1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш


 Нефт маҳсулотларини деструктив (иккиламчи) қайта ишлаш



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

1.2. Нефт маҳсулотларини деструктив (иккиламчи) қайта ишлаш 
технологияси 
Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнлари (тўғри ҳайдаш ва ҳ.к.) халқ 
хўжалигининг ёруғ нефт маҳсулотларининг миқдори ва сифатига бўлган 
талабини қондира олмайди. Масалан, бензиннинг чиқиши бирламчи ашёнинг 
25% идан ортмайди. Ёруғ нефт маҳсулотлари чиқишининг миқдорини 
700 К 
600 К 
500 К 
400
 
К
 
300 К 
Б
ен
зи
н
 
ф
р
ак
ц
и
я
си
 
Л
и
гр
ои
н
 
ф
р
ак
ц
и
я
си
 
К
ер
ос
и
н
 
ф
р
ак
ц
и
я
си
 
Ди
зе
л
 
ф
р
ак
ц
и
я
си
 
Г
аз
ой
л
 
ф
р
ак
ц
и
я
си
С
оля
р
 
ф
р
ак
ц
и
я
си
 
1.3–расм. Нефт ёнилђи фракцияларининг šайнаб 
чиšиш диапазонлари 



кўпайтиришга ва уларнинг сифатини яхшилашга фақатгина иккиламчи 
жараёнларни кенг қўллаб эришиш мумкин. Уларга юқори ҳарорат (термик 
жараёнлар), юқори ҳарорат ва катализатор (термокрекинг жараёнлар) ёки фақат 
катализатор таъсирида (паст ҳароратли каталитик жараёнлар) нефтни қайта 
ўзгартириш жараёнлари киради. 
Термик жараёнлар термик крекинг, кокслаш ва пиролизга бўлинади. 
Термокаталитик жараёнларга каталитик крекинг, каталитик риформинг, 
каталитик изомерлаш ва гидрогенизациялаш жараёнлари (гидротозалаш, 
гидроолтингугуртдан тозалаш, гидрокрекинг) киради. 
Нефтдан олинадиган ёнилғи фракцияларини кўпайтириш учун юқори 
ҳароратда қайнайдиган нефт маҳсулотларини парчалаш (деструкциялаш) йўли 
билан қайта ишлашади; бунда оғир углерод молекулалари енгил молекулаларга 
парчаланади.
Углеводородларни ўзгартирадиган ушбу жараён – крекинг-жараёни 
(крекинг) дейилади. 
Крекинг ишлов берилаётган ашёни ҳавосиз маълум ҳароратгача 
қиздириш йўли билан амалга оширилади. Жараён катализатор иштирокида 
(каталитик крекинг) ёки катализаторсиз (термик крекинг) бориши мумкин.
Термик крекинг 470–540 
0
С ҳароратда ва 2 ... 4 МПа босимда ўтади. Ашё 
вазифасини нефтнинг турли фракциялари – лигроин, керосин, газойл ва 
бошқалар ўташи мумкин. Термик крекингда бензиннинг чиқиши 25 ... 30% ни 
ташкил қилади. Термик крекингда оғир углеводородлар парчаланиши билан бир 
қаторда синтез жараёни боради; бунда юқори молекулали маҳсулотлар ҳосил 
бўлади. Термик крекингда табиий нефт таркибида бўлмайдиган етарли 
даражада кимёвий барқарор бўлмаган тўйинмаган углеводородлар ҳам ҳосил 
бўлади, натижада бензин стабиллиги камаяди (сақлашда кўп смолалар ҳосил 
бўлади) ва детонацияга чидамлилиги ёмонлашади (товар бензин таркибида 
термик крекинг бензинининг улуши камайиб бормоқда). Ушбу икки омил 
термик крекингнинг асосий камчилиги бўлиб, бу жараённи бошқа – нефтни 
қайта ишлашнинг прогрессивроқ усули билан, хусусан каталитик крекинг 
билан, алмаштириш сабабидир. 
Кокслаш. Оғир қолдиқларни ёки юқориароматлашган дистиллятларни 
кокслаш паст босимда ўтказилади. Жараён тахминан 0,5 МПа босимда ва 
510...550 
0
С ҳароратда амалга оширилади, сўнгра кокс 620 
0
С гача қиздирилади. 
Агар оғир ашё (гудрон ва бошқалар)нинг термик крекинги кўп миқдорда кокс 
олиш йўналишида олиб борилса ёруғ нефт маҳсулотлари (бензин, керосин, 
газойл ва бошқалар)нинг чиқиши сезиларли кўпаяди. Масалан, гудрон 
коксланганда тахминан 24% кокс, 16% бензин, 26% керосин-газойл 
фракциялари ва 23% оғир газойл ҳосил бўлади. Бу дистиллятларнинг ҳаммаси 
ностабил бўлиб, уларни яхшилаш талаб қилинади. Кокслаш жараёнида 
олинадиган бензиннинг детонацион чидамлилиги паст бўлади. 
Пиролиз. Саноат эҳтиёжи учун газ олиш мақсадида нефт ва газ 
ашёсининг пиролизи (юқори ҳароратли крекинг) паст босимда (0,2...0,3 МПа) ва 
700...900 
0
С ҳароратда ўтказилади. 



Каталитик крекинг ўтадиган ҳарорат термик крекинг ҳароратига тенг 
(470...540 
0
С), лекин атмосфера босимига яқин босимда ва катализатор 
иштрокида 
ўтади; бунда синтетик алюмосиликатли катализатордан 
фойдаланилади. Ишланаётган ашёнинг катализатор билан контакти 2...4 с давом 
этади. Одатда вакуум-соляр ашё вазифасини ўтайди. 
Алюмосиликатли каталитик крекинг – нефтни чуқур қайта ишлашнинг 
энг кенг тарқалган жараёнидир. Каталитик крекинг мақсади – юқори сифатли 
базавий бензин олишдир. 
Каталитик риформинг – нафтен ва парафин углеводородларининг 
ароматик углеводородларга ўзгартириш давомида ўтадиган паст октанли 
оғирлашган бензин фракцияларини ароматлаштириш жараёнидир. Жараён 
маҳсулоти – юқори октанли ароматлашган бензин ҳамда индивидуал ароматик 
углеводородлар – бензол, толуол, ксилолдир. 
Гидрогенизациялаш 
жараёнлари 
– 
катализаторлар 
таъсирида 
углеводородларга водород қўшиш ва таркиби яхшиланган нефт маҳсулотлари 
олиш мақсадида ўтказилади. 
Кенг тарқалган гидрогенизациялаш жараёнлари: 
гидротозалаш – бензин, дизел ёнилғиси ва мойловчи материаллар 
таркибидан олтингугуртли бирикмалар ва тўйинмаган углеводородларни 
четлаштиришдир; 
гидроолтингугуртсизлаштириш – олтингугуртли нефт оғир қолдиқ-
ларидан олтингугуртни четлаштиришдир; улар кейин печ ёнилғиси сифатида 
ишлатилади. 
Гидрокрекинг (деструктив гидрогенлаш) – каталитик крекингнинг бир 
тури бўлиб водород атмосферасида ўтказилади. Реакция 20...30 МПа босимда ва 
480...500 
0
С ҳароратда боради. Бу жараёнда ҳосил бўладиган тўйинмаган 
углеводородлар гидрацияланади ва тўйинган углеводородларга айланади. 
Юқори молекулали смолали моддалар ҳосил бўлишининг ҳам олди олинади. 
Гидрокрекингнинг яна бир афзаллиги шундаки, хом-ашёдаги олтингугурт ва 
кислород бирикмалари парчаланиб водород билан реакцияга киришади ва 
олтингугурт сулфиди билан сув ҳосил қилади. Олтингугурт сулфиди кучсиз 
ишқорли сув билан ювилади. Гидрокрекингни қўллаш оғир нефт 
қолдиқларидан, углеводород смолаларидан ва бошқа моддалардан юқори 
сифатли маҳсулот (бензин, дизел ёнилғиси ва реактив ёнилғи) олиш имконини 
беради. 
Паст ҳароратли каталитик жараён паст ҳарорат (0...30 
0
С)да ва 
0,4...0,5 МПа босимда боради. Бу жараён натижасида алкилат – автомобил 
бензинларининг юқори октанли компоненти олинади. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish