“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


Жан Шарль Леонард Симонд де Сисмонди



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Жан Шарль Леонард Симонд де Сисмонди
(1773-1842) Швейцарияда туғилган, 
француз классик сиѐсий иқтисодини ниҳоясига етказувчи ва айни вақтда майда сиѐсий 
иқтисоднинг асосчиларидан биридир. У мўътабар протестант пастор оиласида туғилиб 
вояга етди. протестантлар коллегиясини битириб чиқди, Женева университетида ўқиди. 
Сиѐсат билан унчалик кўп вақт шуғуллангани йўқ, Франция маънавий ва сиѐсий фанлар 
академиясининг аъзоси этиб сайланди. С.Сисмонди иқтисод ва тарих фанлари соҳасида 
катта ишларни амалга ошириб, бой илмий-адабий мерос қолдирди. «
Тоскани қишлоқ 


90 
хўжалигининг кўриниши
» (1801 й.), «
Савдо бойлиги ѐки сиѐсий иқтисод 
принциплари ва уларнинг савдо қонунчилигида қўлланилиши тўғрисида
» (1803 й.), 
«
Италия республикаларининг тарихи
» (1807 й.), 1818 йилда эса «Эдинбург
 
энциклопедияси» учун «
Сиѐсий иқтисод
» мақоласини тайѐрлади, лекин «
Сиѐсий 
иқтисоднинг янги ибтидолари ѐки бойликнинг аҳоли нуфусига муносабатлари 
тўғрисида
» (1819 й.) китобининг нашр қилиниши унинг шуҳратини янада оширди. 
Кейинги йилларда «
Сиѐсий иқтисоддан этюдлар
» (1837 й.) ва фундаментал тарихий 
асарлар ҳисобланган «
Французлар тарихи
» (31 том), «
Рим империяси қулашининг 
тарихи
», «
Италия озодлиги тикланишининг тарихи
» ва бошқа асарлари нашр 
қилинди. 
С.Сисмонди ғояларининг шаклланиши, саноат тўнтариши даври билан, шунингдек 
майда ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий кучсизланиши билан боғлиқ бўлиб, бу эса ўз 
навбатида капитализмнинг феодализм устидан, йирик машиналашган ишлаб 
чиқаришнинг майда ишлаб чиқариш устидан ғалабасини англатар эди. 
С.Сисмонди ижодини ўрганиш методини айрим ҳусусиятларини классик 
иқтисодий мактаб вакиллари билан тенглиштиришимиз мумкин. Айнан ўзига хос 
услубиѐт иқтисодиѐт фанига қуйидаги янгиликларни олиб кирди. 
Биринчидан, Классиклардан фарқ қилиб, хукуматлар бойликни тақсимлаш ва 
тартибга солишни бошқаришни ўз қўлларига олишларига хайриҳоҳлик билдиради. Унда 
айнан хукумат ишлаб чиқаришни кенгайтирмасдан «учинчи шахслар» манфаатларига мос 
йўл очиб беради. 
Иккинчидан, сиѐсий иқтисодда илмий абстракция усулини қабул қилмаслик. 
С.Сисмонди, А.Смит издошларини абстракцияга берилиб инсонларни умуман 
унутганликларини, натижада фан уларни изланишларида турли амалиѐтлардан ажралиб 
қолди деб хулоса қилади. 
Учинчидан, А.Смитнинг «иқтисодий инсон» доктринасини инкор этиш. 
С.Сисмонди классикларнинг ҳар бир алоҳида олинган инсон манфаатлари умумий 
манфаатларини шаклланишига сабабчи деган фикрга умуман қўшилмайди. Унинг 
фикрича ҳар қайси инсон ўзининг шахсий манфаатларини ўзгалар ҳисобига амалга 
ошириш билан мавжуд турли имкониятларни ишга солар экан, бу ерда ҳар саноатчининг 
эришган ютуғи ўз навбатида ўзга саноатчини хонавайрон бўлишига олиб келади. 
Тўртинчидан, илмий техника прогресини жадаллашуви жамият равнақидаги 
объектив заруриятлигини тан олмаслик. Қуйидаги услубий ҳолатни изоҳлаб С.Сисмонди 
шундай дейди: «гарчан машиналар ихтироси инсонлар учун катта қулайлик булсада, 
аммо улар (машиналар) яратган фойдани адолатсиз тақсимланиши, камбағаллар учун 
офат келтиради». 
Бешинчидан, иқтисодий таҳлилда функционал усулни қўллаш мақсадга 
мувофиқлигини эътироф этиш. Бу ҳолат сиѐсий иқтисодда тобора янги тус олаѐтган сабаб 
ва оқибатни тан олиш демакдир 
Олтинчидан, иқтисодий таҳлилда иқтисодий факторлар билан бирга ноиқтисодий 
факторларнинг ҳам ўрин олиши. Дин, тарбия, виждонийлик ва бошқалар инсонларнинг 
бир мақсадга якинлаштириувчи факторлар деб белгиланади. 
С.Сисмонди майда ишлаб чиқариш позицияларида туриб, капитализмни танқид 
килиб, майда товар ишлаб чиқаришга қайтишни орзу қилди. 
Унинг қарашлари ривожида икки босқич кўзга ташланади. Аввал бошда 
С.Сисмонди А.Смит таълимотининг, классик сиѐсий иқтисоднинг тарафдори бўлиб 
чиқди. У ўзининг дастлабки асарларидан бири - «

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish