Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Юқори мустаҳкам бетон деб, маркаси энг катта бўлган порт­
ландцемент, ювилган тоза қум ва маркаси М 1200— 1400 га тенг 
бўлган чақиқ тошни қориштириб олинган сунъий тошга айтилади. 
Юқори мустаҳкам бетон маркаси М 600— 1000 дан кам бўлмаслиги 
керак. Сув цемент нисбати 0,27—0,45 дан ошмаган қуюқ ва бикр 
бетон қоришма қолипга жойлангандан кейин тебратма юк боси- 
мида икки босқичда зичланади. Агар бетон қоришмага суперплас­
тификатор қўшилмалари қўшилса, унинг мустаҳкамлигининг ор­
тиши билан зичлаш сифати ҳам яхши бўлади. Маркаси 400 га тенг 
бўлган бетон ўрнига юқори мустаҳкам бетон ишлатилса, пўлат ар- 
матурани 10— 12 %га, бетон қоришмани эса 10—30 %гача тежаш 
мумкин.
Ўтга чидамли бетонлар. Саноат хумдонларининг ички сирти, 
темир рудасини эритадиган ва сопол буюмларни пиширадиган хум­
дон деворлари, қуришда ишлатиладиган бетонлар юқори ҳарорат 
таъсирида бўлади. Аммо, оддий цемент асосида тайёрланган бун­
дай бетон \арорат 450°С дан ошгандан кейин, аста-секин бузила 
бошлайди. Чунки бетоннинг қотиши жараёнида ажралиб чиққан 
кальций гидрооксиди билан гидросиликатлар ва кристалл жинсли 
тўлдиргичлар юқори ҳароратда кенгаяди. Натижада, бетон дефор- 
мацияланиб, унда дарзлар ҳосил бўлади.
Ўтга чидамли бетон тайёрлашда боғловчи сифатида гилтупроқ 
цемент, турли қўшилмалар қўшилган портландцемент, ўтга чи­
дамли лой, суюқ шиша ишлатилади. Юқори ҳароратда (500°С дан 
юқори) ҳам таъсирланмайдиган домна тошқоли сопол буюмлар­
нинг майдаси, тоғ жинсларидан базальт, диабаз, андезит кабилар 
тўлдиргич вазифасини ўтайди. Ўтга чидамли енгил бетонлар тайёр­
лашда кам ҳажмий массага эга бўлган пемза, тошқол, кўпчитил- 
ган гил (керамзит), перлит, асбест каби тўлдиргичлар ишлатилади. 
Ўтга чидамли бетон 1700°С дан юқори ҳароратга ҳам чидаши керак. 
Зичлиги 1600—2600 кг/м3 бўлган бу турдаги бетоннинг ишлаш жа- 
раёнидаги мустаҳкамлиги 5—25 МПа ни ташкил этади. Ўтга чи­
дамли бетон тайёрлаш зарур бўлганда ашёлар миқдорини қуйида- 
гича олиш мумкин (оғирлик ҳисобида):
1. Боғловчи портландцемент бўлганда: цемент 1 қисм, туйилган 
домна тошқоли 0,3 қисм, ғишт қуми 2 —2,5 қисм, чақилган ғишт 
2—2,5 қисм. Бундай бетоннинг ўтга чидамлилиги 900— 1000°С.
2. Боғловчи ўтга чидамли лой бўлганда: лой 1 қисм, суюқ шиша 
(зичлиги 1,32— 1,38) 0,02 қисм, шамот кули 2—2,5 қисм, чақилган 
шамот 2—2,5 қисм. Бундай бетоннинг ўтга чидамлилиги 1500— 
1700°С.
345


3. 
Боғловчи суюқ шиша бўлганда: суюқ шиша 1 қисм, суюқ 
шишага қўшиладиган кремний-фторли натрий 5— 10 % (шиша мас- 
сасига нисбатан), туйилган шамот 1,5 қисм, ғишт қуми 2 қисм, 
чақилган ғишт 2,5 қисм. Бундай бетоннинг ўтга чидамлилиги 1 ООО-
l l 00°С.
Портландцемент асосида олинадиган юқори ҳароратга чидам­
ли бетон таркибига туйилган фаол қум-тупроқ ( S i0 2) қўшилади. 
Юқори ҳароратда (/= 7 0 0 —900°Сда) ажралиб чиқадиган зарарли 
СаО фаол қум-тупроқ ( S i0 2) билан кимёвий реакцияга кириши­
ши ҳисобига унинг чидамлилиги ортади. Тошқол-портландцемент 
асосида олинган бетон 700°С ҳарорат таъсирида бузилмайди. Юқори 
ҳарорат таъсирида ҳамда нордон муҳит шароитида (мўркондан чи- 
қаётган тутунда олтингугурт ангидрид буғи бўлади) портландце­
мент ва тошқол-портландцементли бетоннинг чидамлилиги қони- 
қарсиздир. Бундай| ҳолатда суюқ шиша асосида олинадиган бетон 
1000°С ҳароратда ҳам бузилмайди.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish