Нутқ ва тил маркази.
“ Гулистон шаҳри билан таништириш”
Мақсад:Ўз шахрининг диққатига сазовор жойларини таниш, суъратлар орқали диққатга сазовор жойларни номлай олиш ва билиш.
Жихозлар ва материаллар: Гулистон шахри хақидаги албом ва суратлар (истирохат боғи, фаввора, болалар ўйин майдонлари) , АКТ, дисклар.
Фаолиятни олиб борилиши:
Гулистон шахри албомини томоша қилади.
Гулистондаги фаввора, истирохат боғи, болалар ўйин майдонлари суратлари (видеолавхалари) билан танишиш.
Таасуротлари билан ўртоқлашиш..
Рағбатлантириш.
Қўшимча қисм: Гулистоннинг яна қандай диққатга сазовор жойлари борлигини айтишни таклиф этиш.
Эътиборга молик жихати:
Болаларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.
Бола ўз фикрларини равон айта олиш.
Қуриш-ясаш ва математика маркази.
“ Жавон ясаймиз”
Мақсад: Жавон турлари билан танишади ва қурилиш материалларидан жавон
маркетини қуради. Лего, катта ҳажмли пластмассадан фойдаланилади.
Жиҳоз ва материаллар.Қурилиш материаллари, леголар, конструкторлар..
Фаолиятнинг бориши.
1.Жавон расмларини кўриш.
2.Намуна билан танишади
3.Қурилиш материалларини танлаш.
4.Жавон ясаш.
5.Рағбатлантириш.
Қўшимча қисм:Майда ўйинчоқлар бериш, китоб жавонини тўлдиришни таклиф этиш.
Эътиборга молик жиҳат:
1.Тасаввурини ривожлантириш.
2.Ясаш учун материалларини тўғри танлаш.
Санъат маркази:
Аппликация.“Аквариумдаги балиқлар ва сув ўтлари” жамоа иши.
Мақсад: елимдан тўғри фойдаланади, рангли қоғозларни мавзуга мослаб танлайди, жамоада ишлайди.
Жихозлар ва материаллар: хаво рангли қоғоздан аквариум шакли,елим,рангли қоғозлардан балиқчалар ва сув ўтлари шакли,балиқлар ва сув ўтлари суъратлари.
Фаолиятни олиб борилиши:
Аквариумдаги балиқлар ва сув ўтлари суъратлари билан танишиб чиқиш.
Намуна кўриш.
3 . Ишни жамоа бўлиб бажариш
Болаларни рағбатлантириш.
Қўшимча қисм:Олтин балиқ мултфилмини томоша қилишни таклиф этиш.
Эътиборга молик жихати: Жамоавий мехнат махсулотларини яратишга ўргатиш.
Сюжетли – ролли ўйинлар ва драммалаштириш маркази:
“Боғбон бобо ҳузурида” уйини.
Мақсад:сабзавотлар хақида болалар билимини мустахкамлаш, боғбон касби билан танишиш, боғбон боғ парбариши учун нималар қилишини билиш.
Керакли жихозлар: Мева ва сабзавотлар учун саватча,белкурак, кетмон ўйинчоқлари, боғ ва боғбон, ҳамда мева ва сабзавотлар расми.
Фаолиятни бориши.
Боғ ва боғбон расмини кўриш.
Ўйин жихозлари билан танишиш.
Боғбон бобонинг боғдаги меҳнати
Ролларни тақсимлаш.
Ролларни алмашиш, ўйинни давом эттириш.
Рагбатлантириш.
Қўшимча қисм: Боғда етиштириладиган мевалар ҳақида суҳбатлашиш.
Эътиборга молик жихати:
Ролларни образга кириб ўйнаш.
Бола хаёти ва соғлиғини мухофаза қилиш .
Санъат маркази
Расм. Тандирчизиш.
Мақсад:майда қўл моторикасини ривожланади, думалоқ чизиқ чизиш кўникмаси шаклланади..
Керакли жихозлар ва материаллар:ранги қаламлар, оқ қоғоз, тандир тасвирланган суратлар.
Фаолиятни бориши:
1.Болалар тандир суратларни кузатиш.
2. Намуна билан танишиш.
3.Доира шаклида тандирни қоғозга чизиш;
4.Болаларни рағбатлантириш.
Қўшимча қисм: “Нон ёпганда” ашуласини айтишни таклиф этиш.
Эътиборга молик жихати:.озода вагигеник талабларга риоя этиб ишлаш кўникмасини ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |