафтен кислоталари нефтда яхши эрийди ва рангли 
металлар (масалан: қўрғошин рух)ни кучли коррозиялайди. Смолали-асфалтли 
моддаларни одатда нейтрал смолаларга, асфалтогенли кислоталарга, 
асфалтенларга, карбенлар ва карбоидларга ажратишади. 
Смолалар – юқори молекулали таркибида кислота бўлган моддалар 
бўлиб, таркибига олтингугурт, азот ва баъзи металлар кириши мумкин. Улар – 
нефтнинг нейтрал хоссали юқоримолекуляр компонентларидир. Турли 
нефтларда 1,5% дан 40 % гача смолалар бўлиши мумкин. 
Асфалтогенли кислоталар (полинафтен кислоталар) – смолали 
яримқаттиқ ёки қаттиқ модалар бўлиб, нефтнинг юқори молекулали қисмлари 
таркибига киради. 
Асфалтенлар – одатда қора рангли, юқори молекулали қаттиқ, мўрт, 
мазсимон модда бўлиб, қиздирганда ҳамда бензинда эримайди (моляр массаси 
1600 ... 6000). 330 
0
С дан юқори ҳароратда қиздирилганда газ ва кокс ҳосил 
қилиб парчаланадилар. 
Карбенлар – асфалтенлар зичланиши ва полимерланиши маҳсулидир. 
Карбоидлар – нефт ва нефт маҳсулотлари оксидланиши ва термик 
парчаланишида углеводородларнинг зичланиши ва полимерланиши натижасида 
ҳосил бўладиган юқори молекулали бирикмалар комплексидир. Улар асосан 
углерод ва оз миқдордаги водороддан таркиб топган бўлади. 
Карбенлар ва карбоидлар органик ва минерал эритмаларда эримайдиган 
қора рангли қаттиқ моддалардир. 
Азотли бирикмалар нефтда кам миқдорда бўлади ва улар, асосан, оғир 
фракцияларда тўпланади. Азот бирикмалари асосий ва нейтралларга бўлинади. 
Асосий азот бирикмалари кучсиз олтингугурт кислотаси билан ишлов 
натижасида ажратилиб олинади. 
Азотли бирикмалар термик стабил бўлиб, нефт маҳсулотларининг 
эксплуатацион хоссаларига сезиларли таъсир қилмайди. Лекин дизел 
ёнилғиларини сақлашда улар кучли смола ҳосил бўлишига олиб келади. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish