ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИ
5110900 - ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
ФАН: ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИКА
КУРС ИШИ
МАВЗУ: ГИЁҲВАНДЛИК ДЕВИАНТ ХУЛҚ ШАКЛИ СИФАТИДА
Бажарди: Рустамова З.
Илмий раҳбар: Исаева Г.
ГУЛИСТОН-2021
МУНДАРИЖА:
КИРИШ…………………………………..………………………………………3
I. БОБ.ЎСМИРЛАРНИНГ ГИЁҲВАНД МОДДАГА МОЙИЛЛИГИ ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА.………...………....6
1.1 Гиёҳвандлик ҳақида тушунча ва ижтимоий педагогик таъриф............6
1.2 Ўсмирлар орасида гиёҳвандликнинг биологик, психологик ва ижтимоий сабаблари ва оқибатлари........................………………………...13
II. БОБ. ГИЁҲВАНД ЎСМИРЛАР БИЛАН ОЛИБ БОРИЛАДИГАН ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ ШАРТ ШАРОИТЛАРИ.....................................18
2.1 Ўсмирларнинг гиёҳвандликга мойиллигини педагогик таҳлил қилиш ва ёрдам бериш шакиллари …........................................……………….18
2.2 Гиёҳвандликка қарши ижтимоий педагогик фаолиятда оила, маҳалла ва таълим муассалари ҳамкорлиги.……….............................…...24
III. БОБ ҲУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР……………………………………......29
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ………………………....30
Кириш
Мавзунинг долзарблиги: Гиёҳвандликка қарши кураш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ишлар натижасида йилдан-йилга салмоқли тадбирлар амалага оширилмоқда. Биринчи навбатда, ушбу масалага давлат миқиёсида катта эътибор қаратилганини, наркоманияга қарши курашнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилганини, хавф-хатарни бартараф этиш мақсадидакенг жамоатчиликнинг фаоллигига таянилаётганини алоҳида эътироф этиш зарур. Айниқса, мустақиллик йилларида ушбу иллатга қарши кураш чора-тадбирлари бир неча бор кучайтирилди. Ижтимоий салбий иллатлардан бири бўлган гиёҳвандликка қарши кураш ваунинг олдини олиш энг долзарб муаммолардан бири бўлиб, нафақатреспубликамиз, балки бутун дунё жамоатчилигини жиддий ташвишга солмокда. Ушбу муаммонинг қай тартибда ўз эчимини топиши бутун инсониятнинг эртасинибелгилаб беради. Шу сабабли гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашни ташкил этиш барча куч ва воситаларни бирлаштиришни таказо қилмоқда.
Наркоманияга қарши кураш қонунчиликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаккамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мухофазақилишнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади.
Сўнги йиллар мобайнида наркобизнесга қарши олиб борилган ишлар мамлакатимизда гиёҳвандликнинг олдини олиш, психотроп воситалар олди-сотдисини бартараф этиш самарадорлигининг ошишига олиб келди. Республикамиз мустакилликка эришгандан сўнг гиёҳвандликка қаршикураш кучайди, унинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ўзбекистоннинг бу ёналишдаги асосий танлаган йўли трансмиллий уюшган жиноий гуруҳлар наркотик воситаларни контрабанда қилиш учун республика ҳудудидан фойдаланишининг олдини олиш, гиёҳвандлик воситаларининг қонуний муомаласи устидан қатъий назорат ўрнатиш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш самарадорлигини таъминлаш, гиёҳвандликка чалинган беморларга кафолатли тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, бу соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси «Гиёҳвандлик воситалари тÿғрисида»ги (1961 йил) ягона Конвенция, «Психотроп моддалар тÿғрисида»ги (1971 йил), БМТнинг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга қарши курашиш» бўйича (1988 йил) Конвенциялари иштирокчисидир.Такидлаш жоизки, Республикамизда 1994 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси фаолият кўрсатмокда. "Табиийки, наркотик моддаларнинг бир қисми бизнинг минтакамизга сингиб кетмокда. Бу эса жиноятчиликнинг ўсишига, ёшларнинг бузилишига, ҳатто миллатнинг генофонди айнитпига сабаб бўлмоқда" Республика ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари ва Соғлиқни сақлаш муассасаларининг маълумотларига кўра, 2007 йилда доимий равишда гиёҳвандлик воситаларини истемол қилувчи фуқаролар 14400 нафар бўлган бўлса, 2008 йилнинг бошларида бу кўрсаткич 25 мингга яқинлашган. Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, гиёҳвандлик воситаларига ружу қўйганлар сони 2008 йилда 2007 йилга нисбатан 40 % га ортган. Республикамизда 2009 йилга келиб рўйхатга олинган гиёҳвандларнинг сони 38 мингга яқин кишини ташкил этган. Бироқ бу кўрсаткичлар республикамиздаги гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳақиқий вазиятни тўлиқ акс эттирмайди. Ўзбекистон Республикаси МХХ ходимларининг тезкор маълумотларига кўра ҳақиқий аҳвол расмий рўйхатга олинганлар сонидан кўра 10-15 маротаба кўпдир. Бундан ташқари ўтказилган тадкиқотларнинг натижаларига кўра гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга бўлган талаб ҳам тобора ортиб бормокда. Тахлилларнинг кўрсатишича кейинги йилларда гиёҳвандликнинг ижтимоий негизи сифат жиҳатдан ўзгарди. Бу иллатнинг энг хавфли жиҳати шундаки, гиёҳвандлик вояга этмаганлар орасида ҳам кўпайиб, «ёшариб» бормокда. Гиёҳвандлик воситаларига мойиллик ёшларда катта ёшлардагиларга нисбатан 6-8 марта тезрок шаклланади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра вояга этмаганлар орасида гиёҳвандлик иллатига чалиниш 2006 йилда 2007 йилга нисбатан 16 % га, 2008 йилда 2009 йилга нисбатан 16,5% га кўпайган. Гиёҳвандлик воситаларини кўлга киритиш жараёни ҳам кундан-кунга осонлашиб, мустаҳкамланиб бормокда. Гиёҳвандликнинг алоҳида ижтимоий йўналишларга эга булиб бораётганлиги, яъни, ёшлар ва хусусан вояга етмаганлар, шунингдек аёллар орасида кейнг тарқалиб бормоқда. Гиёҳвандлик жиноят билан боглиқ болган масаладир.Буни халқга таргиб қилиш ва аҳолини огоҳлантириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |