Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

микро ва макротузи- 
лиш.
Микротузилиш — қатгиқ, суюқ ва газ таркибини ташкил этувчи 
ҳар хил ўлчамли атомлар, ионлар ва молекулаларнинг ўзаро жой- 
лашиш алоқадорлиги, бирикиш тартибини ифодаловчи ҳолатдаги 
кўринишидир. Атом-молекулалар бирлашмаси ашёнинг макроту- 
зилишини билдиради. Макромолекулалар, мицелл, кристаллар ва 
уларнинг атрофида ўсиб чиққан янги модда бўлаклари, аморфли 
йирик заррачалар ўзаро маҳкам бирлашган ҳолда жойлашган бўла- 
ди. Ашё таркибидаги бундай моддаларни боғлаб турувчи мураккаб 
ашёвий тизим композиция ашёлари деб аталади. Фазода ўта тўғри 
шаклда жойлашган микрозаррачалар кристалл панжарани ифода- 
лайди. Панжарадаги кристалл ионлари, молекулаларини ўзаробир- 
лаштириб турувчи боғловчи моддалар ҳам тегишли равишда мод- 
далар панжарасига эга. Кристалларни ўзаро ушлаб турувчи Ван- 
дер-Вальс кучи водородлар алоқадорлигини таъминловчи панжара- 
лардан иборат. Кристалл панжаралардан ташкил топган қатгиқ мод­
далар аморф ашёлар дейилади. Масалан, шиша аморф ашёдир. Унинг 
атомлари ва молекулалари тартибсиз жойлашган, шу сабабли шиша 
тузилишини ўрганиш жуда мураккаб. Аморф ашёларнинг бошқа- 
лардан фарқи, уни юқори ҳароратда қиздирганда эриш жараёни 
жуда секин кечади, яъни суюқҳолатга ўтмай қайишқоқ қуюқ бўлиб 
тураверади. Бундай ашёлар барча йўналишда синалганда бир хил 
кўрсаткичга эга бўлади. Демак, улар изотроп хусусиятга эга.
7


Қурилиш ашёларининг микротузилиши ва ундаги ўзгаришлар 
оптик электрон микроскоплар ёрдамида ўрганиб дифференциал- 
термик, рентгенофафик усулларда текширилади ва олинган маълу- 
мотлар та\лил қилинади. Заррачаларнинг ўзаро қандай бирик- 
канлиги ва улар асосида ҳосил бўлган қаттиқ жисм коагуляцияли, 
конденсацияли ва кристалли тузилишда бўлади.
Коагуляцияли тузилишда жисмни яхлит ҳолатда ушлаб турувчи 
заррачалар ўзаро суюқ парда орқали алоқада бўлади. Шу сабабли
заррачаларни ёпиштириб турувчи куч жуда бўш, яъни улар Ван- 
дер-Вальс кучлари воситасида ёпишади.
Конденсацияли тузилишда жисмдаги заррачалар атом ва ион- 
лар даражасида ковалент алоқалар воситасида кимёвий реакцияга 
киришади. Реакциянинг қанчалик кучли бўлиши, ундаги атомлар- 
нинг валентлигига ва муҳитига боғлиқ. Бу ҳолда атом ва ионларни 
ёпиштириб турувчи куч анчагина юқори бўлади. Демак, жисм ҳам 
маълум миқдорда мустаҳкамликка эгадир.
Кристалли тузилишда эса жисм таркибидаги қатгиқ. фазалар 
юқори ҳароратда эриб, кейин совиган ёки тўйинган эритмадаги 
кристаллар кимёвий реакция натижасида ўсиб мустаҳкам яхлит 
жисмга айланган бўлади. Кристалли тузилишдаги ашёларнинг мус- 
таҳкамлиги энг юқори бўлади. Микротузилишга хос ашёларнинг 
уч гуруҳга бўлинишини академик П.А.Ребиндер илмий томондан 
асослаб берган. Олимнинг фикрича, бир хил тузилишга эга бўлган 
ашёларнинг ўзаро ёпишиши кристалли-коагуляция қолатда ёки кон- 
денсация-кристалли бўлиши ҳам мумкин.
Барча сунъий қурилиш ашёлари майда зёррачаларнинг боғла- 
нишидан \осил бўлади. Дсмак, биз таҳлил қиластгап уч гуруҳдаги 
ашёлар коагуляцияли, конденсацияли ва кристалли тузилишга эга 
экан. Уларнинг қайси гуруҳга тааллукуш эканлиги билан қурилиш 
ашёларининг хоссалари тўғрисида фикр юритиш мумкин. Маълум- 
ки, \ар бир гуруҳга тегишли ашёларнинг ғоваклиги ҳар хилдир. 
Айрим ҳолларда микротузилишли жисмларда ўзаро туташ ва ҳар 
томонлама берк Ғоваклар ҳамда найчалар миқцори катга ҳажмни 
ташкил этади. Бундай ғовакларнинг келиб чиқиши ашёни тайёр- 
лашдаги технологик жараёнларга, боғловчи моддаларнинг турига 
ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларига боғлиқ. Микротузилишга 
хос ашёлардаги ғоваклар уларнинг киришиши натижасида пайдо 
бўлади. Ғоваклар ўлчами 1—2-10-7 см. дан ошмайди. Оддий кўз би­
лан қараганда кўринмайди. Ўзаро туташ очиқ найчалардаги эркин 
сув буғлангандан кейин, 50000-10 7 см. гача ўлчамдаги ғоваклар ҳосил


қилади. Булардан ташқари, ашё тузилишида 50— 100 мк. дан 2—5 
мм. гача ўлчамдаги йирик ғоваклар ҳам юзага келади. Боғловчи мод- 
далар таркибида сув микдори кўп бўлса, ашё таркиби нотўғри ҳисоб- 
ланганда ёки бошқа сабаблар натижасида йирик ғоваклар \осил 
бўлади.
Ашёлардаги ғоваклар, найчалар ва бошқа нуқсонлар оддий кўз 
билан кўринса макротузилиш дейилади. Сунъий қурилиш ашё- 
ларидаги йирик ғоваклар, бўшлиқлар ёки дарзлар тўлдиргичлар 
ўзаро ноўрин жойлашганида ҳамда яхши майдаланмаган қум ёки 
минерал кукуни ишлатилганда кўзга кўринади. Агар тўлдиргич дона- 
лари ўзаро юпқа боғловчи модда пардаси билан ёпишиб '«тегиб 
турувчи» тузилишли, доналар орасидаги боғловчи модданинг кат­
та қатлами орқали ёпишган бўлса, унга «порфирли» макротузи­
лиш деб аталади. Ашёнинг юзаси силликданса, унинг тузилиши 
кўринади ва у орқали заррачаларнинг ўзаро қандай жойлашганли- 
гини билиш мумкин. Заррачалар ва йирик доналарнинг жойлашиш 
коэффициента бу — доналар орасидаги масофанинг улар диамет- 
рига бўлган нисбатидир (1.1-расм).
кж = а - d)
/
d,
бунда, 
Кж
— жойлашиш коэффициента; 
L
— доналар ёки зарра- 
чалараро масофа; 
d
— дона ёки заррача диаметри, (г ^ г ,).
Агар ашё «порфирли» тузилишга эга бўлса, қониқарли (+ ), 
«тегиб турувчи» тузилишга эга бўлса қониқарсиз (—) миқдор деб 
юритилади. Боғловчиларсиз, ўзаро тегиб турувчи тузилишдаги ашё- 
ларда Кж= 0. Ўзаро зич жойлашган йирик тўлдиргичлар микдори 
74 % бўлган ашёларда Кж = 0,1 бўлади. Ашё таркибида тўлдиргич- 
лар микдори қанчалик кам бўлса, қониқарсиз жойлашиш коэф- 
фициенти шунчалик ка- 
маяди. Демак, бунда дона 
ва заррачалар орасидаги 
масофа катга бўлади.
Қурилиш ашёлари фани 
ва таснифи
Республикамизда қу- 
рилиш ашёларини ишлаб 
чиқариш саноати Европа 
давлатлари андозаларига

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish