Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Кислотага чидамли бетонлар қоришмаси суюқ шиша, майдалаб 
туйилган кремний-фторли натрий (Na2Si • F6), кислотага чидамли 
кукун ва йирик тўлдиргичларни (андезит, кварцит ва ҳ.к.) қориш- 
тириб тайёрланади. Бетон учун тўлдиргичлар 3 хил йирикликда иш­
латилади: чанг 0,15 мм.дан майда, қум 0,15 дан 5 мм.гача, чақиқ 
тош 5 мм.дан йирик.
Кислотага чидамли бетон таркиби тажриба йўли билан аниқ- 
ланади. Бунинг учун тўлдиргичлар аралашмасига бетон қоришмаси 
қониқарли бўлгунга қадар суюқ шиша қўшилади. Титратиш усули 
билан жойланадиган бетон қоришмаси учун конуснинг чўкиши 
20—30 мм бўлса, қўл билан шиббалаганда конуснинг чўкиши 40— 
100 мм бўлиши керак.
Кислотага чидамли бетонни тайёрлаш учун ашёлар микдорини 
тахминан қуйидагича олиш мумкин (оғирлик ҳисобида): 1 қисм 
суюқ шиша, 0,9— 1,1 қисм кварц ёки тошқол чанги, 1 қисм қум, 
1,3— 1,7 қисм кислотага чидамли чақиқ тош, 10— 15 % кремний- 
фторли натрий (суюқ шиша оғирлигига нисбатан). Кислотага чи­
дамли бетон 3 кундан кейин 10— 12 МПа, 28 кундан кейин эса 
15— 18 МПа мустаҳкамликка эга бўлади. Кислотага чидамли бетон 
арматура билан мустаҳкам ёпишиш хусусиятига эга бўлганлиги ту­
файли, қурилишда темир-бетон конструкциялар тарзида ишлати­
лади ҳамда кислоталар таъсирида бўлган қурилиш конструкцияла- 
рини муҳофазалашда кенг қўлланади.
Қум-бетон таркибида йирик тўлдиргич бўлмайди, у асосан юпқа
346


ҳамда армоцемент конструкциялар тайёрлашда ишлатилади. Қум- 
бетоннинг хоссалари оғир бетонлардан кам фарқ қилади. Аммо, 
унда йирик тўлдиргичлар бўлмаганлиги туфайли, қоришманинг 
қулай жойланувчан бўлиши учун сувни кўп кўшиш керак бўлади. 
Демак, қум-бетоннинг керакли маркасини таъминлаш мақсадида 
цемент харажатини 20—40 %ra кўпайтирилади. Цемент харажати- 
ни камайтириш учун суперпластификатор ва юқори мустаҳкам қум 
ишлатилади. Бутурдаги бетоннинг эгилишдаги мустаҳкамлиги, сув 
ўтказмаслиги ва совуққа чидамлилиги катта бўлади. Қум-бетоннинг 
самарадорлигини оширишда иссик,лик электр станция чиқинди- 
си — кул ва тошқол ишлатилади.
Олтингугурт бетон — чақиқтош билан минерал кукунини 140— 
145°С гача қиздириб, 145—155°С ҳароратда боғловчини олтингу­
гурт билан қориштириб олинади. Олтингугуртнинг бундан бир ярим 
аср аввал қурилишда ишлатилганлиги маълум. Олтингугуртнинг боғ- 
ловчи сифатида афзаллиги унинг 119— 120°Сда суюқ ҳолатга ути­
ши ва тўлдиргичлар билан қориштириб, қолипга жойланиб сови- 
тилгандан кейин, яна кристалл ҳолатга айланишидир. Тўлдиргич 
сифатида кислотага чидамли цемент, андезит ёки кварц кукуни, 
кварц қуми ва бошқа кислотага чидамли минерал қўшилмалар иш­
латилади. Аксарият, олтингугурт бетони кислота ёки зарарли му- 
ҳит таъсирида бўлган пойдеворлар, деворбоп буюмлар, қовуз, шу­
нингдек, йўл қурилишида ва полни қоплашда қўлланилади.
Фибробетон — композит қурилиш ашёсидир. Бетон қоришма- 
сини тайёрлашда ишқорли муҳитга чидамли калта толалар қўшиб 
унинг пишиқлиги оширилади. Чўзилишга мустаҳкам толалар бе- 
тондаги цемент тошининг, яъни матрицанинг эгилишга бўлган мус- 
таҳкамлигини оширади. Агар бетондаги толалар унинг чўзилиши 
ёки эгилиши бўйлаб тартибли равишда жойланса, унинг самара- 
дорлиги 40—50 %га, толалар тартибсиз, тарқоқ ҳолатда бўлса, са- 
марадорлиги 20 %гина бўлиши мумкин. Бетондаги толалар ундаги 
арматуранинг цемент тоши билан ёпишиш мустаҳкамлигини 40 %га 
оширади ҳамда бетоннинг киришишини камайтиради.
Конструкциянинг хилига қараб, толалар минерал (ишқорсиз 
шиша, базальт, кварц ва ҳ.к.), зангламайдиган ёки оддий пўлат 
симли ва синтетик (пропилен, капрон ва ҳ.к.) бўлиши мумкин.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish