ЭЛЕКТРОМАШИНА КУЧАЙТИРКИЧЛАР
4.1. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Электромашина кучайтиркичлари (ЭМК) коллекторли ўзгармас ток электромашина турларига киради.
ЭМК лар қўлланилган қўзғатиш усулига қараб бўйлама магнит майдонини кучайтирувчи ва кўндаланг магнит майдонини кучайтирув-чи турларга бўлинади.
Машинанинг бўйлама ўқи бўйича қўзғатиш магнит оқими йўналтирилган бўйлама магнит майдонини кучайтирувчиларга қуйидаги ЭМКлар киради:
мустақил қўзғалувчан ЭМК;
ўзиқўзғалувчан ЭМК;
икки машинали кучайтиркичлар;
икки коллекторли ЭМК;
икки ва уч поғонали бўйлама майдонли ЭМК.
Машинанинг кўндаланг ўқи бўйича йўналтирилган қўзғатиш магнит оқимини кўндаланг магнит майдонини кучайтирувчиларга қуйидаги ЭМК лар киради:
якор чулғами диметриал қадамли бўлган ЭМК;
якор чулғами ярим диметриал қадамли бўлган ЭМК;
3) магнит тизими ажратилган ЭМК.
ЭМКни бошқариш қувватининг катта ёки кичиклигига қараб мос равишда унинг массаси ва оғирлиги ҳам ўзгаради. Шунинг учун ҳам уларнинг кучайтириш коэффициентлари ЭМКлар учун асосий кўрсаткичдир. ЭМК ларнинг кучайтириш коэффициентлари қувват, кучланиш ва ток бўйича коэффициентларидан ташкил топган бўлади.
ЭМК нинг қувват бўйича кучайтириш коэффициенти кучайтиркичнинг чиқишидаги қувватнинг бошқариш қувватига бўлган нисбатига тенгдир:
(4.1)
ЭМКнинг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти кучайтиркичнинг чиқиши занжиридаги кучланишнинг бошқариш занжиридаги кучланишга бўлган нисбатига тенгдир:
(4.2)
ЭМКнинг ток бўйича кучайтириш коэффициенти кучайтиркичнинг чиқиши занжиридаги токнинг бошқариш занжиридаги токга бўлган нисбатига тенгдир:
(4.3)
Кучайтиркичнинг қувват бўйича кучайтириш коэффициенти эса иккинчи томондан кучланиш ва ток бўйича кучайтириш коэффициентларининг кўпайтмасига тенгдир:
(4.4)
ЭМКларнинг қувват бўйича кучайтириш коэффициентлари салмоқли қийматларга эга бўлади.
Электр занжирларининг вақт доимийликлари билан характерланадиган ЭМК нинг тезкорлиги ҳам уни ишлатиш жараёнида катта рол ўйнайди.
Вақт доимийлига ростлаш жараёнида ўзгариб турадиган магнит майдони энергияси қиймати орқали аниқланади. Электр занжирнинг вақт доимийлиги
бу ерда L – занжирнинг индуктивлиги; R – занжирнинг актив қаршилиги.
ЭМКлар учун вақт доимийлиги ўртача Т = 0,02 – 0,2 с ни ташкил этади.
ЭМКлар электр юритмаларнинг автоматик бошқариш ва ростлаш тизимларида асосан қувват кучайтиркичи сифатида қўлланилиб келмоқда. ЭМКларга қўйиладиган талаблардан асосийси ишончли ишлаши ва тавсифларининг стабил бўлиши.
Кичик қувватли электр юритмаларда кўндаланг майдонли ЭМКлар қўлланилади ва баъзи алоҳида электр юритмаларда ўзиқўзғалувчан ЭМК лардан фойдаланилади.
Мустқил қўзғалувчан ЭМК ларнинг конструктив тузилиши ва электр схемаси мустақил қўзғалувчан ўзгармас ток генераторидан фарқ қилмайди. Мустақил қўзғалувчан ЭМК ларнинг кучайтириш коэффициентлари нисбатан паст бўлгани учун амалиётда кам қўлланилади. Аммо мотор тезлигини кенг диапазонда ростлаш талаб этиладиган «генератор – мотор» тизимида генератор мустақил қўзғалувчан ЭМК сифатида ишлатилади. Кўп поғонали бўйлама майдонли ЭМКлар кичик қувватли электр юритмаларда деярли қўлланилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |