42
таллар каркаси ҳосил қилади. Бу каркас ячейкаларида паст ҳароратда эрийдиган
суюқ углеводородлар жойлашади. Бу ҳолда ёнилғи қўзғалувчанлиги йўқолади.
Қотиш ҳарорати деб кристаллар бир-бири билан бирлашиб, ёнилғи
қўзғолувчанлигини йўқотадиган ҳароратга айтилади. Хиралашиш ва
кристалланиш ҳароратлари ёнилғи солинган шиша пробиркани совитиш йўли
билан аниқланади (4.2-расм). Бунда ёнилғи
хиралашишининг бошланиши ва
қуролланмаган кўзга аниқ кўринадиган кристаллар пайдо бўлиши ҳароратлари
ўлчанади. Қотиш ҳароратини аниқлашда ёнилғи солинган пробирка шундай
ҳароратгача совитиладики, бунда пробирка 45
0
бурчакка оғдирилиб, бирқанча
муддат шу ҳолатда ушлаб турилганда ҳам пробиркадаги ёнилғи сатҳи
силжимайди (4.3-расм). Ушбу ҳарорат қотиш ҳарорати деб қабул қилинади.
Суюқ углеводород ёнилғиларининг паст ҳароратли хоссалари уларнинг
гуруҳий ва фракцияли таркибига боғлиқ. Парафинлар ва ароматик
углеводородларнинг паст ҳароратдаги хоссалари энг ёмон, цикланларники эса
энг яхши. Бензинларни тайёрлашда
фойдаланиладиган, қайнаш ҳарорати 200
0
С гача бўлган енгил нефт фракцияларида юқори ҳароратда эрийдиган
углеводородлар амалда бўлмайди, шунинг учун бензинларда -60
0
С гача бўлган
эксплуатацион ҳароратларда кристалланиш хавфи йўқ.
4.2–расм. Ёнилғи хиралашиши ва кристалланиши ҳароратларини аниқлайдиган прибор
схемаси: 1 – аралаштиргич; 2 – синалаётган ёнилғи; 3 – совитувчи аралашма; 4 – ҳаво
Ёнилғи углеводород компонентларининг моляр массаси ортиши билан
уларнинг қотиш ҳарорати ҳам кўтарилиб боради, шу сабабли қотиш
дизел
ёнилғилари учун хавф туғдиради. Таъминлаш тизимининг узлуксиз ишлашини
таъминлаш учун дизел ёнилғиларининг қотиш ҳарорати эксплуатациянинг энг
паст ҳароратидан 10...15
0
паст бўлиши керак. Дизел ёнилғисининг паст
43
ҳароратли хоссаларини яхшилаш учун улар қисман депарафинизация қилинади.
Лекин бунда қимматли юқори цетанли углеводородлар ҳам йўқотилади.
Дизел ёнилғиларининг паст ҳароратли хусусиятларини яхшилаш
мақсадида бу ёнилғиларга депрессор (депрессорли присадка)лар қўшилади.
Дизел ёнилғисининг ёзги сортлари учун хиралашиш ҳарорати –5
0
С дан,
қишки сортлари учун эса -20...-30
0
С дан юқори бўлмаслиги керак. Агар ёнилғи
таркибида сув бўлса, у 0...1
0
С да хиралашади. Қотиб қолиш ҳарорати
хиралашиш ҳароратидан 5...10
0
паст бўлиши лозим. Бу фарқ қанчалик кам
бўлса, ёнилғи сифати шунчалик яхши бўлади.
4.3–расм. Ёнилғи қотиш ҳароратини аниқлайдиган прибор схемаси
1 –ёнилғи; 2 – совитувчи аралашма
Ёнилғидан атроф-муҳитдаги ҳаво ҳарорати ёнилғи хиралашиши нуқтаси
ҳароратидан юқори бўлгандагина фойдаланиш мумкин. Ёнилғининг қотиб
қолиш ҳарорати эксплуатация қилинадиган ҳароратдан камида 10
0
паст бўлиши
лозим. Агар қишда ёзги ёки аралашган ёнилғидан фойдаланилса, ажраладиган
кристаллар дизел таъминлаш тизимида тиқилиб қолади, ёнилғини
нормал
узатиш бузилади ёки ёнилғи умуман узатилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: