1 0 -боб.
М ИНЕРАЛ БОҒЛОВЧИЛАР АСОСИДА
ОЛИНАДИГАН ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ
Силикат қурилиш ашёлари
Буғ қозонида қотирилган зич силикат плита ва ғиштлар. Авто
клав (юқори босимли буғ қозони)да қотириш усули билан тайёрлан
ган сунъий зич силикат ашёлар қаторига силикат ғишт, қувурлар,
йирик силикат блоклари ва бошқа буюмлар киради. Силикат плита
лар ва ғишт олишда боғловчи ашё
сифатида майдалаб туйилган,
сўндирилмаган ёки сўндирилган оҳак, минерал тўлдиргич сифатида
саноат чиқиндилари (кул, тошқол ва бошқ.) ҳам ишлатилади. Си
ликат буюмларни олишда тайёр қоришмага пигментлар қўшиб
турли рангдаги буюмлар олиш мумкин. Силикат плита ва ғиштлар
тўла ҳажмли, кўп тешикли ёки қалинлигининг ярмигача ҳар хил
ўйиқлардан иборат бўлган шаклларда чиқарилади. Боғловчи оҳак
микдори қоришмадаги тўлдиргичларнинг турига боғлиқ. Масалан,
қум билан оҳак микдори 8— 10 %, донадор домна тошқоли 2—3 %
олинади. Агар таркибида оҳак миқдори кўп бўлган сланец кули
ёки торф кулидан силикат буюмлар тайёрланадиган бўлса, у ҳолда
қоришмага ҳеч қандай боғловчи қўшилмайди.
Силикат буюмлар юқори механизациялашган буғ қозонлари
билан таъминланган заводларда тайёрланади. Асосий боғловчи ашё
сифатида олинадиган ҳавойи оҳак 5—8 % микдорида олиниб, тар
кибида зарарли аралашмалар (дала шпати, слюда, гипс) бўлма-
ган кварц қуми (92—95 %) билан яхшилаб қориштирилади. Сўнгра
керакли миқдорда сув қўшиб қоришма тайёрланади ва юқори босим
остида зичлаш йўли билан буюм ҳосил қилинади. Қум шакли қир-
рали бўлса, буюм мустаҳкамлиги бирмунча ортади. Кварц қуми
бўлмаган такдирда тўлдиргич сифатида оҳак тошқолли блоклар
тайёрлашда ишлатиладиган тошқол қуми,
кумир кули ва таркибида
қум-тупроқ бўлган бошқа ашёлар ҳам ишлатилиши мумкин.
Қоришма
нам ва
қуруқ усулда тайёрланади. Нам усулда қум
сўндирилган оҳак майдаси ёки оҳак хамири билан қориштирилиб,
кейин қолипга жойланади. Амалда қуруқ усул билан силикат буюм-
290
ларни олиш кенг тарқалган. Бунда, қум майда қилиб туйилган сўн-
маган оҳак билан аралаштирилиб, махсус қориштиргичда намла
нади ва ундаги оҳак тўлиқ сўниши учун қоришма силосларда 8—
10 соатгача сақланади. Қоришма сув буғи билан намланганда ундаги
оҳакнинг сўниш вақти 2—4 соатга қисқаради. Ниҳоят, қоришмадаги
оҳакни тез сўндириш учун
гидраторлар деб аталувчи
махсус айланма
барабанлар ҳам ишлатилади. Бу усулда оҳак 45 дақиқа давомида
тўлиқ сўнади. Тайёрланган қоришмани янада титиб, қум
заррача
юзасини катталовчи ускунадан ўтказилиб, айланма столдан иборат
бўлган механик зичлагичда қолипланади (10.1-расм).
Қолипланган силикат ғиштлар ёки буюмлар махсус аравачаларга
терилиб, рельслар бўйлаб буғ қозонларига (автоклавга) киритилади.
Силикат буюмлар зич (герметик) ёпиладиган буғ қозонларида 10—
16 соат давомида қотади. Бундай қозонларга ҳарорати 170— 180°С
бўлган юқори босимдаги (0,8—1 МПа) сув буғи юборилади.
Силикат ғишт оддий пишиқ ғишт ўлчамларида (250x120x65 мм
ёки 250x120x88 мм) чиқарилади ва сиқилишдаги мустаҳкамлиги
бўйича 7,5; 10; 15; 20 МПа, эгилишдаги мустаҳкамлиги бўйича
эса 1,8; 2,2; 2,5; 2,8; 3,4 МПа маркаларга бўлинади. Сувга тўлиқ
тўйинган силикат ғиштни 15 марта
музлатиб эритганда унда
емирилиш белгилари бўлмаслиги керак. Унинг сув шимувчанлик
кўрсаткичи 8— 18 %.
Таркибида 80 %гача
кварц қуми, 10 % гача
оҳак, 10— 11 %гача дона
дор тошқол ва 1,5 %гача
хлорли кальций бўлган
хом силикат ғиштни 3—4
соат буғ қозонида 0,8 МПа
сув буғи босими билан
қотирилса, сиқилишдаги
мустаҳкамлиги 30 МПа
бўлган юқори мустаҳкам
силикат ғишт олиш мум
кин. Силикат ғиштнинг
м устаҳкамлигини ош и
риш мақсадида қоришмага
майда қилиб туйилган қум
10.1-расм. Силикат ғиштни қолипловчи пресс.
291
қўшилади. Силикат ғишт девор
теришда ва бинонинг фасад
қисмини қоплашда кенг ишлатилади. Аммо юқори ҳароратда бўлган
айрим зарарли муҳит таъсирида (500°С дан юқори) бундай
қопламалар тез бузилади. Булардан ташқари, силикат ғишт бино
ларнинг пойдевори ва цокол қисмларини теришда ишлатилмайди.
Силикат ашёлар оч кулранг тусда бўлади, шунингдек, хом ашё
таркибига қуруқ минерал бўёғугар (пигментлар) қўшиб, рангдор
силикат буюмлар ҳам тайёрлаш мумкин.
Кейинги вақтларда буғ қозонларида қотириш усули билан
йирик
Do'stlaringiz bilan baham: