“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Фредерик Бастиа
нинг бош асари ҳам «
Иқтисодий гармониялар
» деб 
аталиши бежиз эмас. 
Сэйнинг 
даромадлар назариясида
фойданинг изоҳланиши диққатга сазовордир. 
«Меҳнат» омили ишчилар учун иш ҳақини «капитал» омили соҳиб учун фойдани «ер» 
омили эса ер эгаси учун рента даромадларини юзага келтиради Биз биламизки, фойда 
суда фоизи ва тадбиркорлик даромадидан иборат, унинг биринчиси капитал эгаси 
сифатида капиталист томонидан (капитал яратади), иккинчиси корхона бошлиғи 
сифатида капиталист томонидан ўзлаштирилади. Сэйнинг фикрича тадбиркорлик 
фойдасини ѐлланма бошқарувчи ҳам олиши мумкин бўлган иш ҳақи туригина эмас. Бу 
махсус ва муҳим жамоат функциясини бажарганлик, яъни моҳият - эътиборига кўра 
ишлаб чиқариш омилларини рационал бирлаштирганлиги учун бериладиган мукофотдир. 
Шундай қилиб, тадбиркор ва ишчи ўртасидаги фарқ иш ҳақи даражасида деб 
кўрсатилади. Тадбиркор, ишбилармон маошининг юқори бўлиши эса уларнинг юқори 
вазифалари, таланти, фаолияти, тартиб ва бошқариш рухи туфайлидир. 
Сэй ишчиларнинг эксплуатациясини инкор этибгина қолмасдан, балки уларнинг 
келажаги порлоқ деган ғояни илгари суради. У капитал ўсиши билан «қуйи синфлар»нинг 
аҳволи яхшиланади ва улар «юқори синфлар» сафини тўлдириб боради, деб ўйлаган. Сэй 
саноат тўнтарилиши билан вужудга келган салбий ҳодисаларни юмшатиб кўрсатишга 
уринди, ўзининг «компенсациялар назарияси»ни илгари сурди. Унинг тасдиқлашича, 
машиналар биринчи пайтда ишчиларни ишдан сиқиб чиқаради, кейинчалик улар 
ишчиларнинг иш билан бандлигини оширади ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни 
арзонлаштириб, ишчиларга «энг юқори фойда» келтиради. Шундай қилиб, Сэйнинг 
фикрича, капитализм даврида саноат тўнтарилишидан ҳаммадан кўпроқ ишчилар синфи 
манфаатдордир. Оқибатда меҳнат манфаатлари капитал билан «гармония»да - уйғунликда 
бўлиши «исботланади» (уйғунлик назарияси). 
Такрор ишлаб чиқариш назарияси Сэйнинг энг муҳим кашфиѐтларидан бири «
Сэй 
қонуни
», «
бозорлар қонуни
» ѐки «
сотиш назарияси
» ҳисобланади. Физиократлар 
меркантилизмни танқид қилганда шу ғоядан фойдаланганлар. Унда шундай фикр 
келтирилади: «
ҳар бир одам бир вақтнинг ўзида ҳам сотиб олувчи, ҳам сотувчидир
». 
Кенэнинг фикрича, ҳамма сотиб олинган нарса сотилган, барча сотилган нарса сотиб 
олинган («Иқтисодий жадвал»га эътибор беринг) бўлади. Сэйга асосланиб Ж.М.Кейнс эса 
«
таклиф шунга мос талабни яратади
», деган фикрни илгари суради. Бу фикр Сэй 
ғоясини чиллака чиқариш учун ўйлаб топилган, чунки у ѐки бу товар алоҳида-алоҳида 
ортиқча ишлаб чиқариши мумкин, ваҳоланки барча товарлар ошиқча ишлаб чиқариши 
мумкин эмасдир. 
Кейнс фикрича, Сэй қонунини тан олувчи барча муаллифлар классик деб аталиши 
мумкин экан. Бундан капиталистик жамиятнинг такрор ишлаб чиқаришида «гармония» 
мавжудлиги ва оқибатда умумий ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари бўлмаслиги 
исботланади, яъни таклиф автоматик равишда талабни вужудга келтиради. Бу қонун 
Мальтуснинг «
Нуфус қонуни
»ни эслатади (кейинроқ кўриб чиқилади). Агар бартер 


88 
(маҳсулотни маҳсулотга алмашув – Т-Т) иқтисодиѐти кўзда тутилса, бунда пул фақат 
ҳисоб бирлиги бўлади, унга умумий талаб барча пулга алмаштирилиши керак бўлган 
товарлар қиймматига тенг бўлади, бунда эса ҳақиқатан ортиқча ишлаб чиқариш амалда 
мумкин бўлмай қолади. М.Блаугнинг фикрича, «Маҳсулотлар маҳсулот учун тўланади» 
қоидаси ички, худди шунингдек ташқи савдода қўлланилади – бу Сэй қонунинг 
моҳиятидир. Шундай оддий бир ғоя иқтисодиѐт оламида катта шов-шувга сабаб бўлди. 
Ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг ўзи даромадларни яратади ва шу қийматга мос 
равишда товарлар сотиб олинади. Иқтисодиѐтда умумий талаб таклифга тенг бўлади, 
фақат айрим диспропорциялар вужудга келади, яъни айрим товарлар кўпроқ, бошқалари 
эса камроқ ишлаб чиқарилади. Аммо бу ҳолатдан умумий инқирозларсиз чиқиб кетилади. 
Барча ишлаб чиқарувчиларнинг асосий манфаати алмашув қимматида бўлса, 
истеъмолчиларда эса бир маҳсулотнинг бошқасига алмашувидир. Пул бу жараѐнда 
вақтинча фақат воситачилик ролини ўйнайди. Охир-оқибатда маҳсулотларга маҳсулот 
билан ҳақ тўланади. Бундан яна бир хулоса чиқадики, унда ҳар бир ишлаб чиқарувчи 
барча ишлаб чиқарувчилар ютуғидан манфаатдордир. 
Агар аввалги ҳолатда меҳнат ва капитал ўртасидаги қарама-қаршиликлар ечилган 
бўлса, энди «манфаатлар гармонияси» барча капиталистларга, шаҳар ва қишлоқлар ва 
хатто бутун мамлакатлар ўртасидаги муносабатларга ҳам тегишлидир. 
Сэйнинг бу қонунида протекционализмга қарши фикр билдирилади, чунки бу 
сиѐсат чет эл маҳсулотларини келтириш, яъни импорт ва ички товарларни сотишга 
тўсиқдир. Тўла савдо эркинлиги ҳамда стихияли тартибга солинувчи капиталистик ишлаб 
чиқариш Сэйнинг асосий ғоясидир. 
Сэйнинг «бозорлар назарияси» кўп мунозараларга сабаб бўлди, ҳақиқатдан ҳам 
ибтидоий даврда алмашув натурал ҳолда олиб борилган, яъни маҳсулот бошқа 
маҳсулотга маълум нисбатда алмаштирилган, унда ҳарид қилиш ва сотиш жараѐнлари 
албатта мос келган. Аммо энг оддий товар муомаласида ѐки харид қилиш сотишга 
ҳамоханг бўлиши шарт бўлмай қолди, товарни сотган одам дарҳол бошқа товар харид 
қилмаслиги ҳам мумкин бўлиб қолди. Сотиш ва харид қилиш вақт ва макон жиҳатдан 
ажралиб туради, шу туфайли инқирозларга абстракт имконият туғилади. Капитализм 
даврида бу имконият ҳақиқатга айланиб қолди. Дастлабки кучли иқтисодий кризис 1825 
йилда рўй берди ва доим маълум қонуниятлар асосида такрорланиб турибди. 
Уз даврида Сисмонди, Мальтус ва Ж.Милль бу қонун тўғрисида ўз фикр-
мулоҳазаларини билдирдилар. Бунда капиталистик хўжаликда товарларнинг баҳоси 
хўжалик конуюнктурасига мос равишда абсолют мослашув ва дархол реакция қилиш 
хусусиятига эга деб ҳисобланади. 
Ҳозирги даврда ҳам бу масала бўйича иқтисодчилар ўртасида неоклассик йўналиш 
билан кейнсчилик тарафдорлари орасида мунозара давом этмоқда (бу ҳақда қуйида 
гапирилади). 
«Сэй қонуни»нинг ижобий томони шундаки, унга кўра капитализм ўз ривожи 
давомида ўзига ўзи бозор яратади, келажаги бор жамият деб қаралади ва Сисмондининг 
капитализм ривожига қарши фикрини инкор этади, реализация муаммосини ҳал этишда 
«Учинчи шахслар»га эхтиѐж қолмайди (бу ҳақда олдинги бобда фикр юритилган). Сэй 
аргументларига асосланиб, буржуазия демократик давлат аппаратини қисқартириш, савдо 
ва соҳибкорлик эркинликлари тўғрисида прогрессив ғоялар илгари сурилди. 
XIX асрнинг 40-50 йилларида француз ва халқаро ишбилармонлар орасида 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish