ТАХОГЕНЕРАТОРЛАР
5.1. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Генератор режимида ишлайдиган ва айланиш тезлигини пропорционал электр сигналига ўзгартирувчи микромашиналар тахогенераторлар деб аталади. Бунда тахогенераторнинг кириш катталиги – валнинг айланиш тезлиги чиқиш катталиги – кучланиш Uчиқ га ўзгартирилади.
Идеал тахогенераторнинг чиқиш тавсифи тенгламаси қуйидаги умумий кўринишга эга
, (5.1)
Бу ерда тахогенератор роторининнг бурилиш бурчаги; статик кучайтириш коэффициенти.
(5.1) тенгламадан кўриниб турибдики, агар функцияни роторнинг бурилиш бурчаги кўринишида берилса, у ҳолда тахогенератордан электромеханик дифференциалловчи қурилма сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
Конструкцияси ва ишлаш асосига кўра тахогенераторлар ўзгармас ток ва асинхрон (синхрон тахогенераторлар эса деярли қўлланилмайди) гуруҳларга бўлинади.
Тахогенераторларга қўйиладиган асосий талаблар:
1) амплитуда бўйича минимал хатолик, яъни чиқиш тавсифининг чизиқли боғлиқликдан фарқланиши;
2) минимал фаза хатолиги, яъни тахогенератор иш режими ўзгаргандаги чиқиш кучланиши фазасининг минимал ўзгариши;
3) кучайтириш коэффициентининг юқори бўлиши;
4) ротори инерция моментининг кичик бўлиши;
5) электромагнит вақт доимийлигининг кичик бўлиши.
Амплитуда бўйича хатолик нинг қиймати идеал чиқиш тавсифидаги айланиш тезлигига мос келувчи чиқиш кучланиши билан ҳақиқий чиқиш кучланиши фарқини билдиради.
Фаза бўйича хатолик нинг қиймати қўзғатиш кучланиши вектори ва идеал тахогенераторнинг чиқиш кучланиши вектори орасидаги айланиш тезлигига боғлиқ бўлмаган бурчак билан ҳақиқий бурчак қиймати орасидаги фарқни билдиради.
5.2. ЎЗГАРМАС ТОК ТАХОГЕНЕРАТОРЛАРИ
Ўзгармас ток тахогенератори ишлаши асоси ва конструктив тузилиши жиҳатидан мустақил қўзғалувчан ёки доимий магнитли қўзғалувчан ўзгармас ток коллекторли машиналардан фарқ қилмайди (5.1а – расм).
Қўзғатиш магнит оқими Ф нинг ва юкланиш Rюк ларнинг ўзгармас қийматларида якори учидаги кучланиш U нинг якор айланиш тезлиги га боғлиқ ўзгариши тавсифи ўзгармас ток генераторининг чиқиш тавсифи дейилади.Тахогенератор якорида ҳосил қилинадиган ЭЮК қуйидаги формула билан аниқланади:
(5.2)
бу ерда машина доимийлиги; машинанинг конструктив коэффициенти.
(5.2) ифода тахогенераторнинг якор занжири узиқ ҳолдаги салт юришдаги чиқиш тавсифидир. Бу чизиқли тавсиф ( ) 5.1б – расмда тасвирланган.
5.1 – расм. Ўзгармас ток тагенераторининг схемаси ва чиқиш тавсифлари
Қўзғатиш магнит оқимининг ўзгармас қийматида тахогенератор якори учларини маълум ички қаршиликка эга бўлган электр ўлчов асбоби ёки қурилмага уланганида чиқиш кучланиши якор ЭЮК дан якор занжиридаги кучланиш пасайиши қийматига кам бўлади:
, (5.3)
бу ерда якор токи; якор занжирининг актив қаршилиг.
5.1б – расмда юкланиш қаршилигининг икки Rюк1 > Rюк2 қийматлари ва чексиз бўлган ҳолари учун тахогенераторнинг ташқи тавсифлари келтирилган. – кучайтириш коэффициенти ва чўткаларнинг қандай металлдан ясалганлигига боғлиқ бўлган тахогенераторнинг носезгирлик зонаси.
Ўзгармас ток тахогенераторларнинг асосий афзалликлари:
1) чиқиш тавсифининг юқори даражада чизиқлилиги;
2) фаза бўйича хатоликнинг йўқлиги.
Ўзгармас ток тахогенераторларнинг асосий камчиликлари:
1) коллектор – чўтка тизимида сирпанувчи контактнинг ҳосил бўлиши;
2) радиотўсиқ тўлқинлардан ҳимоялаш ва чиқиш кучланиши пулсацияларини силлиқлаш учун филтрлардан фойдаланишнинг зарурлиги;
3) конструкциясининг мураккаблиги ва таннархининг юқорилиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |