1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш


 Нефтни бирламчи қайта ишлаш технологияси



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

1.1.3. Нефтни бирламчи қайта ишлаш технологияси 
Нефтдан ёнилғи ва мойлаш материалларини олиш учун турли физикавий 
ва кимёвий усулларни қўллашади. Кўп ҳолларда нефт дастлаб физикавий 
усулда тор фракцияларга ажратилади, сўнгра бу фракциялар кимёвий усуллар 
билан тайёр маҳсулотларга айлантирилади. Нефтни қайта ишлаш заводларида 
бу жараёнлар ўзаро боғланган; қайта ишланаётган материаллар ишлов 
беришнинг бир босқичида бошқасига ўтказилади. Бунда электр энергияси
иссиқлик ва сувдан комплекс фойдаланилади. Нефтни қайта ишлашнинг 
принципиал схемаси 1.1-расмда келтирилган. 
Ер қаъридан олинган нефт сувсизлантирилади ва тузсизлантирилади 
ҳамда стабиллаштирилади, яъни унда эриган газ четлаштирилади. 
Нефтни тўғри ҳайдаш – бу нефт углеводородларини уларнинг қайнаш 
ҳароратлари бўйича бирламчи ажратиш жараёнидир. 



Нефтни фракцияларга ажратишнинг бирламчи жараёни тўғри ҳайдаш 
ёки дистилляция деб аталади. Ҳайдаш натижасида олинган нефтнинг алоҳида 
фракциялари дистиллятлар деб аталади.
Нефтни тўғри ҳайдайдиган замонавий қурилма (1.2-расм) узлуксиз цикл 
бўйича 
ишлайди. 
Қурилма 
атмосфера 
ва 
вакуум 
ректификацион 
колонналаридан иборат бўлиб, бу колонналарда уларга киритиладиган хом-
ашёнинг етарли даражада тўлиқ буғланишини таъминлайдиган шароит 
(ҳарорат, босим) яратилади. 



1.1-расм. Нефтни қайта ишлашнинг принципиал схемаси 



 
1.2-расм. Нефтни тўғри ҳайдаш қурилмаси схемаси 
1 – трубали печь; 2 – ректификацион колонна; 3 – совитгичлар; 
4 – газ ажратгич; 5 – вакуум колонна; 6 – иссиқлик алмаштиргичлар 
Колонна баландлиги бўйича ҳарорат камайиб боради: ажратиладиган 
маҳсулот киритиладиган зонада ҳарорат максимал, колонна юқори қисмида эса 
ҳарорат минимал бўлади. Демак колонна баландлиги бўйича маълум зоналар 
бўладики, бу зонадаги ҳарорат ажратиб олинадиган фракцияларнинг 
конденсацияланиш ҳароратига тенг бўлади. Бу зоналарда колонна ўқига 
перпендикуляр 
ҳолатда 
ректификацион 
тарелкалар 
ўрнатилади. 
Конденсацияланган маҳсулот бу тарелкаларда йиғилади, сўнгра ҳайдаб 
олинади. 
Углеводород 
буғларининг 
ҳаракатини 
енгиллатиш 
учун 
ректификацион колонналарга тўйинтирилган сув буғи киритилади. Атмосфера 
ректификацион колоннада нефтдан нефт гази ва қайнаш ҳарорати 410 
0
С гача 
бўлган, ёнилғилар тайёрлаш учун фойдаланиладиган нефт фракциялари –
ёнилғи фракциялари (дистиллятлар) ажратилади. 
30-180 
0
С ҳарорат оралиғида қайнаб ажраладиган нефт фракциялари 
бензин; ва мос равишда 120-240 
0
С – лигроин; 150-280 
0
С – керосин ва реактив 
ёнилғилар; 150-360 
0
С – дизел ёнилғиси; 230-360 
0
С газойл; 280-380 
0
С – соляр 
ёнилғиси дистиллятлари дейилади (1.3-расм). 
Атмосфера ректификацион колоннасигача 350 
0
С гача қиздирилган нефт 
киритилади. Нефтни бундан юқори ҳароратга қиздириш мумкин эмас, чунки 
нефт таркибидаги баъзи углеводородларнинг термокимёвий парчаланиши 
бошланиши мумкин. Бу колоннада нефтдан ёнилғи фракциялари ҳайдалгандан 
сўнг оғир қолдиқ (50 фоизгача) – мазут қолади. Буғланмаган қолдиқ – мазут 
таркибига қараб мойловчи мойлар ишлаб чиқариш учун хизмат қилади ёки 
қозон ва печ ёнилғиси сифатида фойдаланилади. Мазут таркибидаги нефт 



фракцияларининг атмосфера босимида қайнаш ҳарорати атмосфера 
ректификацион колоннасидаги ҳароратдан юқори бўлади. 
Мазутни фракцияларга ажратиш учун босимни пасайтириш (вакуум 
ҳосил қилиш) керак. Шу сабабли мазут алоҳида фракцияларга вакуум 
ректификацион колоннасида (босим 6...13 кПа) ҳайдалади. Вакуум колоннасига 
киритилгунча мазут 430 
0
С гача қизитилади. Вакуум остида мазут ҳайдалганда 
мой дистиллятлари деб номланувчи мой олиш учун фойдаланиладиган 
фракциялар қайнаб ажралади. Қайнаш ҳарорати бўйича енгил, ўрта ва оғир мой 
дистиллятларини ажратишади. Мой дистиллятларидан олинадиган мойлар 
дистиллятлар деб аталади. 
Вакуум колоннасида қайнаб ажралмаган суюқ қолдиқ – гудрон ёки 
яримгудрон қолади. Гудрон ва яримгудронни қайта ишлаб қолдиқ мойлар деб 
аталувчи қовушқоқлиги юқори бўлган мойлар олинади. Дистиллят мойларидан 
фарқли равишда қолдиқ мойлар катта моляр массаси билан тавсифланадилар, 
яъни қайнаш ҳарорати юқори, зичлиги ва қовушқоқлиги катта бўлади. 
Мураккаб, таркибида кислород ва олтингугурт бўлган органик бирикмаларнинг 
кўпи моляр массаси катта бўлганлиги учун гудронда қолади. Шу сабабли 
дистиллят мойларига нисбатан қолдиқ мойлар таркибида бу бирикмалар кўп 
миқдорда бўлади. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish