36
4.1-расм. Дизелнинг ёйилган индикатор диаграммаси
а – нормал ишлаганда; б – қаттиқ ишлаганда; 1 – пуркалашнинг бошланиши;
2 – ёнилғининг ўз-ўзидан алангаланиши; 3 – тез ёниш охири; 4 – секин ёниш охири;
5 – ёниб тамом бўлиш
Ёнилғи-ҳаво аралашмасининг алангаланиши ёнилғи камерасига ёнилғи
пуркала бошланишидан бир мунча муддат ўтгандан кейин бошланади. Бу вақт
ўз-ўзидан алангаланишнинг тутилиши даври деб аталади. ёнилғи буғлари ўз-
ўзидан аланга олгунича (2-нуқта) маълум давр ўтади; бу даврда қатор
физикавий ва кимёвий жараёнлар содир бўлади. Ёнилғи қизиган ҳавога
пуркалади, унинг томчилари юқори ҳароратгача қизийди ва буғланади. Юқори
ҳарорат ва кислород таъсирида ёнилғи таркибидаги углеводородлар кўп
босқичли оксидланиш реакцияларидан ўтади. Ишчи аралашмада кислородли
бирикмалар тўпланиб боради, кейинчалик улар иссиқликнинг бир қисмини
(10...15%) ва кислородни чиқариб парчалана бошлайдилар. Совуқ алангали
оксидланиш аралашма ҳароратининг ортишига ва алангаланишнинг бир нечта
ўчоқлари пайдо бўлишига олиб келади. Ушбу пайтда «совуқ аланга» деб
аталувчи зангори нурланиш пайдо бўлади. Аралашма ҳароратининг ортиши
натижасида кимёвий
реакцияларнинг тезлиги ортади, унинг алангаланиши
содир бўлади, яъни «иссиқ аланга» пайдо бўлади.
2-нуқтада ёнилғи ёниши бошланади. Бу пайтда пуркалган ёнилғининг
кўп қисми буғланиб улгуради ва ёниш жараёни ёнилғи-ҳаво аралашмасини янги
порцияларини қамраб ола бошлайди. Форсунка ёниш камерасига ёнилғини
пуркашда давом этади; бу ёнилғи ҳаво билан интенсив аралашади, буғланади ва
тез ёнади. Ёнилғининг тез ёниши натижасида цилиндрдаги босим кескин
ортади. Тез ёниш даври 2-нуқтадан 3-нуқтагача давом этади. Бу даврда
циклавий узатиладиган ёнилғи иссиқлигининг асосий қисми (70% гача)
ажралиб чиқади, форсунка ёнилғини пуркашда давом этади. Тез ёниш охирида
(3-нуқта) босим ортиши деярли тўхтайди, ёниш тезлиги секинлашади.
3-нуқтадан кейин секин ёниш
даври бошланади, босим деярли
ўзгармайди. Ёнилғи пуркалиши тугайди, лекин ёниш жараёни давом этади, газ
37
ҳарорати ортиб боради. Бу даврда иссиқликнинг тахминан 20% и ажралиб
чиқади. Бу давр охирида босимнинг пасайиши (4-нуқта) поршен ҚЧҲга қараб
ҳаракатида ёниш камераси ҳажмининг ортиши туфайли бўлади. Секин ёниш
даврининг охири деб шартли равишда 4-нуқта қабул қилинган; бу нуқтада ёниш
камерасидаги газларнинг ҳарорати максимал қийматга етади. 4-нуқтадан кейин
ёнмасдан қолган ёнилғи ва чала ёниш маҳсулотлари ёниб тугайди. Ёнилғи
қанчалик оғир бўлса, унинг қовушқоқлиги ва зичлиги қанчалик катта бўлса,
ёниб тугаш даври шунчалик узоқроқ бўлади.
Ёнилғи-ҳаво аралашмасининг ўз-ўзидан алангаланишининг тутилиб
қолиш даври катта бўлганда двигател цилиндрида ёнилғининг катта қисми
тўпланади ва бирданига ёнади. Бу тирсакли вал буралишининг ҳар бир
градусига мос келадиган босимнинг кескин ортишига сабаб бўлади, натижада
дизел «қаттиқ» ишлайди; бунда КШМ деталларига
катта динамик кучлар
таъсир қилади, шовқин пайдо бўлади, деталлар ейилиши тезлашади. Агар
тирсакли вал бурилишининг 1
0
да ёниш камерасидаги босим 0,25...0,50 МПа
ортса двигател нормал ишлайди, 0,5...0,9 МПа ортса – қаттиқ, 0,9 МПа дан кўп
ортса – дизел ўта қаттиқ ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: