1. Радиоактив моддалар емирилганда, янги шддалар ҳосил бўлиб, бу моддалар ё радиоактивлик хоссаларига эга бўлиши, ё турғун моддалар стабил моддалар бўлиши кўрсатилган эди
1. Радиоактив моддалар емирилганда, янги шддалар ҳосил бўлиб, бу моддалар ё радиоактивлик хоссаларига эга бўлиши, ё турғун моддалар — стабил моддалар бўлиши кўрсатилган эди. Кетма-кет радиоактив айланишлар занжири ва янги моддалар — ушбу айланишлар натижасида қосил бўлган маҳсулотлар тўплами радиоактив моддалар оиласининг ҳосил' бўлишига олиб келади. Радиоактив оила берилган битта радиоактив элементнннг радиоактив емирилишидан ҳосил бўлган маҳсулотлар — барча элементлар тўпламйдан иборат. Ҳозирги вақтда бир қанча радиоактив оилалар маълум. Булардан уч оила учун табиий элементлар — уран- 238, торий- 232 ва уран-235 она элементлар ҳисобланади. Уран235 ни актиноуран деб ҳам аталади, у яна АсU кўринишда ҳам белгиланади. Тўртинчи радиоактив оиланинг она элементи сунъий нептуний- элементдир.
α- радиоактивликда ядро α- зарралар чиқаради. Бунда у 4 нуклон ва 2 мусбат элементар заряд йўқотади. Натижада α- емирилиш туфайли ҳосил бўлгаи янги атом ядросининг масса сони емирилган (она) ядронинг масса сонидан 4 бирлик кам бўлади. а- емирилишда ҳосил бўладиган химиявий элемент ҳам Менделеев элементлар даврий системасида 2 номер олдинда туради.
β- радиоактивликда (β - емирилишда) радиоактив ядро ё электронлар, ё позитронлар чиқаради. β -емирилиш натижасида ҳосил бўлган янги атом ядроси Менделеев элементлар даврий системасида емирилган радиоактив элементдан бир номер кейинги химиявий элементга (агар β - емирилишда электронлар чиқарилса) ёки бир номер олдинги элементга (агар β - емирилишда позитронлар чиқарилса) мос келади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, позитрон активлик бошқа ядро реакциялари натижасида ҳосил бўладиган сунъий-радиоактив элементларда кузатилади. Юқорида келтирилган, ядроларни—маҳсулотни радиоактивлик типи бўйича қайси типга тегишли эканлигини дциқлашга имкон берувчи қоидалар силжиш қоидалари деб аталади.
у- радиоактивликда ҳосил бўлувчи атом ядроси дастлабки ядро билан бир хил зарядга ва масса сонига эга бўлади, яъни унга мос келувчи химиявий элемент дастлабки элементга идентиклигича қолади. Янги ядронинг дастлабки радиоактив ядродан фарқ шундаки, янги ядро дастлабкисига қараганда камроқ энергияга эга бўлади.
2. Протонлар α- зарраларга нисбатан икки марта кам мусбат зарядга эга ва шу сабабли, ядро томонидан заифроқ итарилада. Бинобарин, улар ядро ичига потенциал тўсиқдан осонгина ўта олади. Шунинг учун протонлар таъсирида бўладиган ядро реакциялари α-зарралар таъсирида бўладиган ядро реакцияларига нисбатан камроқ энергияларда содир бўлиши мумкин. Ядро реакциялари учун зарур бўлган бир неча мегаэлектронвольт ва унлаб мегаэлектронвольт энергияли тез протонлар тезлаткичлар (одатда, циклотронлар) ёрдамида олкнади. Етарлича катта энергияли протонлар таъсирида деярли ҳамма ядроларда ядро реакцияларини амалга ошириш мумкин. Шундай реакцияларга мисотлар келтирамиз:
H1+p H2+e++ve H