Цемент майдалнгн унинг мустаҳкамлигига таъсири
Солиштирма
юзаси, см2Д
Сиқилишдаги мустаҳкамлик, МПа кундан кейин
1
3
28
180
360
1880
8,4
26,0
53,0
52,0
69,0
2100
14,5
28,0
47,0
60,0
72,0
3000
14.7
34,0
57,0
61,0
72,0
4000
21,5
46,0
59,0
61,0
69,0
5000
28,0
40,0
54,0
60,0
74,0
Агар тез қотувчан цементдан тайёрланган буюмларни буғлаш
керак бўлса, у ҳолда цемент таркибига 10 % миқцорида туйилган
тошқол ёки трепел кўшиш лозим.
П л а с т и ф и к а ц и я л а н г а н в а гидроф об
портландцементлар клинкер
цементини пластиклайдиган ёки гидрофоб (сувини ўзидан қочи-
рувчи) кўшилма билан биргаликда майда қилиб туйишдан \осил
бўладиган гидравлик боғловчи моддалардир.
Пластиклайдиган ва гидрофоб қўшилмалар цемент оғирли-
гининг (куруқ моддага нисбатан) 0,1—0,25 % миқдорича кўшилади.
Пластиклайдиган сирти фаол қўшилмалар сифатида давлат стан-
дартлари талабларига кўра сульфит спирт бардасининг концентрати
ишлатилади. Цемент заррачаларининг устида гидрофоб модда
ларнинг адсорбцион пардалари борлиги бетон қоришмасининг
бевақт ёпишиб қолишига (коагуляция) тўсқинлик қилади, шунинг
дек, цемент заррачаларининг ва тўлдиргичларнинг қатлам-қатлам
бўлиб чўкишини камайтиради ҳамда қоришмадан сувнинг ажралиб
чиқишини камайтиради, яъни сув, шағал, қум ва цемент қоришма-
сининг алоҳида-алоҳида қатламланишига йўл қўймайди. Пластик-
ланган цементдан тайёрланган бетон зич, совуққа чидамли ва кам
сув ўтказувчан бўлади. Улар ишлатилганда 10 %гача цемент тежа-
лади. Пластикланган цемент 300, 400, 500 ва 600 маркаларда чиқа-
рилади.
Портландцемент кўп вақт очиқ ҳавода сақланса, унинг сифати
кун сайин пасайиб боради, чунки ҳаводаги намлик цементдаги
271
минераллар билан қисман бирикади. Бунинг учун цемент клинке-
рини туйиш жараёнида унга 0 ,1 —0,25 % миқдорида махсус гидро
фоб моддалар қўшилади. Бундай қўшилмалар сифатида қуйидаги
моддалар ишлатилиши мумкин:
а) асидол, цемент оғирлигидан 0,08—0,12 %;
б) асидол-совуннафт, цемент оғирлигидан 0,08—0,12 %;
в) совуннафт, цемент оғирлигидан 0,1—0,25 %;
г) олеин кислота, цемент оғирлигидан 0,06— 1,0 %;
д) оксидланган петролатум, цемент оғирлигидан 0,3 % миқдо-
рида.
Клинкерни туйиш жараёнида гидрофоб моддалар цемент
заррачаси юзасини намланмайдиган парда билан қоплайди. Шунинг
учун уни узоқ вақт ҳавода сақлаш мумкин. Бу вақт ичида унинг
мустаҳкамлиги бошқа цементлар каби камайиб кетмайди. Гидрофоб
цементдан қоришма тайёрлаганда, қориштириш вақтини 1,5—2
дақиқа узайтириш керак. Чунки, цемент заррачалари юзасидаги
гидрофоб парда қум ва шағалнинг ишқаланишидан шилиниб ту
шади ва сув билан эркин равишда бирикади. Шунинг учун гидрофоб
цемент узок, сақланса ҳам ўзининг пластиклик хоссасини йўқот-
майди. Гидрофоб портландцементдан буюм тайёрланганда унинг
зичлиги юқори бўлади, сув ўтказувчанлиги камаяди, совуққа чи
дамлилиги эса 800— 1000 циклга ортади (портландцемент бетон
нинг совуққа чидамлилик маркаси С Ч -200-300). Гидрофоб порт
ландцемент ҳам оддий портландцемент каби маркаларда чиқа-
рилади.
С у л ь ф а т г а чи д а м л и п о р тл ан д ц ем ен т
ҳосил бўлиши учун клинкер
таркибидаги сульфатли моддалар (масалан, C a S 0 4) билап кимсвий
реакцияга киришадиган минераллар миқдорини камайтириш зарур.
Портландцемент емирилишининг 3-турига мувофиқ «цемент
бациллалари» сувдаги кальций сульфат билан клинкердаги уч каль
цийли алюминатнинг (З С а0А 120 3) ўзаро бирикишидан ҳосил бў-
лади. Сульфатлар таъсирига турғун бўлган цемент клинкерида уч
кальцийли алюминат микдори 5 %дан ошмаслиги лозим. Оддий
цементда эса унинг микдори баъзан 15 %га етади.
Сульфатлар таъсирига турғун бўлган портландцементда алюми
натли таркибий қисмларнинг ҳаммаси 22 %дан кўп бўлмаслиги
лозим:
(З С а0А 120 3+ 4 С а 0 А 1 20 3- Fe20 3).
Портландцементда уч кальцийли силикат кўп миқдорда бўл-
272
ганда цементнинг сув ва сульфат таъсирига турғунлиги камаяди.
Сульфат таъсирига турғун портландцементда уч кальцийли силикат
микдори стандартда кўрсатилганидек бўлиши шарт. Оддий порт
ландцемент ишлаб чиқариш технологияси қандай бўлса, сульфат
таъсирига чидамли портландцемент ишлаб чиқариш технологияси
ҳам худди шундай. Сульфат таъсирига чидамли портландцемент
икки маркаларга бўлинади: 300 ва 400. Бу портландцементдан
гидротехник қурилишларда, доим намланиш ва қуриш ёки музлаш
ҳамда эриш билан бирга сульфатли сувлар таъсирига учраб тура-
диган бетон ҳамда темир-бетон конструкциялар учун ишлатилади.
Ювилиб кетиш коррозийсининг олдини олиш мақсадида, сульфатга
чидамли портландцементга 15 %гача глиеж қўшилади. У Са(О Н )2
ни юқорида айтиб ўтилганидек, кам эрийдиган кальций силикат -
ларга айлантиради.
| О қ р ан гл и ц е м е н тл а р .
Тоза оҳактош, кварц қуми ва каолинни
пишириб оқ цемент олинади. Оқ цемент айланма хумдонларда кул
қолдирмайди ва ҳосил бўлган клинкердаги темир оксидини бутун
лай йўқотиш мақсадида махсус оқартирувчи аппаратга тушади. Бу
ерда оқ цемент клинкери 800— 1000°С \ароратли генератор гази
алангасида 3—4 дақиқа пиширилади ва ]кислородсиз муҳитда
совитилади. Окдик даражаси фотометр ёрдамида аникданади.| Бунда,
барий сульфат оппоқлик эталони бўлиб хизмат қилади.
Оқ портландцемент клинкери билан минерал бўёкдарни (пиг
мент) бирга қўшиб туйиш йўли билан рангли цементлар олинади.
Жумладан, охра, темир суриги, марганец рудаси, ультрамарин ва
ҳоказоларни қўшиш мумкин. Оқ ва рангли цементлар пардоз су-
вокдари учун, кошинлаш плиталари \амда меъморий буюм тай
ёрлаш учун ишлатилади.
Завод шароитида йирик панелларни пардозлаш ишларида пар-
доз сополи ўрнига рангдор цементларни ишлатиш маҳсулотни
юқори сифатли қилиш, вақтни тежаш ва харажатларни камайтириш
имконини беради. Бундай цементлар деворларнинг ички ва ташқи
сиртларини пардозлашда, мармар сингари буюмлар тайёрлашда,
ҳайкалтарошликда ва оқлаш, бўяш каби ишларда кенг ишлатилади.
Рангли цементлар 300, 400 ва 500 маркаларда чиқарилади.
Т а м п о н а ж п о р тл а н д ц е м е н т.
Маълумки, нефт-газ қазиб олишда
қудукдар кавланади. Улар кўпинча бир неча минг метр чуқурликка
етади. Қудуқнинг атрофи кўпинча сув билан тўлган ёки ғовак бўлиб,
нефт ва газ олишни қийинлаштиради. Бунинг учун бўшлиқни сув
ва газ ўтмайдиган ашё билан тўлдириш керак бўлади. Бу мақсадлар
273
учун цемент саноатимиз махсус тампонаж цемент чиқаради. Цемент
саноати асосан икки хил тампонаж цемента ишлаб чиқаради. Унинг
бир тури «совуқ» қудуқларга, иккинчи тури эса «иссиқ» қудуқлар
учун мўлжалланган.
Тампонажлаштириш ишлари олиб борилаётган қудуқларнинг
чуқурлигига қараб, унинг \арорати ўзгариб боради. С овуқ қудуқ
деб аталувчи қудуқларда ҳарорат 40°С дан ортмайди. Чуқур (2500
метргача) ёки иссиқ қудуқларда тампонажлаштириш ишларини
юқори ҳароратда (90°С гача) ва жуда ҳам чукур (4500 метрдан
ортиқ) кудуқларда 100°С дан ортиқ ҳароратда олиб бориш керак.
Бундай ҳар хил шароитдаги тампонаж ишларида турли цемент-
ларни ишлатишга тўғри келади. Сув-цемент нисбати кўп бўлса-да,
аммо тез қотиб, қисқа вақт ичида юқори мустаҳкамликка эга
бўладиган цемент тампонаж портландцемент деб аталади. Бу це
ментнинг оддий портландцементдан фарқи шундаки, унинг
таркибида минераллардан кальцийли алюминат билан гипс мик
дори кўп бўлади.
Кувурлар колоннасига цемент қоришмасини тезлик билан бо
сим остида ҳайдаб киргизиш учун у етарли даражада оқувчан бў-
лиши лозим. Кудуққа цемент қоришмаси юборилгач, у қисқа вақт
ичида тегишли мустаҳкамликка эришиши керак.
Тампонаж цементлар ишлаб чиқаришнинг бирмунча қийинчи-
ликлари мавжуд. «Совуқ» кудуқлар учун мўлжалланган тампонаж
цементларда C 3S ва С3А минералларининг йиғиндиси 60 %га тенг.
У портландцементни ўта майда туйиш (солиштирма юзаси 300—
350 м2/кг. га тенглашгунча) орқали олинади. Ундаги гипс микдори
3 %. «Иссиқ» кудукдар учун мўлжалланган тампонаж цементнинг
куюк^ашиш муддатини секинлаштириш учун унга кам алюминатли
портландцемент кўшилади. Бундай цемент тахминан 75°С да
ишлатилади.
П у ц ц о л а н п о р тл а н д ц ем е н т
— портландцемент клинкерига 20—
40 % фаол қўшилма ва 5 %гача табиий гипсни биргаликда туйиб
олинган маҳсулотдир. Пуццолан портландцемент очиқ рангли,
зичлиги 2,8—2,9 г/см3 га тенг бўлган гидравлик боғловчи моддадир.
Куюкданиш даври портландцементникига ўхшаш бўлса-да, аммо
қотиши 30 дақиқа давомида секинроқ боради, сўнг тезлашиб ке
тади. Куюқланиш ва қотиш жараёнида ўзидан кам иссикушк чиқа-
рищи туфайли пуццолан портландцемент ҳарорати паст шароит-
ларда ҳам ишлатилади.
274
Пуццолан портландцемент эркин кислоталар мавжуд бўлган
сувлардан ташқари кўпгина зарарли муҳитларда портландцементга
нисбатан чидамлирокдир. Совуқ шароитда, шунингдек, сув кам
бўлган жойларда бетон ёки темир-бетон конструкциялар тайёрлаш
учун бу цементни ишлатиш тавсия этилмайди. Пуццолан порт
ландцемент асосан гидротехник иншоотларни қуришда кўп иш
латилади. Шунингдек, у муттасил намликда, сув ва ер остида бўла-
диган бетон ёки темир-бетон конструкцияларини тайёрлашда қўл-
ланилади.
Т о ш қ о л л и п о р тл ан д ц ем е н т
деб портландцемент клинкери билан
донадор домна тошқолини бирга туйиб олинган боғловчи ашёга
айтилади. Цементдаги тошқол микдори 30—60 %дан ошмаслиги
керак. Тошқолнинг 15 %гача микдорини бошқа гидравлик қўшилма
билан алмаштириш ҳам мумкин. Тошқолга бўлган техникавий шарт-
лар қуйидагичадир. Домна тошқоллари асосида кўпинча тошқолли
портландцемент, сульфатлашган оҳак, тошқолли цемент каби
боғловчилар тайёрланади. Тошқолли цемент ишлаб чиқаришда,
айниқса, тез совиган домна тошқоли муҳим аҳамият касб этади.
Тошқоллар нам ва ним қуруқ усулларда туйилади.
Т о ш қ о л л и п о р тл а н д ц ем е н т
— пуццолан портландцемент тур-
ларига кирувчи, фақат фаол минерал қўшилма ўрнида тошқол
ишлатилган боғловчидир. Бу цементнинг кўпгина хусусиятлари
пуццолан портландцементникига ўхшаш. Зарарли муҳит таъсирига
оддий портландцементга нисбатан чидамлидир. Тошқолли порт
ландцемент қуйидаги маркаларда чиқарилади: 200, 300, 400 ва
500. Уларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири қуюьутниш ва қо-
тиш жараёнининг секинлигидадир. Қуюк,панишнинг бошланиши
45 дақиқадан кейин, охири 12 соатгача. Майдалик даражаси порт
ландцементникига тенг. Тошқолли портландцемент бетон ва темир-
бетон ишларида, сунъий тошлар, қоришмалар тайёрлашда, сувоқ-
чиликда кенг ишлатилади.
С у л ь ф а т - т о ш қ о л л и ц е м е н т л а р
35—70 %гача донадор домна
тошқол билан гипсни туйиш жараёнида портландцемент ёки оҳак
қўшиб олинган боғловчидир. Улар 150, 200, 250, 300 маркаларда
чиқарилади. Қуюқланиш даври: бошланиши 4—5 соат, охири 10—
12 соат. Қотиш жараёни 7— 10 кун давомида суст бўлади, айниқса
ҳарорат 10°С дан паст бўлса, қотиши янада секинлашади. Сульфат
тузлари ва карбонат эритмалари мавжуд бўлган сувлар таъсиридаги
275
иншоотларни қуришда сульфат тошқолли цемент кўп ишлатилади.
Уларнинг қотиш жараёнини тезлатишда ва унинг мустаҳкамлигини
оширишда гипс, хлорли кальций каби қўшилмалар қўшиш ёки
буғлаш, айниқса, юқори босимда қотириш усуллари қурилишда
кенг тарқалган. Сульфат-тошқол цементлари бетон, темир-бетон
конструкциялар, шунингдек, қурилиш қоришмаларини тайёр
лашда ер ва сув ости иншоотларини қуришда кўп ишлатилади.
О ҳ а к - т о ш қ о л л и ц е м е н тл а р
— донадор домна тошқоли билан
25 % миқдордаги оҳакни туйиб, гипс қўшиб олинган боғловчидир.
О\ак-тошқолли цемент 50, 100, 150, 200 маркаларда чиқарилади.
Қуюқланиш даври сульфат-тошқолли цементникидан фарқ қил-
майди. Оҳак миқдорининг ортиши билан қоришма қулай жойла-
нувчан пластик хусусиятга эга бўлади. Аммо, цемент таркибида
оҳак микдори 25 %дан ортиб кетса, унинг мустаҳкамлиги камаяди.
Бундай қоришма фақат қуруқ шароитда ғишт териш учун яроқ-
лидир. Оҳак-тошқолли цемент қурилиш қотишмалари ҳамда кичик
маркали бетонлар тайёрлашда қўлланилади.
Г и л т у п р о қ л и ц е м е н тл а р .
Оҳактош ва гилтупроққа бой бўлган
тоғ жинсларини эригунига қадар куйдириб, клинкерни туйиб олин
ган, тез қотувчан ва жуда пишиқ гидравлик боғловчи гилтупроқли
ёки алюминат цемент деб аталади. Гилтупроқ цементни тайёрлаш
учун хом ашё сифатида асосан чўкинди тоғ жинсларидан бокситлар
ишлатилади. Бокситлар қизил рангда бўлиб, асосан, гилтупрок,
гидратининг темир гидроксйди аралашмасидан ташкил топган.
Боксит конлари жуда кам бўлгани учун гилтупроқли цементни
ишлаб чиқзришда гилтупроққа бой бўлган саноат чиқиндилари
ҳам ишлатилади.
Гилтупрок^и цементда 40 % атрофида гилтупроқ (А120 3), 45 %
гача кальций оксиди (СаО) ва 5— 10 % кремний ( S i0 2) бор. Гил-
тупроқли цемент қотиш жараёнида сув билан тез реакцияга кири
шиб тез қуюқланувчан ва қотиш хусусиятига эга бўлган икки каль
цийли гидроалюминат минералини ҳосил қилади:
2(С а0А 120 3) + 1 1 Н20->2С а0-А 120 3-8Н20 + 2 А 1 (0 Н )3.
Гилтупрокди цемент тез қотувчан бўлиб, 5—6 соатда 30 %дан,
1 кунда 90 %дан кўп, 3 кунда 100 % марка мустаҳкамлигини олади.
28 суткадан сўнг унинг маркаси яна 40 %га ортади. Гилтупроқли
цементнинг маркаси 1:3 нисбатида (цемент:қум) қилиб тайёрланган
276
намунани уч кундан кейин сиқилиш га синаб аниқланади.
Гилтупрокуш цементнинг техник шартлари 9.8-жадвалда берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |