1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

2.6. Ёнилғи стабиллиги 
 
Ёнилғи стабиллиги деганда унинг берилган эксплуатация шароитларида 
ўз хусусиятларини маълум оралиқда сақлаш қобилияти тушунилади. 
Эксплуатацияда ёнилғига ташқи омиллар (ҳаводаги кислород, ўзгарувчи 
ҳарорат, нам ва механик аралашмалар билан ифлосланиш ва ш. к.) таъсир 
қилади, бунинг натижасида унинг фракцион ва кимёвий таркиби ёмонлашиш 
тарафига ўзгаради. Ёнилғининг физикавий ва кимёвий стабиллигини 
фарқланади. 
Ёнилғининг физикавий стабиллиги. Ёнилғининг физикавий 
стабиллиги деганда унинг эксплуатация жараёнида фракцион таркибини 
сақлаш қобилияти тушунилади. Фракцион таркиб ёнилғининг энг паст 
ҳароратда қайнайдиган фракцияларининг буғланиши натижасида ўзгаради. 
Дизел ёнилғиларининг қайнаш ҳароратлари етарли даражада юқори, шунинг 
учун сақлашда ва ташиш пайтида улар деярли буғланмайдилар. Демак, дизел 
ёнилғиларининг физикавий стабиллиги етарли даражада юқори. Бензиннинг 
енгил буғланиши баъзи ҳолатларда физикавий стабиллигининг етарли 
бўлмаслигига сабаб бўлади. Бензиннинг физикавий стабиллигини 38 
0
С да 
тўйинган буғлар босими ва t
10%
 бўйича баҳолашади. 
Буғланиш натижасидаги йўқотишларни камайтириш учун бензинни 
герметик идишларда сақлаш лозим. Ёнилғи бакларининг конструкцияси идиш 
ички ҳажмининг атмосфера билан эркин туташиши имкониятига йўл 


22 
қўймаслиги керак. Ёнилғи бакини шундай жойлаштириш керакки, у 
двигателдан чиқаётган иссиқликдан ва қуёш радиациясидан минимал қизисин. 
Ёнилғининг кимёвий стабиллиги. Ёнилғининг кимёвий стабиллиги 
деганда унинг берилган эксплуатация шароитларида кимёвий таркибини 
сақлаш қобилияти тушунилади. Кимёвий таркиб ёнилғи таркибидаги кимёвий 
энг барқарор бўлмаган бирикмаларнинг ҳаво кислороди билан қуйи ҳароратли 
(суюқ 
фазали) оксидланиши ҳамда ёнилғидаги юқори молекуляр 
бирикмаларнинг оксидланиб полимерланиши ва конденсацияланиши ҳисобига 
ўзгаради. 
Углеводородлар моляр массаси ортиши билан уларнинг оксидланишга 
мойиллиги камаяди, конденсацияланиш ва полимерланишга мойиллиги эса 
ортади. Ҳарорат кўтарилганда ёнилғининг оксидланиши кўпаяди. Бензин 
оксидланиши натижасида эрувчи органик кислоталар ва смолали моддалар 
ҳосил бўлади. Дизел ёнилғиларининг кимёвий стабиллиги бензинникига 
нисбатан юқори. Кам олтингугуртли нефтлардан тўғри ҳайдалган дизел 
ёнилғиларининг стабиллиги энг катта. Улар беш йил ва ундан кўп 
сақланганларида ҳам ўз сифатини деярли ўзгартирмайди. Таркибида 
тўйинмаган углеводородлар бўлган дизел ёнилғиларининг стабиллиги нисбатан 
кам. Шунинг учун ёнилғига бўлган ГОСТларда дизел ёнилғиларида ушбу 
углеводородларнинг миқдори чекланади. 
Ёнилғида сув ва механик аралашмаларнинг бўлиши унинг кимёвий 
стабиллигига салбий таъсир қилади. Сув бор бўлганда ёнилғи оксидланишига 
каталитик таъсир қилувчи моддалар (нафтенли кислоталарнинг тузлари, темир 
оксидлари ва ш. к.) тез тўпланади. 
Ёнилғида олтингугурт бирикмаларининг бўлиши унинг кимёвий 
стабиллигига катта таъсир қилади. Олтингугурт бирикмалари ёнилғи 
стабиллигини ёмонлаштиради ва смола ҳосил бўлишини тезлаштиради. 
Этилланган бензинларда олтингугуртли бирикмалар ТЭС парчаланишини 
тезлаштиради. Фракция қайнаб чиқиши ҳарорати ортиши билан ёнилғидаги 
олтингугурт миқдори кўпайиб боради. 
Оксидланганда бензиннинг ранги ўзгаради. Масалан, этилланмаган 
бензиннинг ранги сарғимтирдан тўқ сариққача ўзгаради. Ўткир ҳид пайдо 
бўлади, идиш тубида бензинда қийин эрийдиган мой қатлами ҳосил бўлади, 
бензиннинг кислоталилиги, яъни унинг коррозионлиги ортади. 
Двигател ишлаганда киритиш трубопроводларида, таъминлаш тизими 
деталларида, ёниш камераси деворларида ёпишма қатламлар ҳосил бўлади. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish