1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш


 Яримфабрикат (полуфабрикат)ларни тозалаш



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

1.3. Яримфабрикат (полуфабрикат)ларни тозалаш 
Аралашмаларни йўқотиш учун яримфабрикатлар тозаланади. Тозалаш 
ёнилғи-мойлаш материалларининг юқори эксплуатацион сифатли бўлишини 
таъминлашнинг асосий шартидир.


10 
Кислотали тозалашда нефт маҳсулотлари 96...98%ли олтингугурт 
кислота эритмаси билан ишланади. Бу жараён тўйинмаган углеводородларни, 
смолали, азотли ва олтингугуртли бирикмаларни четлаштириш мақсадида 
қўлланилади. Олтингугурт кислотаси қайд қилинган моддалар билан реакцияга 
киришиб, смолали масса – «нордон гудрон» ҳосил қилади, сўнгра ҳосил бўлган 
моддалар нефт маҳсулотларидан четлаштирилади. Бундан кейин ишқор билан 
ишлов берилади ва сув билан ювилади. 
Кислотали-ишқорли тозалашда кислота билан реакциялашгандан сўнг 
яримфабрикат натрий ишқори билан нейтраллаштирилади, сўнгра сув билан 
ювилади ва қизиган ҳаво билан қуритилади. Бу усулнинг камчилиги шундаки, 
сув билан ювишда барқарор, қийин парчаланадиган эмулсиялар ҳосил бўлади 
ва ҳосил бўлган тузлар гидролизланади. 
Шу сабабли баъзи ҳолларда кислотали-контакт тозалашни қўллашади. 
Бу усулда смолали моддалар ва тўйинмаган углеводородлар ажратиб олинади. 
Тозалаш – яримфабрикатга олтингугурт кислотаси ва оқартирувчи тупроқ 
билан кетма-кет ишлов беришдан иборат бўлади. 
Кислотали тозалаш самарасини ошириш учун нефт маҳсулоти пропан 
эритмасидаги олтингугурт кислотаси билан ишланади. Пропан нефт 
маҳсулотлари 
ва 
уларда 
эриган 
смолали-асфалт 
моддаларининг 
қовушқоқлигини камайтиради, натижада кислотали тозалаш самараси ошади. 
Кислота билан ишлов берилганда қорамтир-тўқ ранг берувчи смолалар 
четлатилиши ҳисобига нефт маҳсулоти «рангсиз»ланади, қовушқоқлик-ҳарорат 
хусусиятлари яхшиланади, буғлар ўт олиши ва алангаланиши ҳароратлари 
кўтарилади, нефт маҳсулотларининг коксланиши камаяди. 
Ишқорли тозалаш (натрий ишқор билан тозалаш) бензин ва дизел 
ёнилғиларини ишлаб чиқаришда қўлланилади. Бу тозалашда кислотали 
маҳсулотлар ишқор билан нейтраллаштирилади; бунда углеводородларда 
эримайдиган ёки сувда эрийдиган нейтрал бирикмалар ҳосил бўлади. Бу 
тозалаш ёрдамида яримфабрикатлардан олтингугурт, кислород (нефт 
кислоталари, феноллар) ва олтингугурт бирикмалари ажратиб олинади. Сўнгра 
ишқор изларини йўқотиш мақсадида нефт маҳсулоти сув билан ювилади. 
Селектив 
тозалаш 
(эритгичлар 
ёрдамида 
тозалаш) 
нефт 
маҳсулотларидаги углеводороднинг ҳар хил турларига нисбатан махсус танлаб 
олинган органик суюқликлар (нитробензол, фурфурол ва бошқалар)нинг 
саралаб (танлаб) эритиш қобилиятига асосланади. Бу усул – керак бўлмаган 
ароматик ва асфалт компонентларини ажратишда жуда самаралидир. Бу усул 
қовушқоқлик, стабиллик ва двигателда қатлам (отложение)лар ҳосил қилишга 
кам мойиллик кўрсаткичлари бўйича яхшиланган нефт яримфабрикатларини 
олиш имконини беради. Тозалашнинг бу усули мойловчи мойлар ишлаб 
чиқаришда қўлланилади. Селектив тозалашда нефт маҳсулотларининг 
қовушқоқлик-ҳарорат хоссалари яхшиланади, зичлиги ва коксланиши камаяди.
Гидротозалаш олтингугурт, азот ва кислород бирикмаларидан 
тозалашда қўлланилади. Бу усулда бу бирикмалар водород билан қайта 
тикланиб, сувда яхши эрийдиган олтингугурт сулфиди, аммиак ва сув ҳосил 


11 
қилади. Жараён катализатор иштирокида 380...420 
0
С ҳароратда ва 2...7 МПа 
водород босимида боради. Гидротозалаш платформингдан олдин мотор 
мойлари ва дизел ёнилғиларини олтингугуртдан тозалашда қўлланилади. 
Адсорбцияли тозалаш (контакт тозалаш, оқартирувчи тупроқлар билан 
тозалаш) баъзи ғовак минерал моддалар (адсорбентлар)нинг махсус ишловдан 
сўнг нефт маҳсулотларидаги аралашмаларни адсорбциялаб олиш хусусиятига 
асосланган. Тозалашниниг ушбу турида смолалар, нафтен кислоталари, 
кислородли бирикмалар, сулфат кислоталари, минерал кислота ва селектив 
эритмалар қолдиқлари ажратиб тозаланади. Адсорбентлар сифатида табиий 
тупроқлар, 
силикагел, 
синтетик 
алюмокислоталар, 
алюминийнинг 
активлаштирилган оксиди ва ҳ.к.лар қўлланилади. Бу тозалашда нефт 
маҳсулотининг тўқ рангини белгиловчи моддалар четлаштирилади. Шунинг 
учун бу усулни оқартирувчи тупроқлар билан тозалаш деб ҳам аташади. Шуни 
қайд қилиш зарурки, контакт тозалаш йўли билан кўп миқдордаги нохуш 
моддаларни четлатиш иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ эмас. Шу 
сабабли бу тозалашни энг охирги тозалаш сифатида қўллашади. Тозалашнинг 
бу усули мойловчи мойлар ишлаб чиқарищда кенг қўлланилади. 
Депарафинлаш қотиш ҳарорати юқори бўлган углеводородларни, асосан 
парафинларни, четлатишда ишлатилади. Депарафинлашнинг бирнеча усуллари 
мавжуд, улардан бири – музлатиш усули. Бу усулда яримфабрикат базавий 
маҳсулотнинг берилган қотиш ҳароратидан паст ҳароратгача совитилади. 
Бундай ҳароратда парафин кристаллашади ва филтрларда ажратилади. Бу 
усулнинг камчилиги шундаки, парафинларни ажратиш учун ашё берилган 
қотиш ҳароратидан анча паст ҳароратгача совитилганда маълум технологик 
қийинчиликлар 
пайдо 
бўлади. 
Эритгичлардан 
фойдаланиладиган 
депарафинлаш усулида бу камчилик йўқ, масалан суюқ пропан билан 
депарафинлаш. Пропан нормал ҳарорат ва босимда (0,1 МПа босимда қайнаш 
ҳарорати -42 
0
С) пропан газ ҳолатида бўлади. Ашё пропан билан пропанни 
суюқ ҳолатда бўлишини таъминлаш учун етарли босимда (1,2 ... 1,4 МПа) 
аралаштирилади (бу босимда пропаннинг қайнаш ҳарорати 30 
0
С дан юқори). 
Аралаштирилгандан кейин босим пасайтирилади, бунда пропаннинг қисман 
буғланиши ҳисобига аралашма берилган ҳароратгача совийди. Сўнгра 
пропаннинг нефт маҳсулоти билан аралашмаси филтрланади; бунда қаттиқ 
фазадаги парафин ажралади. 
Ултрафилтрлаш – нефт маҳсулотларини фракциялаш ва улардан 
мақбул бўлмаган аралашмаларни ажратишнинг истиқболли усулидир. Бу 
усулда 
ажратиш 
учун 
яримўтказувчи 
тўсиқлар 
(мембраналар)дан 
фойдаланилади. Мембраналар характеристикаси шундай танланадики
молекулаларнинг 
баъзи 
турлари, 
масалан, 
тозаланаётган 
маҳсулот 
молекулалари мембранадан ўтади, бошқалари эса (номақбул аралашмалар) 
ушланиб қолинади. Мембраналарни тайёрлаш учун полимер материаллар – 
ацетиленцелюлоза, полиакрилнитрил, плиамид ҳамда графит, ғовак шиша ва 
ш.к.лардан фойдаланилади. 


12 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish