54
Мотор мойларининг эксплуатацион хоссаларига биринчи навбатда
ишқаланишга энергия йўқотилиши, ишқаланувчи юзалар ейилиши, двигателда
ёпишма қатламлар ҳосил бўлиши, деталлар коррозияси ва паст ҳароратда
двигателни ўт олдиришга таъсир қилувчи хоссалари киради. Бу хоссалардан энг
асосийлари –
мойловчи хоссалари, термооксидловчи стабиллик, ювувчи,
антикоррозион ва паст ҳароратли хоссаларидир.
Мойнинг мойловчи хоссалари. Бу ном остида двигател деталлари
ишқаланувчи юзаларидаги ишқаланиш ва ейилиш жараёнларига
таъсир
қилувчи мойнинг бир неча хоссалари бирлашган.
Улардан асосийлари:
– антифрикцион хоссалар – ишқаланувчи юзалар ишқаланганида
энергия йўқолишига таъсир қилади;
– ейилишга қарши – юк меъёрда бўлганида деталлар ишқаланувчи
юзаларининг ейилишини камайтиради;
– тирналишга қарши – юк юқори бўлган шароитда ишқаланаётган
юзаларни тирналишдан сақлайди.
Мой мойловчи хоссаларининг бош кўрсаткичи – қовушқоқликдир.
Қовушқоқлик (ички ишқаланиш) деб ташқи куч таъсирида суюқлик бир
қатламининг иккинчи қатламига нисбатан силжиши (оқиши)га кўрсатадиган
қаршилигига айтилади.
Суюқлик қатламлари силжишига қаршиликни молекуляр илашиш
кучлари туғдиради.
Қовушқоқлик суюқ нефт маҳсулотлари учун аниқланади; уларда
силжиш кучланиши деформация тезлигига пропорционал бўлади, яъни
қовушқоқлик ньютон суюқликлари учун аниқланади.
Динамик ва кинематик қовушқоқликларни фарқлашади.
Динамик
қовушқоқлик ёки динамик қовушқоқлик коэффициенти – бу таъсир қилаётган
уринма кучланишнинг тезлик градиентига бўлган нисбатдир. Динамик
қовушқоқлик оқишга суюқликнинг қаршилиги ўлчови меъёри вазифасини
ўтайди. СИ тизимида динамик қовушқоқлик
бирлиги сифатида шундай
суюқликнинг қовушқоқлиги олинганки, у юзалари 1 м
2
бўлган, бир-биридан 1 м
масофада жойлашган ва бир-бирига нисбатан 1 м/с тезликда силжиётган икки
сув қатлами ўзаро силжишига 1 н куч билан қаршилик кўрсатсин. Суюқлик
қатламларининг ўзаро силжиши схемаси 7.1-расмда келтирилган.
7.1-расм. Сув қатламларининг ўзаро силжиши схемаси
а – сокин ҳолат;
б – ҳаракат бошланиши
55
СИ тизимида динамик қовушқоқликнинг ўлчов бирлиги – паскалсекунд
(Пас). Амалиётда кичик ўлчов бирлиги мПас (10
-3
Пас)дан фойдаланишади.
Динамик қовушқоқлик
суюқлик кинематик қовушқоқлигининг
унинг ўша
ҳароратдаги зичлиги
га кўпайтмаси сифатида аниқланади
.
Кинематик қовушқоқлик – бу динамик қовушқоқлик
нинг ўша
ҳароратдаги суюқлик зичлиги
га нисбатидир
.
/
СИ тизимида кинематик қовушқоқликнинг ўлчов бирлиги – м
2
/с.
Амалиётда кичик ўлчов бирлиги – мм
2
/с (10
-6
м
2
/с)дан фойдаланишади.
Қовушқоқлик – мотор мойининг асосий параметридир, шу сабабли мотор мойи
қовушқоқлик бўйича маркаланади.
Кинематик қовушқоқликни тажрибада аниқлаш қийин эмас. Кинематик
қовушқоқлик вискозиметр (7.2-расм) деб номланувчи прибор ёрдамида
аниқланади.
7.2–расм. Кинематик қовушқоқликни аниқлайдиган прибор
1 – термометр; 2 – капиллярли вискозиметр; 3 – резинали груша;
4 – электр иситгич; 5 – вискозиметр капилляри; 6 – термостат
Двигател деталлари ишқаланувчи юзаларини
мойлаш сифати ва бу
деталларнинг ейилиши мотор мойларининг двигател ишчи ҳароратларидаги
қовушқоқлигига боғлиқ. Мотор мойи қовушқоқлиги ҳароратга боғлиқ: ҳарорат
кўтарилганда қовушқоқлик камаяди ва аксинча.
56
Мотор мойларининг қовушқоқлиги 100
0
С да меъёрланади. Ҳарорат
ўзгариши билан мой қовушқоқлиги ўзгаришининг интенсивлиги турли мотор
мойларида ҳар хил бўлади.
Ҳарорат ўзгарганда мой қовушқоқлиги сезиларли даражада ўзгаради.
Масалан, 0...100
0
С ҳароратлар диапазонида баъзи мойларнинг қовушқоқлиги
300 марта ортади. Шунинг учун мой қовушқоқлиги икки катталик: 100
0
С
ҳароратдаги қовушқоқлик қиймати –
ишчи қовушқоқлик ва ҳарорат пасайганда
қовушқоқлик ўзгариш интенсивлиги билан тавсифланади. 100
0
С даги
қовушқоқлик двигателнинг барқарор иссиқлик режимида мойлаш шароитини
аниқлайди; 100
0
С дан паст ҳароратларда – совуқ двигателни ўт
олдириш
имконини аниқлайди.
Мойнинг қуйи чегара бўйича қовушқоқлиги мой қатламининг юк
кўтариш (несущий) қобилиятининг пасайиши ва двигателни ишга тушириш,
ҳамда у ўтиш режимларида ишлаганда берилган мойлаш режими бузилиш
хавфининг
ортиши билан чекланади; юқори чегара бўйича эса – ишқаланишга
энергетик йўқотишларнинг ортиши ва мойни узатиш трактидаги гидродинамик
қаршиликларни енгиб ўтиш, ишқаланиш юзаларига мой узатилишининг
ёмонлашиши билан чекланади. Шунинг учун мотор мойи 100
0
С ҳароратда
оптимал қовушқоқликка эга бўлиши ва бу қовушқоқлик ҳарорат ўзгарганда кам
ўзгариши керак. Қовушқоқлик ортиши билан мой ҳайдалиши ёмонлашади (7.3-
расм).
Бунинг сабаби – қовушқоқ мой насосга қийин киради, мой насос
шестернясидаги ботиқликларни тўлиқ тўлдирмайди,
филтрда ва мой тизими
каналларида гидравлик қаршилик катта бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: