4 0 0
500
600
7 0 0
8 0 0
90 0
1 0 0 0
1 2 0 0
Ғоваклиги, %
83
78
73
70
67
63
60
50
Сиқилишдаги мустаҳкамлик,
МПа
1 , 0
2,5
3,5
5 ,0
7 ,5
8 , 0
1 0
15
Маркаси
1 0
25
35
50
75
1 0 0
150
Органик тўлдиргичли енгил бетон (арболит) цемент, органик
тўлдиргичлар, кимёвий қўшилмаларни сув билан қориштириб тай
ёрланади. Боғловчи сифатида 400 ва ундан юқори маркадаги порт
ландцемент ёки тез қотувчан цемент ишлатилади. Тўлдиргичлар
сифтида ёғоч чиқиндилари (қиринди, пайраҳа ва ҳ.к.) ва майда
ланган қамиш ишлатилади. Цементни тез қотириш мақсадида ар
болит таркибига нордон гилтупроқ ва оҳак кукуни қўшилади. Ар
болит деворбоп конструкцияларнинг қисмлари ва пардеворлар си
фатида ишлатилади.
343
Бетоннинг махсус турлари
Гидротехник бетон. Мунтазам ёки вақти-вақти билан сув таъси
рида бўладиган иншоотларни қуришда ишлатиладиган бетонга гид
ротехник бетон дейилади. Ишлатилишига қараб, гидротехник ин
шоотлар ва ундаги конструктив қисмлар учун 100 дан 250 гача,
сувнинг ишқаланиш таъсирида бўлган қисмлар учун эса 300—500
маркали гидротехник бетонлар ишлатилади. Гидротехник иншоот
лар учун бетоннинг совуққа чидамлилик маркаси Сч 50, Сч 100,
Сч 150, Сч 200, Сч 300 бўлиши керак.
Сув ўтказмаслик даражасига кўра гидротехник бетон С -4, С -6,
С-8 каби маркаларга бўлинади. Сув ости гидротехник иншоотла-
рини бетонлашда боғловчи сифатида пуццолан портландцемент
ёки тошқол портландцемент, шунингдек, таркибида уч кальций
ли алюминат микдори кам бўлган портландцемент ишлатилади. Агар
сув бетон учун зарарли бўлган тузлар билан тўйинган бўлса, у ҳолда
боғловчи сифатида сульфатга чидамли цемент ишлатилади. Тўлдир-
гич сифатида гидротехник бетон учун чақиқ гранит тоши, оҳак-
тош, зич пемза каби жинслардан фойдаланилади.
Портландцементга кўшиладиган фаол минерал қўшилмалар гид
ротехник бетоннинг сифатини яхшилайди. Масалан, майда қилиб
туйилган кварц қум, дала шпати, домна тошқоли, соз тупроқ каби
минерал қўшилмалар бетоннинг киришишини ва экзотермияси
(бетоннинг қотиш жараёнида ажраладиган иссик^ик) ни камай
тиради. Бетон қоришмасининг сувга бўлган талабини камайтириш,
цементни тежаш ҳамда унинг асосий хоссаларини яхшилаш мақ-
садида қоришмага сульфит-спирт бардаси (С С Б) ва ундан олина
диган маҳсулотлар, гидрофоб (ёғсимон) қўшилмалардан винсол
ва пахта совуни, нефтанатлар қўшилади. Бетон қоришмасига қўшил-
ган айрим кремний органик суюқликлар (Г К Ж -9 4 -0 ,1—0,2 % це
мент оғирлигига нисбатан) гидротехник бетоннинг сифатини жуда
яхшилайди. Тўғон ва катта арикдардаги сув сатҳининг ўзгариб ту-
радиган жойига ўрнатилган темир-бетон қоплама плиталарда бу
зилиш жараёни ҳаводаги ёки сув остидагиларга нисбатан олдин-
роқ бошланади. Чунки, сув сатҳи юқори бўлганда бетон сувга тўла
тўйинади ва сув сатҳининг пасайиши билан ғовакларни тўлғизган
сув муз ҳолатига ўтади. Сув сатҳи кўтарилади ва яна муздан тушади.
Бундай цикл бир йилда бир неча юз марта қайтарилади. Бетоннинг
совуққа чидамлилик маркаси паст бўлса, сув сатҳининг ўзгариш
зонасида бузилиш жараёни бошланади.
344
Do'stlaringiz bilan baham: |