Машғулот вақти –
2 соат
|
Талабалар сони: 40 – 60 гача
|
Машғулот шакли
|
Маъруза-мунозара
|
Маъруза машғулотининг режаси
|
1. Таълимни ташкил этишнинг тарихий шакллари.
2. Анъанавий таълимнинг мақсад ва вазифалари.
3. Ҳозирги замон анъанавий таълимининг асосий тамойиллари. Синф-дарс тизими.
4. Ҳозирги замон анъанавий таълимининг афзалликлари ва камчиликлари
|
Ўқув машғулотининг мақсади: Талабаларни таълимни ташкил этишнинг тарихий шакллари, анъанавий таълимнинг мақсад ва вазифалари, ҳозирги замон анъанавий таълимининг асосий тамойиллари, синф-дарс тизими, ҳозирги замон анъанавий таълимининг афзалликлари ва камчиликлари билан таништириш.
|
Педагогик вазифалар:
Таълимни ташкил этишнинг тарихий шакллари ва уларнинг келиб чиқиши билан таништириш;
Анъанавий таълимнинг моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш ва маълумот бериш;
Хозирги замон анъанавий таълимининг асосий тамойилларини, синф-дарс тизимининг моҳиятини ёритиб бериш
Ҳозирги замон анъанавий таълимининг афзалликлари ва камчиликлариги ёритиш.
|
|