1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий



1 – Амалий машғулот. НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА 
ЯРИМФАБРИКАТЛАРНИ ТОЗАЛАШ 
1.1. Нефтни қайта ишлаш 
Замонавий ёнилғи-мойлаш материалларини олиш учун асосий бирламчи 
материал сифатида нефтдан фойдаланишади. 
Нефтни қайта ишлашда олинадиган маҳсулотлар ёнилғи-мойлаш 
материалларининг 
яримфабрикатлари 
бўлиб, 
уларни 
аралаштириш 
(компаундлаш) натижасида базавий ёнилғи ва базавий мойлар (базавий ёнилғи-
мойлаш материаллари) ҳосил бўлади. 
Бевосита ички ёнув двигателлари ва автомобилларда фойдаланиладиган 
ёнилғи ва мойлар – товар ёнилғи-мойлаш материаллари базавий ёнилғи-
мойлаш материалларига уларни яхшиловчи ва уларга янги экплуатацион 
хоссалар берувчи моддалар – присадкалар ва қўшимчалар қўшилгандан сўнг 
олинади.
Одатда замонавий ёнилғилар ва айниқса мотор мойларига таркиби ва 
вазифаси ҳар хил бўлган бирнеча присадкалардан иборат композициялар 
қўшилади. Композицияларни тузишда присадкаларнинг ўзаро таъсири ҳисобга 
олинади; присадкалар бир-бирининг ижобий эффектини кучайтириши 
(присадкалар синегризми), ёки уларни кучсизлантириши (присадкалар 
антогонизми) мумкин. Присадкаларнинг кўп турлари бир вақтнинг ўзида 
бирнеча фойдали хоссаларга эга бўлади. Бундай присадкалар кўп функционал 
присадкалар деб аталади. 
1.1.1. Табиий нефт 
Табиий нефт ёқимсиз ҳидли ёғлиқ суюқлик бўлиб, унинг ранги ва 
физикавий-кимёвий хусусиятлари нефт қазиб олинадиган жойга боғлиқ. Ранги 
бўйича тўқ жигарранг, сариқ ва оч ранг нефтлар бўлади. Ҳар хил жойлардан 
олинадиган нефтларнинг зичлиги 730...1000 кг/м
3
оралиғида бўлади. Баъзан 
зичлиги 1040 кг/м

гача бўлган оғир нефтлар ҳам учрайди. Нефтнинг ёниш 
иссиқлиги 43200...45700 кЖкг, иссиқлик сиғими – 1,66...2,09 кЖ/(кгК). 
Нефтнинг қотиш ҳарорати унинг таркибидаги қаттиқ углеводородлар ва 
смолали моддаларга боғлиқ бўлиб, +20 
0
С дан –80 
0
С гача оралиқда бўлади. 
Нефт – турли таркибли ва тузилмали углеводородлар аралашмасидир.
Нефт элементар, гуруҳий ва фракцион таркиби бўйича фарқланади. 
Элементар таркиб қандай кимёвий элементлар қандай нисбатда нефтда 
мавжудлигини аниқлайди.
Нефт таркибига кирувчи асосий элементлар: 
 углерод 83...87% (ўртача 86%), 
 водород 12...15% (ўртача 13%), 
 қолганлари – олтингугурт, кислород ва баъзи бошқа элементлар, шу 
жумладан металлар ҳам, ўртача азот+олтингугурт+кислород+кул – 1%. Лекин 
олтингугурти кўп бўлган нефтларда олтингугурт миқдори 5% дан ортиқ бўлиши 
мумкин. 



Қаттиқ ва газсимон углеводородлар суюқ углеводородларда эриган 
ҳолатда бўлади. Ҳарорат кўтарилганда газсимон углеводородлар буғланади, 
ҳарорат пасайганда эса қаттиқ парафинлар чўкади. 
Гуруҳий таркиб нефт таркибига кирувчи улеводород гуруҳлари билан 
аниқланади; булардан асосийлари: 
 
метанлар (тўйинган парафинлар, алканлар) – умумий структуравий 
формуласи C
n
H
2n2
; CH
4
– метандан бошлаб бу углеводородлар газсимон, C
5
H
12
– пентандан бошлаб суюқ, C
16
H
34
– гексадекандан бошлаб қаттиқ ҳолатда 
бўлади; 
 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish