Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари


Гилтупроқли цементнинг техник шартлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

9 .8 -ж а д ва л
Гилтупроқли цементнинг техник шартлари
Цементнинг
маркаси
Мустаҳкамлик чегараси, МПа
Сиқилишдаги
Эгилишдаги
24 соатдан 
кейин
3 кундан 
кейин
24 соатдан 
кейин
3 кундан 
кейин
400
35
40
5
5,5
500
45
50
5,5
6
600
55
60
6
6,5
Гилтупрок^и цементнинг портландцементдан фарқи шундаки, 
у қотиш жараёнида кўп сув талаб этади. Шу сабабли бетон қо- 
ришмалари учун сув-цемент нисбати 0,5—0,8 дан кўп олинади.
К е н г а я д и г а н ц е м е н т . 
Кўпгина гидравлик боғловчи моддалар 
қуюк,ланиш ва қотиш жараёнида киришиш хусусиятига эга. Бу 
эса конструкцияда кўзга кўринмас дарзлар х,осил бўлишига, 
шунингдек, буюм умумий мустаҳкамлигининг камайишига олиб 
келади. Конструкция ёки буюмларнинг бузилган қисмларини, дарз 
ва ёриьутрини тузатишда кенгаядиган цемент ишлатилади. Унинг 
қуюқланиш даври 10 дақиқадан кейин бошланади, қотиши 4 
соатгача. Бундай цемент қуюқланиш жараёнида киришиш ўрнига 
кенгайиш хусусиятига эга. Унинг сувдаги чизикди кенгайиши 0,1 %га 
тенг бўлса, қуруқликда 3 %га тенгдир. Бундай кенгаядиган цемент 
гилтупроқли цементни аралаштириб олинади. Унинг 28 кундан 
кейинги маркаси 300 ёки 500 га тенг. Газ, бензин ва бошқа нефт 
маҳсулотларига чидамли, шунингдек, қуруқ шароитда \ам, нам- 
ликда ҳам кенгайиш хусусиятига эга бўлган бу цемент қуруқ шаро­
итда ҳам кучланиш ҳосил қилмай, зичлигини камайтирмасдан 
кенгаяди. У 15 атм. босимда ҳам ўзидан газ ўтказмайди. Кенгаядиган 
цементлар конструкция, қувур ва буюмларнинг туташ чокларини 
беркитишда, суюкдик, газ ўтказмайдиган ҳовуз деворларини қу- 
ришда, иншоотларни гидроизоляциялашда ва бошқа мақсадларда 
кенг ишлатилади.
Г л и е ж п о р тл а н д ц е м е н т 
портландцемент клинкери ва глиежни
277


аралаштириб, майда туйиш йўли билан ҳосил қилинади. Глиеж 
портландцементда гидравлик қўшилма (глиеж) миқдори тайёр 
маҳсулот оғирлигининг камида 30 %ини ташкил этиши лозим. 
Қуюкдашиш муддатларини керагича ўзгартириб туриш учун це­
ментни туйиш жараёнида кўпи билан 3 %гача гипс қўшиш керак.
Глиеж таркиби асосан кремний оксид ва оз микдорда алюминий 
оксиддан иборат. Глиеж оҳак билан реакцияга киришганда кальций 
гидросиликатлар ва гидроалюминатлар ҳосил бўлади. Улар сувда 
эрувчан оҳакни эримайдиган гидросиликатларга айлантиради. На­
тижада, аралашма қотаётганда эркин оҳак ажратиб чиқарадиган 
боғловчи модда портландцементни сувга чидамли қилиб қўяди. 
Бундай қўшилмаларни ишлатиш катта иқтисодий фойда беради. 
Портландцементнинг таннархи унинг энг муҳим ва қимматли 
ташкил этувчиси — клинкер ўрнига қисман арзон табиий глиежлар 
ишлатиш ҳисобига арзонлашади. Глиеж унчалик мустаҳкам бўл- 
маган, осон майдаланиб кетадиган ғовак ашёдир. Бу эса зарра­
чаларнинг юзаси катта эканлигини кўрсатади. Қисман шу сабабли 
қўшилмалар фаол реакцияга киришиш қобилиятига эга. Глиежнинг 
фаоллиги заррачалар ўлчамига, куйиш ҳароратига боғлиқ бўлиб, 
заррачалар йириклашган ва ҳарорат ортган сари уларнинг фаоллиги 
\ам пасайиб боради. Мустаҳкамлик эса куйдириш ҳарорати кўта- 
рилиши билан ортади.
Қўшилмаларнинг кўп ғоваклилиги, сиртининг юқори фаоллиги 
ва гидрофиллиги уларнинг сувга таъсирини ҳам белгилаб беради. 
Улар сувга тегиши билан унга (сувга) тўйиниб қолади. Қўшилмалар 
қишда нам бўлади. Шу сабабли пуццолан цементларни боғловчилар 
билан бирга туйишдан олдин бир марта қуритиб олиш зарур.
Нам қўшилмалар аралашган цемент узоқ сақланганда цемент­
ларнинг фаоллиги кескин сусайиб кетади. Адсорбция йўли билан 
қўшилманинг ҳаводан ютган нами боғловчи модда билан ўзаро 
кимёвий бирикади. Бу эса унинг барвақт гидротацияланишига олиб 
келади ва шу билан цемент фаоллиги сусаяди. Қўшилмаларнинг 
ана шу хоссасини назарга олиб, пуццолан цементларни сақлаш 
учун уларга тегишли шароитлар яратилади. Клинкер турига қараб 
(глиежлардан) икки хил пуццолан портландцемент ишлаб чиқа- 
рилади: оддий портландцемент клинкеридан фойдаланиб ишлаб 
чиқариладиган глиеж портландцемент; сульфатли суаларга чидамли 
портландцемент клинкери асосида ишлаб чиқариладиган глиеж
278


портландцемент. Буларнинг ҳар иккиси ҳам бир хил технология 
бўйича ишлаб чиқарилади. Улар билан бирга ишлатиладиган қўшшт- 
маларга бўлган талаб ҳам бир хил. Глиеж портландцемент қуйи- 
даги технологик схема бўйича ишлаб чиқарилади. Уч компонент: 
клинкер, глиеж ва гипс белгиланган нисбатга қатьий риоя қилган 
ҳолда золдирли тегирмонга бир вақтда солиб турилади. Туйиш учун 
икки камерали тегирмонлар ишлатилади. Глиеж портландцемент 
ишлаб чиқариш технологияси хом ашё ва ишлаб чиқаришнинг 
ташкил этилишига кўра оддий портландцемент тайёрлаш техноло- 
гиясига ўхшаш. Фақат клинкерни туйиш пайтида цементга қўшимча 
компонент глиеж солиниши билан фарқланади.
Олимлар томонидан портландцемент ва гилтупрок^и цементдан 
тарангланувчи цемент деб аталадиган цемент яратилди. Бу цемент 
фақат кенгайиш ҳажми билан эмас, балки кенгайиш энергиясининг 
катгалиги билан ҳам характерланади. Тарангланувчи цемент 14:16:70 
дан 16:20:64 гача оғирлик нисбатларида олинган икки сувли гипс, 
гилтупроғи юқори даражада бўлган клинкер ёки тошқол ва порт­
ландцемент клинкери аралашмасининг солиштирма сирти 45 м2/к г 
га қадар туйиб тайёрланади. Оғирлик нисбати 1:1 бўлган қоришма 
намуналари нормал шароитда қотирилганда, орадан 28 кун ўтгач 
пишиқлиги 80—90 МПа га етади. Тарангланувчи цемент 2—5 дақи- 
қада қуюлушшади. Бу боғловчи ашё учун кенгайиш энергиясининг 
катта бўлиши характерлидир. 1:1 нисбатдаги боғловчи модда 
намуналари қотганида кенгайиш энергияси 3—4 МПа ни ташкил 
этади. Тарангланувчи цементдан тарангланувчи арматурали бир 
қанча буюмлар (масалан, ички босими 1,5—2 МПа га мўлжалланган 
қувурлар) ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин.
М а х с у с х о с с а л и а р а л а ш м а б о ғл о вчи м о д д ал ар . 
Сўнгги вақтларда 
соф боғловчи моддаларни бир-бири билан ва баъзан қўшилмалар 
билан аралаштириб олинадиган боғловчи моддалар тобора кўп 
ишлатилмокда. Бу ҳар бир таркибий қисмга хос хусусиятли маҳсулот 
бериш имконини беради. Хусусан, муайян боғловчи моддаларни 
аралаштириш йўли билан кенгаювчи ва киришмайдиган цементлар 
деб аталувчи боғловчи моддалар олиш мумкин. Гилтупронуш це­
ментни ўта мустаҳкам гипс ёки қурилиш гипси ва юқори асосли 
гидроалюминат билан белгиланган нисбатларда аралаштириб сув 
ўтказмайдиган кенгаювчи цемент тайёрлаш мумкин.
Кенгаювчи портландцемент клинкери гилтупроғи кўп бўлган
279


тошқол, икки сувли гипс ва гидравлик қўшилмалар аралашмасини 
туйиб ҳосил қилинади. Шунингдек, 
ги п с- ц ем ен т- п уц ц о л ан
ва 
гипс- 
то ш қ о л - ц е м е н т п уц ц о л ан б о ғл о в чи а ш ё л а р
— қурилиш гипси ёки 
ўта мустаҳкам гипснинг портландцемент ёхуд тошқол-портланд- 
цемент ва пуццолан қўшилмасининг аралашмасидан иборатдир. 
Бундай боғловчи*ашёлар таркибида ярим сувли гипс борлиги ту­
файли мустаҳкамликнинг кескин ортиши ва гидравлик цемент- 
ларга ўхшаб нам шароитларда қотиш хусусияти билан аҳамият- 
лидир.
Ҳозирги -вақтда таркиби тахминан қуйидагича бўлган гипс- 
цемент-пуццолан боғловчи моддалар ишлатилмоқда (оғирлиги 
бўйича, %):
— ярим сувли гипс 50—75;
— портландцемент 15—25;
— пуццолан қўшилмалар (трепел, опока, диатомит) 10—25.
Шуни айтиб ўтиш муҳимки, юқори даражада мустаҳкам гипсдан
тайёрланган гипс-цемент-пуццолан бетоннинг пишиқлик даражаси
2—3 соатдан сўнг 10— 15 МПа, 7— 15 кундан кейин эса нормал 
қотганда 30—40 МПа ни ташкил этади. Бундай бетоннинг мустаҳ- 
камлик маркаси шунга тенг булган портландцементдан тайёрланган 
бетон каби қайишқоқ ва пластикдир. Юқори даражада мустаҳкам 
гипс ва 500—600 маркали ўта тез қотувчан цементдан тайёрланган 
гипс-цемент-пуццолан боғловчи ашёлари, айниқса, тез қотади. 
Гипс-цемент-пуццолан боғловчи ашёларидан тайёрланган буюм- 
лардаги пўлат арматурани тегишли қоплама ҳамда N aN 02 қўшил- 
маси билан муҳофаза қилнш керак.
Боғловчи ашёларнинг таркиби, уларнинг солиштирма сирти, 
тури, бетонларнинг таркиби, зичлиги ва бошқа омилларга боғлиқ 
равишда гипс-цемент-пуццолан боғловчи ашёлардан тайёрланган 
бетон ва буюмлар 20—50 цикл совуққа чидамлидир. Мазкур боғлов- 
чи ашёларнинг сульфат кислота тузлари таъсирига чидамлилиги 
портландцементнинг сульфат кислота тузларига чидамлилиги билан 
бир хил.
Гипс-цемент-пуццолан боғловчи ашёларидан тайёрланган 
буюмлар кам қаватли бинолар қуришда ишлатилади, Гипс-цемент- 
пуццолан боғловчи ашёларнинг ПВА ёки дивинилстирол латекс 
суви билан аралашмаси бино деворларининг сиртларига сопол 
плиталарни мустаҳкам ёпиштиришда ва пардозлаш ишларида
2 8 0


қўлланилади. Бу алоҳида таркибий қисмда гипс-пуццолан боғловчи 
моддалар оғирлигининг 5—20 %и полимер моддадир.
К и с л о т а г а ч и д а м л и ц е м е н т - б е т о н
кремний-фторли натрий 
(Na2SiF 6) ва кварц қумини биргаликда жуда майдалаб туйиб олина­
ди. Цементни қотириш учун сув эмас, балки эрувчан шиша ишлати­
лади. Улар кварщш, диабаали, андезитли турларга бўлинади. Кисло­
тага чидамли цемент-бетон тайёрлашда 9.9-жадвалда берилган 
кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish