1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

2.5. Детонацияга чидамлилик 
Ёнилғиларнинг 
детонацияга 
чидамлилиги 
унинг 
мажбуран 
алангаланадиган двигателларда детонациясиз ёниш қобилиятини тавсифлайди. 
Детонация. Детонация (детонацияли ёниш) – бу мажбуран 
алангаланадиган двигателларда ишчи аралашма нонормал ёнишининг бир 
туридир. 
Детонация пайдо бўлишининг физикавий шароити шундаки, 
аралашманинг бир қисми, унга алангаланиш ўчоғидан аланга фронти етиб 
келгунча, ўз-ўзидан алангаланиш ҳароратидан юқори ҳароратгача қизийди. 
Бунда пайдо бўладиган ўз-ўзидан алангаланиш – портлаш тавсифига эга бўлиб, 
товушдан катта тезликда зарбий (детонацияли) тўлқин кўринишида тарқалади. 
Детонациянинг ташқи кўриниши – ёниш камераси деворларидан 
қайтарилаётган детонация тўлқинларидан ҳосил бўладиган юқори тондаги 
шовқинли металл товушидир.
Детонациясиз двигател ишини таъминлашда асосий ролни ёнилғининг 
детонацияга чидамлилиги ўтайди.
Бензиннинг детонацион чидамлилигига унинг кимёвий таркибига 
кирувчи углеводородлар кучли таъсир қилади. Нормал парафин углеводородлар 
буғ фазасида осон оксидланадилар ва шу сабабли детонацияга мойилдирлар. 


19 
Парафин углеводородларнинг моляр массаси қанчалик катта бўлса, улар 
шунчалик осон оксидланадилар. Ароматик углеводородлар оксидланишга 
чидамли бўлади ва юқори детонацион чидамлиликка эга. Нафтен ва тўйинмаган 
углеводородлар детонацияга мойиллик бўйича парафин ва ароматик 
углеводородлар оралиғида жойлашади. 
Шундай қилиб фракцион таркиби бир хил бўлгани ҳолда, таркибида 
изомерли парафин углеводородлари ва ароматик углеводородлар миқдори кўп 
бўлган бензин, таркибида нормал парафин углеводородлари кўп бўлган 
бензинга нисбатан, яхши антидетонацион хоссаларга эга бўлади. Гуруҳий 
кимёвий таркиби бир хил бўлгани ҳолда фракцион таркиби енгил бўлган 
бензин, фракцион таркиби оғирроғ бўлган бензинга нисбатан детонацион 
чидамлилиги яхшироқ бўлади. 
Детонацияга чидамлилик ёнилғининг октан сони (ОС) билан 
баҳоланади. Фойдаланилаётган ёнилғининг ОС қанчалик катта бўлса (бошқа 
шароитлар бир хил бўлган тақдирда) детонация содир бўлиши эҳтимоли 
шунчалик кам бўлади. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish