1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш


 Бензиннинг карбюрацион хоссалари ва фракцион таркиби



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

 
2.3. Бензиннинг карбюрацион хоссалари ва фракцион таркиби 
Бензинли двигателнинг таъминлаш тизимига тушаётган бензин 
двигателнинг ҳамма иш режимларида тўлиқ ёнишни таъминлайдиган маълум 
таркибдаги ёнилғи-ҳаво аралашмасини ҳосил қилиши керак. Ёнувчи 
аралашмадаги бензин буғлари ва ҳаво миқдори маълум нисбатда бўлиши зарур. 
Бензиннинг карбюрацион хоссалари ёнувчи аралашманинг сифатини: 
буғланишини, буғ ҳосил бўлиши яширин иссиқлигини, буғлар эластиклигини, 
зичлигини, қовушқоқлиги ва сирт таранглигини аниқлайди. Буғланиш – 
аралашма сифатига асосий таъсир этувчи омилдир. 
Нефт маҳсулоти қўзғалмас сиртдан ҳаракатсиз ҳавога буғланганда 
буғланиш статик, маҳсулот ва ҳаво ҳаракатланаётгандаги буғланиш динамик 
ҳисобланади. Двигателларда ёнувчи аралашма динамик буғланишда ҳосил 
бўлади; бунда муҳит ҳаракатининг тезлиги ва бензин пуркалиши даражаси 
асосий таъсир ўтказади. 
Бензин буғланишини унинг фракцион таркиби билан баҳолашади. 
Бензин бошқа нефт маҳсулотлари каби индивидуал бирикма бўлмасдан 
углеводородлар аралашмаси бўлганлиги учун, муайян қайнаш ҳароратига эга 
бўлмайди ва 35...200 
0
С ҳароратлар оралиғида қайнайди. 
Бензин фракцион таркибини аниқлашнинг моҳияти (ГОСТ 2177-82) 
қуйидагича: бензин 100 мл миқдорида махсус приборда қиздирилади, ҳосил 
бўлган буғлар совитилади, улар конденсацияланиб суюқликка айланади. Бу 
суюқлик ўлчов цилиндрига йиғилади. Ҳайдаш пайтида қайнашнинг ҳарорати 


16 
(цилиндрга биринчи томчи тушиши), сўнгра 10, 50, 90% қайнаб ҳайдалиши ва 
қайнаш охири ҳароратлари ёзиб борилади. Бу маълумотлар сифат паспортида ва 
стандартларда келтирилади. 
Бензиннинг енгил фракциялари (графикда қайнаш бошланишидан 10% 
қайнаб чиққунча) (2.2-расм) ёнилғининг ўт олдириш хоссаларини тавсифлайди: 
10% қайнаб ажралиши ҳарорати қанчалик паст бўлса, ўт олдириш шунчалик 
осон бўлади. Совуқ двигателни ўт олдириш учун 10% бензин қайнаб 
чиқишининг ҳарорати 55 
0
С дан (қишки сорт) ва 70 
0
С дан (ёзги сорт) юқори 
бўлмаслиги лозим. 
2.2–расм. Бензиннинг асосий фракциялари 
 
Енгил фракциялар двигателни ўт олдириш ва қиздириш даврида керак. 
Двигател қизигандан сўнг улар ёнилғи бакида ва бензопроводларда интенсив 
буғлана бошлайдилар. Жиклёрлардан суюқлик билан бирга буғ чиқади ва 
натижада қувват камаяди, двигател қизиб кетади; ёнилғи билан таъминлаш 
тизимида буғ тиқинлари ҳосил бўлади, двигател ишида нобарқарорлик пайдо 
бўлади ва двигател ўчиб қолади. Бу ҳол, айниқса, ёзда бензиннинг қишки 
сортларидан фойдаланилганда содир бўлади. Шунинг учун бензин таркибидаги 
енгил қайнайдиган углеводородлар миқдори чекланади, бензиннинг ҳамма 
сортлари учун қайнаш бошланишининг ҳарорати 35 
0
С дан паст бўлиши 
мумкин эмас. 
Ёнилғининг асосий қисми – ишчи фракция (ҳайдалиш графигида 10 дан 
90% гача) деб аталади. Двигател ишининг турли режимларида ёнувчи 
аралашманинг ҳосил бўлиши, қизиш муддати (салт юришдан юк остида 
ишлашга ўтиши), қувватининг тез ўзгариши (бир режимдан бошқа режимга тез 
ўтиш имконияти) ишчи фракция буғланишига боғлиқ. Стандартга мувофиқ 
ишчи фракцияни 50% нуқтаси билан меъёрлашади. У қанчалик паст бўлса, 
алоҳида цилиндрлар бўйича ёнилғи ва ёнувчи аралашма таркиби бир хил 
бўлади, двигател иши барқарорроқ бўлади, қувватининг тез ўзгариши 
яхшиланади (2.2-расм). 


17 
Ёнилғи таркибида оғир углеводородларнинг (90% дан то қайнаш 
охиригача) бўлмагани маъқул, чунки улар тўлиқ буғланмайди. Улар суюқ томчи 
ҳолатида қолиб, цилиндр билан поршен ҳалқалари орасидаги тирқишдан 
картерга ўтади, натижада улар мой плёнкасини ювади, двигател ейилишини 
кўпайтиради, мойни суюқлаштиради, ёнилғи сарфини кўпайтиради. 
90% дан қайнаш охиригача бўлган ҳарорат интервали қанчалик кичик 
бўлса, ёнилғи сифати шунчалик юқори, конденсацияга мойиллиги кам, 
тежамкорлиги яхши ва двигател деталларининг ейилиши тезлиги кам бўлади. 
Ёнилғи 90% қайнаб чиқиши ҳарорати унинг конденсацияга мойиллигини 
тавсифлайди; уни кўпинча «шудринг» нуқтаси деб аташади. 
90% ҳайдаш ва қайнаш охири ҳароратлари юқори бўлган бензиндан 
фойдаланилганда двигател ейилиши тезлашади, ёнилғи сарфи ва двигател 
деталларида сўхта ҳосил бўлиши ортади, ишланган газлар заҳарлилиги 
кўпаяди. 90% ҳайдалиши ҳарорати бензиннинг ёзги сортлари учун 180 
0
С дан, 
қишқи сортлари учун эса – 160 
0
С дан юқори бўлмаслиги ва мос равишда 
қайнаш ҳарорати 205 ва 195 
0
С дан юқори бўлмаслиги керак. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish