1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

 
4.7. Ёнилғи буғланувчанлиги 
Ёнилғи буғланувчанлиги ёниш тўлиқлигига, двигател ўт олиши ва 
ишлашига, сўхта ва лак ҳосил бўлишага, двигател ейилиши ва унинг 
тежамкорлигига, ишланган газлар таркибига ва мой сарфига таъсир қилади. 
Дизел ёнилғиларининг буғланувчанлиги уларнинг фракцион таркиби, 
ёнилғининг 50 ва 96% ҳайдалиши ҳароратлари бўйича баҳоланади. 
Двигателни ўт олдиришга унинг фракцион таркиби цетан сонига 
нисбатан кучлироқ таъсир қилади. Двигателни ишга туширишда ёниш 
камерасида ҳарорат етарли даражада юқори бўлмаганлиги оқибатида аралашма 
ҳосил қилиш ва ёнилғи ёниши учун шароит ноқулай бўлади. Ёнилғида енигил 
фракциялар қанчалик кўп бўлса, улар шунчалик тезроқ ва тўлароқ буғланади. 
Енгил ёнилғида ҳосил бўладиган томчиларнинг диаметри кичик ва нисбий 
буғланиш юзаси катта бўлади. Дизел ёнилғиларининг ўт олдириш хоссалари 
50% ининг қайнаб чиқиши ҳарорати билан тавсифланади. Бу ҳарорат қанчалик 
паст бўлса, двигателни ўт олдириш шунчалик осон бўлади. Лекин фракцион 
таркибнинг енгиллашиши ўз-ўзидан аланга-ланишнинг тутилиб қолиш даврини 
узайтиради. 
96% и қайнаб чиқиш ҳарорати юқори бўлган оғир фракцион таркибли 
ёнилғилар тўлиқ буғланиб, яъни ёниб улгурмайдилар. Тўлиқ ёнмаслик 
ёнилғининг ортиқча сарф бўлишига, ишланган газлар тутунлигининг 
кўпайишига, қувват камайишига, сўхталар ва лаклар ҳосил бўлишининг 
тезлашишига олиб келади. Ёнилғининг бир қисми суюқ ҳолда цилиндр 
деворларидан мой картерига оқиб ўтади; бунда девордаги мой ювилади, 
двигател деталлари ейилиши тезлашади. Двигател тежамкорлиги ва узоқ муддат 
хизмат қилиши ёмонлашади. Шунинг учун ёнилғининг ҳаддан ташқари оғир 
бўлиши, енгил бўлиши каби мақсадга мувофиқ эмас. 
Дизел ёнилғисининг асосий эксплуатацион хоссаларидан бири – 
двигател ва ёнилғи аппаратураларининг тозалигини таъминлаш қобилиятидир. 
Бу хосса унинг кимёвий ва фракцион таркибига боғлиқ. Ёнилғи ёнганда ёниш 
камераси деворларида ва киритиш клапанларида сўхта ҳосил бўлиши 
кузатилади ҳамда форсунка пуркагичларида ва пуркагичларнинг игнасида 
ёпишма қатламлар ҳосил бўлади. Ёниш камераси деворларида, поршен тубида 
ва киритиш клапанларида тўқ рангли зич қаттиқ сўхта, форсунка пуркагичлари 
ва пуркагичлар игналарида юмшоқ, сарғимтир рангли, смоласимон, баъзан эса 
оч жигарранг плёнка кўринишида лак ҳосил бўлади. 
Ёниш камераси деворларида сўхта ҳосил бўлиши двигател совитиш 
тизимига иссиқлик ўтишини қийинлаштиради. Киритиш клапанларида сўхта 
бўлиши уларнинг коксланишига олиб келади, бунинг натижасида клапан 
тарелкасининг ўриндиққа тўғри ўтириш бузилади. Қизиган газлар оқиб ўтади, 


40 
клапан ва ўриндиқ ўтирадиган юзалар куяди, баъзи ҳолларда клапан осилиб 
қолиши мумкин. 
Дизел двигателлари ишидаги энг кўп бузилишлар форсункада сўхта 
қатламлари пайдо бўлишига боғлиқ. Пуркагичларда ҳосил бўладиган сўхта 
ёнилғи пуркалиши сифатининг ёмонлашишига ва факел қийшайишига сабаб 
бўлади. Ёнилғи пуркалиши ёмонлашганда аралашма ҳосил бўлиши бузилади
унинг нотўлиқ ёниши содир бўлади, бу тутун пайдо бўлишига ва дизел 
қувватининг камайишига ҳамда ёнилғи ортиқча сарф бўлишига олиб келади. 
Пуркагичлар игналарида смолали ёпишма қатламлар бўлиши уларнинг 
осилиб қолишига олиб келади. Соплолар коксланганда ва пуркагичлар игналари 
осилиб қолганда ёнилғи томиб туради, чунки бу ҳолда игна пуркагичнинг 
зичловчи конусига ўтирмайди ва унинг каналини беркитмайди. Ёнилғи 
томчилаб турганда дизел қуввати камаяди, техамкорлиги ёмонлашади, тутун 
пайдо бўлиши кузатилади. 
Двигателда сўхта ҳосил бўлиши ишлатилаётган дизел ёнилғисининг 
қуйидаги параметрлари: амалдаги смолалар ва олтингугурт миқдори, фракцион 
таркиби тўйинмаган ва ароматик углеводородлар миқдори, куллиги ва 
коксланишига боғлиқ. Ёнилғида амалдаги смолалар миқдорининг ортиши билан 
двигател деталларида сўхта ҳосил бўлиши, пуркагичлар тешикларининг 
коксланиши ва игналарнинг осилиб қолиши ҳоллари кўпаяди. Ёнилғида 
олтингугурт миқдорининг ортиши у ёнганда сўхта ва лакларнинг кўпайишига 
олиб келади; бунда сўхта зичлиги сезиларли ортади. 
Дизел ёнилғисининг куллиги ва коксланиши ортиши билан унинг сўхта 
ҳосил қилишга мойиллиги кўпаяди. Куллик ёнилғида ёнмайдиган аралашмалар 
миқдорини тавсифлайди; улар сўхтага қўшилади ва унинг абразив хоссаларини 
кучайтиради. Дизел ёнилғиси 10% қолдиғининг коксланиши учун ҳавосиз 
қиздирилганда ҳосил бўладиган кокс миқдори ёнилғининг кокс ҳосил қилишга 
мойиллигини тавсифлайди. Дизел ёнилғисининг коксланиши унинг фракцион 
таркиби ва смолали моддалар миқдорига боғлиқ. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish