Мавзу: ГИДРАВЛИК ОҲАК ВА РОМАНЦЕМЕНТ Режа: 1.Гидравлик оҳак ва гидравлик модуль хақида тушунча 2.Сўндирилмаган туйилган гидравлик оҳак ишлаб чиқараётганда технологик операцияла 3.Оҳакнинг қотиши, хоссалари ва ишлатилиши 4.Романцемент ишлаб чиқариш технологияси 5.Романцементнинг қотиши, хоссалари ва ишлатилиши 6. Xulosa
Гидравлик оҳакОдатда таркибида 6 дан 20% гача гил аралашма бўладиган мергель оҳактошларни эриб, бир-бирига ёпишиб қолмайдиган даражада куйдириб, кейин майда туйганда ҳосил бўладиган боғловчи моддага гидравлик оҳак дейилади. Гидравлик оҳак туйилган сўндирилмаган («туйилган сўндирилмаган оҳак») ва кукун ҳолигача сўндирилган (майда туйилган сўнмаган заррачалар аралашмаси билан) оҳак ҳолида ишлаб чиқарилади.
Қотиш тезлиги ва механик жиҳатдан қанчалик мустаҳкамланишига қараб, гидравлик оҳак иккига бўлинади:
кучли гидравлик оҳак
кучсиз гидравлик оҳак
Оҳакнинг гидравлик даражаси гидравлик (асосий) модуль (m) миқдори билан аниқланади. Гидравлик модуль оҳак (хом ашё) таркибидаги кальций оксиди ва кислота оксидлари (йиғиндиси)нинг миқдор нисбати билан ифодаланади:
Оҳакнинг қотиши, хоссалари ва ишлатилиши Гидравлик оҳак таркибидаги кальций оксиди аслида ҳавода қотадиган оҳакнинг ўзгинаси. Шунинг учун ҳам ана шу компонент қотаётганида содир бўладиган жараёнлар ҳавода қотадиган оҳак қотаётганда рўй берадиган жараёнларга ўхшайди. Сув бўлганида кальций оксиди Са(ОН)2 гача гидратланади. Оҳак хамиридаги сувнинг буғланиши Са(ОН)2 нинг кристалланишига ва қоришма ёки бетоннинг секин-аста мустаҳкамланишига ёрдам беради. СА(ОН)2 карбонланиши натижасида янада мустаҳкамлана беради
Сўндирилмаган туйилган гидравлик оҳак ишлаб чиқараётганда технологик операциялар
Мергел оҳактош портлаш йўли билан қазиб олинади,
майдаланади,
сараланади
куйдирилади
қуруқ ва нам шароитларда ишлатиладиган бино деворини қуриш ва сувашда кўп ишлатилади.
унчалик катта бўлмаган бошка гидротехник иншотларни қуришда
сўғориш каналлари
Биноларнинг нам шароитларда ишлатиладиган қисмлари, пойдевори,
Ишлатиш соҳалари.
РОМАНЦЕМЕНТ Оҳактош ёки магнезиал мергелларнинг эриб, бир-бирига ёпишиб қолмайдиган даражада пишганини майда туйиш натижасида ҳосил бўлган маҳсулот романцемент дейилади. Бундай боғловчи ишлаб чикариш учун оҳактош ва гилнинг сунъий аралашмасидан фойдаланса ҳам бўлади. Тишлашиш муддатини керагича ўзгартириш учун романцементга 5% гача гипс, шунингдек 15% гача (оғирлиги бўйича) гидравлик қўшилмалар қўшиб туйишга рухсат этилади. Шунда цементнинг сувга чидамлилиги янада ошади (ёки иқтисодий жиҳатдан фойдалироқ бўлади).
Кальций карбонат ва гилнинг табиий аралашмасидан иборат бўлган мергелларда гилдан 25-60% гача бўлиши мумкин. Романцемент ишлаб чиқариш учун эса таркибидаги гил аралашма 25-30% га борадиган мергеллар ишлатган яхши. Шундай қилиб, гидравлик оҳакдан фарқли ўлароқ романцементда эркин СаО бўлмаслиги керак. Романцементдаги бутун оҳак гидравлик қота оладиган моддалар, яъни кальций силикатлари (2CaO×SiO2), кальций алюминатлари (CaO×Al2O3 ва 5CaO×3Al2O3) ва кальций ферритлари (2СаО×Ғе2О3) ҳолида боғланган, романцемент сўнмайди, лекин ундан ишланган қоришма ва бетонлар анча мустаҳкам ва сувга чидамли бўлади.
Мустаҳкамлиги.
Романцемент секин қотадиган, мустаҳкамлиги нисбатан паст (28 кунлик) маркали боғловчи модда ҳисобланади. Бу унинг таркибидан маълум: асосан секин қотадиган минерал-икки кальций силикатдан иборат (аммо узоқ сақлаган икки кальций силикат анча мустаҳкам бўлиши мумкин).
Романцемент аввалига жуда секин қотиши сабабли ундан тайёрланган бетонларни қотишининг дастлабки 5-7 суткасида бевосита сув таъсирига учратиб бўлмайди.
Романцементнинг қотиши ва унинг мустаҳкамланиш характерига атрофдаги муҳит температураси ҳам таъсир кўрсатади. Температуранинг ошиши жуда яхши, пасайиши эса салбий роль ўйнайди. 5-100С температурада романцемент амалда қотишдан бутунлай тўхтайди
Романцементнинг қотиши, хоссалари ва ишлатилиши.
Романцемент кукуни сув билан қорилганда кальций силикатлари, алюминатлари ва ферритлари гидратланади ва кальций гидросиликатлар, гидроалюминатлар ва гидроферритлар ҳосил қилади.
Гидратлар жуда ҳам майда коллоид заррачалар кўринишида ажралиб чиқади ва ёпишқоқ, ёйилувчан масса ҳосил қилади. Улар цемент зарралари орасидаги ишқаланишни камайтиради ва шу билан цемент хамирини пластик қилади.
Маълум вақтдан кейин хамир мустаҳкамлана бошлайди, қуюқлашади, тишлашиш жараёни ривожланади.
Коллоид массалар цемент хамир эркин сувни йўқотиши натижасида коагуляцияланиши (зичлашиши) туфайли хамир мустаҳкамланади
Романцементнинг ишлатилиши.
Романцемент ер усти ва остида зўриқиши кам конструкциялар учун бетон ишлаш ва девор қуриш ҳамда суваш ишларида ишлатилади.
Романцементни сув таъсирида ишлайдиган конструкциялар қуришда ҳам ишлатишга рухсат этилади.
Аммо бунинг учун ақалли дастлабки 7 кунлигида сув таъсиридан сақлаш керак бўлади.
Романцемент унчалик мустаҳкам бўлмагани учун темир-бетон конструкцияларида ишлатилмайди.