1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш


 Бензиннинг ёпишма қатламлар ҳосил бўлишига таъсири



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

2.7. Бензиннинг ёпишма қатламлар ҳосил бўлишига таъсири 
Бензиндан фойдаланилганда двигателнинг таъминлаш тизимида, 
киритиш трактида (карбюраторли двигателларда), картерда ва ёниш камерасида 
ёпишма қатламлар (отложения) ҳосил бўлиб тўпланиши мумкин. Ёпишма 
қатламлар характери ва тўпланишининг интенсивлиги бензиннинг физикавий-


23 
кимёвий хусусиятларига ҳамда уларга таъсир қиладиган ташқи омилларга 
(ҳарорат, босим, металларнинг каталитик таъсири ва ҳ. к.) боғлиқ. 
Таъминлаш тизимидаги ёпишма қатламлар. Таъминлаш тизимининг 
суюқ ёнилғига тегиб турадиган юзаларида (ёнилғи баки ва трубопроводлар 
девори, филтрлар, ёнилғи насослари ва ш. к.) мазсимон ёпишқоқ 
консистенцияли смолали қатламлар ҳосил бўлади. Бензиндаги смолалар 
миқдори кўпайиши ва унда механик аралашмалар мавжудлиги ёпишма 
қатламлар миқдорини орттиради. 
Ёпишма қатламлар трубопроводлар деворларида ва филтрларда 
тўпланиб ёнилғи ҳайдалишини қийинлаштиради; ёпишма қатламларнинг 
ёнилғи сарфини дозалайдиган агрегатларда (жиклёрлар ва ш. к.) тўпланиши 
ёнилғини дозалашни ўзгаришига ва ёнувчи аралашма берилган таркибнинг 
ўзгаришига олиб келади. 
Киритиш трактидаги ва клапанлардаги ёпишма қатламлар
Карбюраторли двигателда буғланмаган ёнилғининг бир қисми киритиш 
трактининг деворига суюқ плёнка кўринишида ўтиради. Бу ёнилғи юқори 
ҳароратда қайнайдиган фракцияларга бой бўлади. Агар смолали моддалар 
асосан юқори ҳароратда қайнайдиган фракцияларда концентрацияланишини 
эътиборга олсак, киритиш тракти деворидаги плёнка смолали моддаларга бой 
бўлади. 
Аралашма ҳосил бўлишини яхшилаш учун замонавий двигателларнинг 
киритиш тракти қиздирилади. Бу тадбир углеводородларнинг ва смолали 
моддаларнинг интенсив оксидланишига сабаб бўлади; бунда зичланган, 
бензинда эримайдиган маҳсулотлар ҳосил бўлади. Шунга ўхшаш ҳодиса 
двигател киритиш клапанларининг юзаларида содир бўлади (2.3-расм). 
Киритиш трактининг ҳароратини нотўғри танлаш ва қизитишни нооптимал 
ташкил қилиш (масалан, ишлаб бўлган газлар билан қизитишда юқори 
ҳароратли участкаларнинг мавжудлиги) ёпишма қатламлар ҳосил бўлишини 
интенсивлаштиради. Киритиш клапани штоки ва тарелкаларида ҳосил 
бўлаётган ёпишма қатламлар клапаннинг куйишига олиб келиши мумкин. 
Вентиляцияси берк тизимли ва ишлаб бўлган газлар рециркуляция қилинадиган 
двигателларда ёпишма қатламлар ҳосил бўлиши тезлашади, сабаби – ёнувчи 
аралашма таркибида ёнилғи ва мойнинг чала ёниш маҳсулотларининг мавжуд 
бўлишидир. 
Смолали моддаларнинг ажралиб чиқиши ва ёпишма қатламлар ҳосил 
қилишининг олдини олиш учун ёнилғига 0,1% гача бўлган миқдорда 
дисперсияловчи присадкалар (диспергентлар) қўшилади.
Ёнилғи таркибига дисперсияловчи присадкаларнинг киритилиши 
двигател таъминлаш тизими ишини сезиларли яхшилайди (ёнилғи баклари ва 
филтрлардаги қатламлар миқдори ва ҳ. к.).
Сўхта (нагар). Сўхта деб юқори ҳарорат таъсирида бўлган ёниш 
камераси деталларида ва агрегатларда тўпланадиган қаттиқ углеродли 
қатламларга айтилади. Сўхта ҳосил бўлишида ҳам ёнилғи ва ҳам мой иштирок 
этади. Сўхта тўпланадиган асосий жойлар – ёниш камераси деворлари, поршен 


24 
туби, поршеннинг иссиқлик пояси, клапанлар, продувка ва ишлаб бўлган 
газларни чиқариш дарчалари (икки тактли двигателларда), шамлар. 
2.3–расм. Киритиш клапанидаги ёпишма қатламлар 
Сўхта миқдори кўп бўлганда двигател қуввати, ишончлилиги, узоқ 
муддат ишлаши ва ёнилғи тежамкорлиги камаяди, унинг детонацияга ва калил 
қизиб ўт олишига мойиллиги кўпаяди. Бундан ташқари сўхта двигател алоҳида 
элементларининг ҳаддан ташқари қизишига, клапанлар ва шамлар ишининг 
бузилишига, ишқаланувчи юзалар фрикцион ейилишининг кўпайишига ва бу 
юзаларда тирналиш пайдо бўлиши мойиллигига сабаб бўлади. Сўхта қатлами 
пайдо бўлганда двигател қуввати камайишининг сабаби – сўхта ишчи 
аралашмани қиздириб, унинг ҳароратини кўтаришидир, натижада цилиндрнинг 
тўлиш коэффициенти камаяди. 
Бензинли двигателларда сўхта тўпланган сари ёнилғининг талаб 
қилинадиган октан сони ортиб боради. Двигател этилланган бензинда кам юкда 
узоқ муддат эксплуатация қилинса, октан сонига бўлган талаб 10 бирликкача 
кўтарилиши мумкин. Бунинг сабаби – ёниш камерасининг ҳажми камаяди, 
сўхта ишчи аралашмани қиздиради ҳамда гидропероксидлар ҳосил бўлишига 
сўхта каталитик таъсир қилади. 
Таркибида металлоорганик антидетонаторлар бўлган ёнилғилардан 
ҳосил бўлган сўхталар юқори электр ўтказувчанликка эга бўладилар ва бунинг 
натижасида ўт олдириш шамларининг нормал ишлашини бузадилар. 
Сўхта қатламлари доимий тўпланиб бориш қобилиятига эга эмас. Сўхта 
қатлами маълум бир қалинликка етгандан сўнг, двигател бир хил шароитда 
ишласа, сўхта қатламининг ўсиши тўхтайди. 
Ёнилғининг сўхта ҳосил бўлишига энг кучли таъсир этувчи 
кўрсаткичлари: гуруҳий ва фракцион таркиби, олтингугуртли бирикмаларнинг 
умумий миқдори, меркаптанли олтингугуртнинг мавжудлиги, смолали 
моддалар ва механик аралашмалар миқдори ва характери. 
Бензинларнинг t
90%
 ва t
к.к.
 ортиши билан ҳосил бўлаётган сўхта миқдори 
кўпаяди. Этилланган бензиндан фойдаланилганда сўхта миқдори бир неча 
марта кўпаяди; бунда ҳосил бўладиган сўхтанинг турғунлиги катта бўлади. 


25 
Ёнилғидаги олтингугурт миқдори кўпайиши билан ҳосил бўлаётган 
сўхта миқдори ва унинг зичлиги ортади. Масалан, олтингугурт миқдори 0,03% 
дан 0,4% га ортганда ҳосил бўлаётган сўхта миқдори 1,5...4,0 марта кўпаяди. 
Олтингугурт бирикмали ёнилғи ёнганда ҳосил бўладиган сўхтанинг зичлиги ва 
қаттиқлиги катта бўлади, натижада олтингугуртли ёнилғида ишлаётган двигател 
тез ейилади. 
Бензининг оксидланишга мойиллиги унинг индукцион даври билан 
баҳоланади. Индукцион давр тоза кислород муҳитида махсус приборда 
аниқланади. Индукцион давр деб стандарт шароитларда синов бошланишидан 
бензин оксидланиши бошлангунча ўтадиган вақтга (минутда) айтилади. 
Индукцион давр қанчалик катта бўлса, бензиннинг оксидланишга бардошлиги 
шунчалик юқори бўлади. Индукцион давр бўйича бензиннинг қанча вақт 
сақланганлигини тахминан билвосита билиш мумкин. 
Индукцион даврни ва сақлаш муддатини узайтириш учун бензинга 
Агидол-1 ва Агидол-12 оксидланишга қарши присадкалар қўшилади. Турли 
бензинларнинг индукцион даври 360...1200 минут оралиғида бўлади. 
Индукцион даври 900 минут бўлган бензиннинг сақланиш муддати тахминан 5 
йил. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish