“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


ФРАНЦИЯДАГИ НАМОЁНДАЛАРНИНГ ҒОЯЛАРИ



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

3. ФРАНЦИЯДАГИ НАМОЁНДАЛАРНИНГ ҒОЯЛАРИ 
 
Франциядаги шу даврдаги иқтисодий ғояларнинг ривожи 
Жан Батист Сэй
(1767-
1832) номи билан боғлиқ. Бўлажак олим Лионда савдогар оиласида туғилди ва 
кейинчалик йирик фабрикантга айланди. У яхши таълим олди, аммо савдо соҳасида анча 
эрта ҳизмат қила бошлади. У инқилобни қўллади. 
Наполеон Бонапарт
хукуматида молия 
соҳасида ишлади. Унинг биринчи асари «
Сиѐсий иқтисод рисоласи
» 1803 йилда чиқди 
ва ҳаѐти давомида беш марта қайта нашр қилинди, қайта ишланди ва унинг бош асари 
сифатида қолди. 1817 йилда «
Сиѐсий иқтисод катехизиси
» (Катехизис - грекча 
«насиҳат», «қўлланма» мазмунига эга), 1828-30 йилларда олти томлик «
Сиѐсий иқтисод 
курси
» китоби ҳам чоп этилди. Бу китобларда у саноат буржуазияси тарафдори, 


86 
меркантилизм душмани ва иқтисодий либерализмни қўллаб-қувватловчи олим сифатида 
маълумдир. 
Сэй Смит таълимотини тарғиб этиш ва систематик изоҳлаш баҳонасида унинг 
илмий жиҳатдан анча бўш ғояларини ривожлантирди ва тартибга солди. Д.Рикардо бу 
олимнинг илмий меросига юқори баҳо берди ва унинг, яъни «Сэй қонуни» ни тан олган. 
Олимнинг тадиқот 
предмети сифатида
аввало жамиятнинг моддий фаровонлик 
проблематикаси қаралади, бойликнинг манбаи эса миллатнинг иқтисодий потенциалига 
боғлиқдир.
Тадқиқот услубида
эса аниқ фанлар (мас.,физика) тажрибасидан фойдаланиш 
керак дейди. Методологик жиҳатдан бу универсал ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган 
қонун, категория ва назариялар тан олшни зарур – деганидир. Таниқли иқтисодчи Ж. 
К.Гэлбрейт фикрича, «Сэй қонуни»ни тан олиш ѐки олмаслик ХХ асрнинг 30-
йилларигача иқтисодчиларни аҳмоқлардан ажратиш белгиси сифатида қаралган. Бу 
қонунда бозор иқтисодиѐти шароитида жамият синфлари манфаатларининг уйгунлиги 
(гармонияси) асосийдир. Лекин унинг фикрларида ўта соддалик ва юзакилик аломатлари 
кўпдир. 
Сэй сиѐсий иқтисодни уч қисмга бўлади: ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеъмол. 
Бу классификация такрор ишлаб чиқариш жараѐни унсурлари ўртасидаги юзаки 
боғланишни акс эттиради. Тақсимот ва истеъмолнинг иқтисодиѐт фанининг мустақил 
бўлаклари сифатида ажратилиши ва уларнинг мустақил соҳа сифатида ишлаб чиқариш 
билан ѐнма-ѐн қўйилиши ижтимоий ишлаб чиқариш жараѐни унсурлари ўртасидаги 
ҳақиқий алоқалар бузиб кўрсатилади, чунки маълум типдаги ишлаб чиқариш 
муносабатлари доим тақсимот ва истеъмолнинг маълум таркибини вужудга келтиради. 
Сэй Смитни қўллайди, аммо кўп масалаларда у билан келишмайди. Масалан, 
унингча қиймат бир қанча омилларга боғлиқ қилиб қўйилади: товарнинг субъектив 
фойдалилиги, унинг ишлаб чиқариш чиқимлари, талаб ва таклиф. Сэйда капиталнинг 
эксплуатация моҳияти бутунлай йўқ ва бу жараѐн ишлаб чиқариш омиллари назарияси 
билан алмаштирилади. Аммо у иқтисодий либерализм (
laissez faire
) прицинципи, 
«кичкина ва арзон давлат» ва унинг иқтисодиѐтга аралашувини кескин қисқартириш 
тарафдори сифатида Смит билан ҳамоҳанг. Сэй бу соҳада физиократик анъаналарга яқин 
бўлган. Унинг иқтисодий либерализм тамойили Наполеоннинг иқтисодий сиѐсатига тўғри 
келмас эди (континентал блокада сиѐсати Англия билан иқтисодий алоқаларни кескин 
чеклаган). Бурбонларнинг реставрация қилиниши Сэйнинг обруси ошишига имкон 
яратди. Ишлаб чиқаришнинг асосий уч омили назарияси. 
У ҳаѐти давомида сиѐсий иқтисод масалаларини имкони борича содда ва аниқ 
изоҳлашга интилди. Биринчилардан бўлиб ишлаб чиқариш омиллари: меҳнат, капитал ва 
ернинг маҳсулот қийматини ҳосил қилишда тенг иштирокини аниқ ифодалади (бу фикр 
юқорида эслаб ўтилган). Ҳозирги давр олимлари капитализмнинг (бозор) тизимини шу уч 
омил билан боғлайдилар. 
XIX асрнинг бошларида шу уч омилга асосланган ғоялар ривож топди. Меҳнат - 
иш ҳақи, капитал - фойда, ер - рента: шу уч ўзаро боғлиқ (уч бирлик) формула Сэй 
таълимотида муҳим ўринни эгаллайди. Унинг 
қиймат
ва 
даромадлар
тўғрисидаги 
таълимоти ўзига хос равишда хал этилди. Классик мактабдан фарқли равишда товар 
қиймати уни ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат билан эмас, унинг фойдалилиги билан 
аниқланади, шундай қилиб «
Фойдалилик назарияси
»га асос солинди. Бу назарияга кўра 
ишлаб чиқариш фойдалиликни яратади, фойдалилик эса предметларга қиммат беради, 
«қиммат фойдалилик ўлчовидир» дейди у. А.Смитнинг қиймат назариясидан фарқли, 
қиймат фақат сарфланган меҳнат билангина эмас, балки меҳнат маҳсулотининг нафлик 
даражаси билан ҳам ўлчанади, бу катта янгиликдир. Шундай қилиб Сэй қийматни 
истеъмол қиймати билан айнан бир деб тушунади. Демак қиймат ва тақсимот муаммосида 
тақсимот назарияси ажратиб олинади ва алоҳида қаралади. Шуни эслатиб ўтиш керакки, 
А.Смитгача алмашув қиймати фойдалилик билан албатта ва бевосита боғлиқ бўлмаслиги 


87 
мумкин, масалан, ниҳоятда фойдали, ҳаѐтий зарур бўлган нарсалар ҳам паст қийматга эга 
бўлиши мумкин, айрим нарсаларнинг 1эса умуман қиймати йўқ, бунга ҳаво, булоқ 
бошидаги сув ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бу масала бўйича турли фикрлар мавжуд 
бўлиб, уни тўлароқ кейинги бобларда кўриб чиқамиз (маржинализм ғоясининг асоси ҳам 
шу фикрдир). Иқтисодиѐтнинг бу категорияси даврдан, тарихдан ташқари қаралади ва 
абадий деб ҳисобланади, эксплуатация инкор этилади. 
Қийматни фойдалилик билан алмаштириш оқибатида даромадлар масаласи ҳам шу 
асосда ечиб берилади. Ишлаб чиқаришда уч омил иштирок этади (меҳнат, капитал, ер) ва 
уларнинг ҳар бири қийматни ҳосил қилишда маълум хизматни амалга оширади. Уч омил 
уч хил даромадни юзага келтиради. Бундай тушунтириш ниҳоятда содда ва юзаки 
ҳисобланади. Чунки унда ишлаб чиқариш омиллари тўла ҳуқуқли ҳамкорлик асосида 
уйғун - гармоник ҳаракат қилади, хеч қандай эксплуатация тан олинмайди. Сэйнинг 
изчил издоши 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish