85
Капитал деганда «аввалги меҳнат билан илгари тўпланган маҳсулотлар заҳира»
лари тушунилади. Капитал жамғариш инвестиция учун асос ҳисобланади ва бандликни
оширади, ишсизликнинг олди олинади (Ж.М.Кейнс таълимотига қаранг).
Даромадлар тўғрисида гапирилиб, бунда аввалги олимлар фикри қўлланади, уни
меҳнатга ҳақ деб қаралади ва ишчи кучига бўлган талаб ва таклифга боғлиқ дейилади.
Минимал иш ҳақи ғоясига амал қилиб, «ишчи фонди» доктринаси илгари сурилади, унга
кўра, синфий кураш ҳам, касаба қўмиталари ҳам иш ҳақини яшаш минимуми даражасида
сақлашнинг олдини ола олмайди. Аммо 1869 йил бу доктрина ғояси инкор этилади ва
касаба қўмиталари ҳақиқатан ҳам иш ҳақига таъсир этади, бу «меҳнат бозоридаги рақобат
оқибатлари» кабидир. Бошқа шароитлар тенг бўлганда паст жозибали меҳнатда иш ҳақи
камроқ бўлади. Милль «минимум иш ҳақи» билан «физиологик минимум» ни фарқлайди,
биринчиси иккинчисидан юқоридир. Иш ҳақи манбаи сифатида аллақандай «капитал
заҳира» келтирилади.
Рента тўғрисидаги фикрда, рента бу ердан фойдаланганлик учун тўланадиган
компенсация деб қаралади.
Шу билан бирга, ер участкасидан фойдаланиш шаклига қараб. Бу рента мавжуд
бўлади ѐки фойдани йўқ қилувчи ҳаражат бўлиши мумкин.
Жамиятдаги иқтисодий ислоҳотлар, хусусан социализм ва социалистик қурилиш
тўғрисида ҳам фикр юритилади. Социал тенгсизликнинг хусусий мулк билан
боғлиқлигини инкор этади. Масала бунда хусусий мулк билан боғлиқ индивидуализм ва
суистеъмолчиликка барҳам беришдир, деган хулоса чиқарилади.
Жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтида давлат ролини фаоллаштириш масалалари
қараб чиқилган, бунда давлат марказий банкининг фоизлари оширишга интилиши
мақсадга мувофиқ деб қаралади, чунки бу хориж капиталини мамлакатга кириб келишини
рағбатлантиради, миллий валюта курси мустаҳкамланади, оқибатда давлатдан олтин
чиқиб кетиш олди олинади. Давлат ҳаражатларининг кўпайиши танқид этилади.
Эркин савдо муносабатлари (laisser faire) ни қўллаш билан бирга, «бозор кучисиз»
айрим соҳаларда (инфра тузилма, фан, қонунларни чиқариш, бекор қилиш ва б.) давлат
аралашуви керак деб ҳисобланади.
Милль айниқса таълим сифатига алоҳида эътибор қилади, хусусий мактаблар
тарафдори (фақат чекка жойлардагина умумий мактабга йўл берилади), давлат
имтиҳонлари тизими ѐмон қўиганлар учун жарима таклиф этилади.
Бошида айтилганидек, бу олим
ишлаб чиқариш қонунлари ўзгартириш
мумкин
эмас, балки тақсимот қонунларини ўзгартириш керак деган ақидага амал қилади.
Бу олимнинг катта ҳатоси бўлиб, аслида ишлаб чиқариш ва тақсимот бир-биридан
алоҳида-алоҳида яшай олмайди; улар бир-бирларига ўзаро ва ҳар томонлама боғлиқ.
Миллнинг социал ислоҳоти ҳуқуқидан уч пазицияни ўз ичига олади:
Кооператив ишлаб чиқариш ассоциацияси ѐрдамида ѐлланма меҳнатни тугатиш;
Ер солиғи ѐрдамида ер рентасини ижтимоийлаштириш;
меросҳўрлик қонунини чеклаш ѐрдамида бойликнинг тенгсизлигини чеклаш.
Do'stlaringiz bilan baham: