33
таъминлаш нуқтаи назаридан танланади. Гидротозалаш учун ашё сифатида
тўғри
ҳайдалган
ва
иккиламчи
жараёнларнинг ўрта дистиллятли
фракцияларидан, кўпинча эса тўғри ҳайдалган дизел ёнилғиси ва каталитик
крекинг енгил газойлидан фойдаланилади.
4.2. Дизел ёнилғисига қўйиладиган талаблар
Дизелларда қисқа вақт ичида (тирсакли вал бурилиши бурчаги 20...25
0
) мураккаб аралашма ҳосил қилиш ва ёнилғи ёниши жараёнлари содир бўлади.
Двигател вали қанчалик тез айланса, бу жараёнларга шунчалик кам вақт
ажратилади. Тирсакли валлар айланишлар частотаси тенг бўлганда дизелларда
аралашма ҳосил қилишга ва ёнишга карбюраторли двигателларга нисбатан
10...15 марта кам вақт ажратилади.
Дизелнинг ишончли, тежамкор ва узоқ муддат ишлаши учун ёнилғи
қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
-юқори босимли насос узлуксиз ва
ишончли ишлаши учун яхши
ҳайдалиши (оптимал қовушқоқликка эга бўлиши, зарурий паст ҳароратга эга
бўлиши хусусиятлари, сув ва механик қўшимчалар бўлмаслиги зарур);
-майда пуркашни таъминлаши ва яхши аралашма ҳосил қилиши
(оптимал қовушқоқлик ва фракцион таркибга эга бўлиши);
-тез алангаланиши;
-қурумли моддалар ҳосил қилмасдан тўлиқ ёниши, двигател енгил ўт
олиши ва «юмшоқ» ишлаши (кимёвий ва фракцион таркибига ҳамда
қовушқоқлигига боғлиқ);
-клапанларда, ҳалқаларда, поршенларда ортиқча сўхта ҳосил бўлишига,
форсунка коксланиб ва пуркагич игнаси осилиб қолишига сабабчи бўлмаслиги
(кимёвий ва фракцион таркибига, тозалаш усули ва сифатига боғлиқ);
-резервуарлар,
топливопроводлар
ва
двигател
деталларини
коррозияламаслиги (олтингугуртли бирикмалар, органик ва минерал
кислоталар, сув миқдори билан аниқланади);
-ёнганда мумкин қадар кўпроқ иссиқлик ажратиб чиқариши ва
стабил
бўлиши (узоқ сақлаганда хусусиятларини ўзгартирмаслиги) зарур.
Дизел ёнилғисининг асосий эксплуатацион кўрсаткичлари:
-
цетан сони – двигател ишининг юқори қувват ва тежамкорлик
кўрсаткичларини белгилайди;
-
фракцион таркиби – ёнилғининг тўла ёнишини, ишланган газларнинг
тутунлилигини ва заҳарлилигини белгилайди;
-
қовушқоқлик ва зичлик – ёнилғи нормал узатилишини ва ёниш
камерасида пуркалишини ҳамда филтрлаш тизимининг ишчан ҳолатда
бўлишини таъминлайди;
-
паст ҳароратли хоссалар – атроф-муҳит манфий ҳароратида
таъминлаш тизимининг ишлашини ҳамда ёнилғини сақлаш шартларини
белгилайди;
34
-
тозалик даражаси – дағал ва майин тозалаш филтрлари ҳамда
цилиндр-поршен гуруҳи ишининг ишончлилигини тавсифлайди;
-
лов этиб ёниб ўчиш ҳарорати – дизелларда ёнилғидан
фойдаланиш
хавфсизлиги шароитларини белгилайди;
-
олтингугуртли бирикмалар, тўйинмаган углеводородлар ва
металларнинг мавжудлиги – қурум ҳосил бўлишини, коррозияни ва ейилишни
тавсифлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: