1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш


Мойнинг антикоррозион ва консервацион хоссалари



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

Мойнинг антикоррозион ва консервацион хоссалари. Янги мойларда 
коррозион-актив маҳсулотлар бўлмайди. Двигател ишлаётганда конструкцион 
материаллар коррозиясини интенсивловчи шароитлар яратилади – юқори 
ҳарорат ва босим ва мой оксидланади. 
Парафин углеводородлари кўп, олтингугурти кам бўлган нефтдан 
олинган мойлар коррозион активлигини оширишга мойилроқ бўлади; 
оксидланганда улар агрессив органик кислоталар ҳосил қилади ва бу 
кислоталар рангли металлар ва уларнинг қотишмаларига таъсир қилади. 
Ташиш, сақлаш ва машиналарни заправка қилиш қоидалари бузилганда 
мойда сув тўплана бориши мумкин. Бундан ташқари сув буғлари мойга 
картерга ўтиб кетадиган газлар билан ҳам тушади; бу газлар таркибида ёнилғи 
ёнишида ҳосил бўладиган сув буғлари кўп. Шунинг учун мотор мойларига 
конструкцион материалларни антикоррозион ҳимоя қилиш талаби – 
антикоррозион хоссалар бўлиши талаби қўйилади. 
Мойнинг коррозион агрессивлиги унинг кислотали сони билан 
аниқланади. Кислотали сон 1г мойдаги кислотани нейтраллайдиган калий 
ишқори КОН миқдори билан миллиграммда аниқланади. 
Базавий нефт мойларининг кислотали сони нисбатан катта эмас – 
(0,04...0,10 мг КОН/г). Синтетик мойларнинг кислотали сони анча юқори 
(полиэфир мойларида 60мг КОН/г гача). Бу синтетик мойларнинг юқори 
коррозион агрессивлиги ва бунинг оқибатида бундай мойларда ишлаётган 
двигател учун конструкцион материаллар ва қопламалар махсус танланишини 
тақазо 
қилади. 
Двигател 
ишлаётганда 
синтетик 
мойлар 
деярли 
оксидланмайдилар, шу сабабли уларнинг кислоталилиги ортмайди. 


60 
Двигател деталларининг коррозион ейилишини камайтириш учун мотор 
мойи антикоррозион хоссаларга эга бўлиши керак. Бу хоссалар антикоррозион 
присадкалар киритилиши йўли билан таъминланади.
Ишламаётган двигател деталларида конденсациялашган сув буғларидан 
плёнка ҳосил бўлади ва металларнинг интенсив коррозияланиш жараёнлари 
боради. Жилолаш ёки жилвирлаш қилинган деталлар (тирсакли вал бўйинлари, 
цилиндр деворлари ва бошқалар) коррозияга айниқса таъсирланувчи бўлади. 
Двигател этилланган бензинда ишлаганда ва ҳаво намлиги катта бўлганда бу 
жараён тезлашади. 
Антикоррозион хоссаларни баҳолаш синов шароитида металл мой билан 
контактлашганда металл коррозиясининг даражасини аниқлашга асосланган. 
Мотор мойларининг коррозионлигини аниқлашда махсус приборда рух 
пластиналари кўп марта мойга тиқиб олинади. Мой 140 
0
С гача қиздирилади. 
Қўрғошин пластиналаридаги коррозионлик пластина массасининг камайиши 
бўйича аниқланади; коррозионлик 1 м
2
га тўғри келадиган граммларда (г/м
2

ифодаланади. Пластина массаси қанчалик кўп камайса, мойнинг антикоррозион 
хоссалари шунчалик ёмон бўлади. 
Узоқ муддат ишламасдан сақланганда двигател конструкцион 
материалларини коррозиядан ҳимояланишини таъминлаш учун консервацион 
хоссаларга эга бўлган мой – консервацион мойлардан фойдаланишади. Бу 
хоссалар мойга уларга консервацион присадкалар киритиш йўли билан 
берилади. Эксплуатацияга туширишдан аввал консервацион мойлар ишчи 
мойлар билан алмаштирилади (двигател реконсервация қилинади). 
Таркибида кўп функцияли присадкалар комплекси бўлган (жумладан 
консервацион присадкалар) ишчи–консервацион мойлар ишлаб чиқилган. 
Бундай мойлар қўлланганда двигателни консервация ва реконсервация қилиш 
зарурати бўлмайди. Двигател ора-сира, катта интерваллар оралиғида, 
ишлатилганда бундай мойларни қўллаш мақсадга мувофиқ. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish