2.
АВСТРИЯ МАКТАБИ УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
XIX асрнинг 70-йилларида иқтисодий таълимотларнинг нуфузли мактабларидан
бири бўлган Австрия мактаби вужудга келди. Австрия мактабини
субъектив
ѐки
субъектив-психологик
мактаб деб ҳам атайдилар. Унинг мафкурачилари қўллаган усул
муносабати билан унга мана шундай ном берилган. 70-йилларда Австрия мактабининг
101
асосчиси
К.Менгер
(1840-1921) бу ғояни ривожлантириб, уни субъектив-психологик
мактабнинг асосий назариясига айлантирди.
Евгений Бѐм-Баверк
(1851-1914),
Фридрих
Визер
(1851-1926) ва бошқалар ҳам шу назарияни ишлаб чиқдилар. Австрия мактабининг
концепциялари К.Менгернинг «
Сиѐсий иқтисод асослари
» (1871), Ф.Визернинг
«
Хўжалик бойлигининг келиб чиқиши ва асосий қонунлари тўғрисида
» (1884),
Е.Бѐм-Баверкнинг «
Капитал ва фойда
» (1884-89), «
Хўжалик неъматлари бойлиги
назариясининг асослари
» (1886), «
К.Маркс назарияси ва унинг танқиди
» (1896) ва
бошқа асарларида баѐн этилган, Австрия мактабининг таълимоти Англия, Германия,
АҚШ ва Россияда ҳамда бошқа мамлакатларда ѐйилди. Бу таълимот иқтисодиѐт
фанининг шундан кейинги ривожига катта таъсир ўтказди.
Австрия мактаби иқтисодчиларининг асарларида аввало сиѐсий иқтисод предмети,
унинг услубий негизлари ва тадқиқот усули тўғрисидаги таълимот янада кенгайтирилди.
Менгер ва унинг тарафдорлари ишлаб чиқариш муносабатларини, ишлаб чиқаришнинг
ривожини тартибга солувчи иқтисодий қонунларни сиѐсий иқтисод предметига киритмас
эдилар. Уларнинг концепциясига кўра сиѐсий иқтисод хўжалик субъекти тажрибасининг
бутун хилма-хиллиги билан уни идрок этишни ўрганиши лозим эди. Бѐм-Баверкнинг
даъво қилишича, сиѐсий иқтисод субъект ҳисларида иқтисодий ҳодисаларни
изоҳлайдиган илдизларни излаши керак. Алоҳида хўжалик тадқиқот объекти қилиб
олинар ва шу хўжалик жамиятнинг энг оддий типик элементи деб талқин қилинар эди.
Жамиятдан мўтлақо ажралган шахс - Робинзон хўжалиги мана шундай хўжаликнинг олий
мақсади деб аталарди (Д.Дефонинг асарини эсланг). Австрия мактаби капиталистик
хўжаликни мана шундай энг оддий элементларнинг механик йиғиндиси деб талқин
этарди. Умуман иқтисодиѐт қонунларини ўрганиш учун алоҳида олинган бир хўжалик
(фирма, корхона) мисолида шу қонунларни кўриб чиқиш етарли деб ҳисобланарди
(микроиқтисодиѐт).
Тадқиқотнинг бу усули
Робинзонада усули
деган ном олди. Шу усул ѐрдамида
сиѐсий иқтисоддан ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатлари чиқариб ташланди,
иқтисодий категорияларнинг ижтимоий-синфий мазмуни кучайтирилди, ижтимоий
ишлаб чиқаришнинг роли соддалаштирилди. Робинзонада усули асосида сиѐсий иқтисод
тарихий ва синфий муайянликдан маҳрум бўлар, унда индивидуаллик кенг тарғиб
қилинарди. Австрия мактабининг намояндалари ижтимоий ишлаб чиқариш
тараққиѐтининг объектив ҳарактерини ва унга хос қонунларни инкор этиб, хўжалик
турмушида иқтисодиѐтни ривожлантиришда хўжалик юритувчи субъектларнинг
фаолиятини белгилайдиган психологик сабаблар ҳал қилувчи роль ўйнайди, деб даъво
қилдилар. Иқтисодий жараѐнларни мана шундай субъектив-психологик талқин этиш
Австрия мактаби методологиясининг асосини ташкил қилди.
Австрия мактабининг назариѐтчилари сиѐсий иқтисодни ишлаб чиқаришни
ўрганишдан «халос» этиб, истеъмолни биринчи ўринга қўйдилар. Улар индивидларнинг
моддий неъматларни истеъмол қилиши хўжалик фаолиятини ташкил этувчи асосий омил
деб даъво қилишди.
Субъективизм ва индивидуализм меҳнатнинг ва ижтимоий ишлаб чиқаришнинг
ишлаб чиқариш муносабатларининг ролини ҳамда ижтимоий зиддиятлар ва синфий
курашни инкор этишга ҳамда сохталаштиришга асосланган. Бу қоидаларнинг тиғи
марксизмнинг илмий методологиясига иқтисодий таълимотига қарши қаратилган эди.
Австрия мактабининг намояндалари ва аввало Бѐм-Баверк қийматнинг меҳнат
назариясини К.Маркс таълимотининг илк негизи деб билиб, шу назариядаги қўшимча
қиймат таълимотига хуруж қилиб, «Капитал»нинг биринчи ва учинчи томлари ўртасида
зиддият борлигини исботлашга уриндилар (бу ҳақда олдинги мавзуда айтиб ўтилган эди).
Қадрият (қиммат) назарияси Австрия мактабининг концепцияларида марказий
ўринни олди. Бу назария «энг юқори фойдалилик» номини олди. Сиѐсий иқтисодда қабул
қилинган «товар» ва «қиймат» категориялари ижтимоий мазмундан маҳрум бўлган
неъмат ва қадрият тушунчалари билан алмаштирилди. К.Менгер, Е.Бѐм-Баверк ва
102
бошқалар қиймат - ижтимоий зарур меҳнатнинг ифодаси, меҳнат эса унинг бирдан-бир
манбаи эканлиги тўғрисидаги қоидани нотўғри деб эълон қилдилар. Улар қиймат
категориясини субъектив мазмун билан тўлдирдилар. Унинг устун омили сифатида
истеъмол қиймати ѐки моддий неъматларнинг фойдалилиги қабул қилинади. Бѐм-
Баверкнинг фикрича, Австрия мактаби истеъмол қийматига мурожаат этиш орқали
қадриятни «лозим бўлган дарахтдан илдизнинг ўзидан» таҳлил эта бошлади.
Ҳақиқатда ҳам Австрия мактаби қийматнинг янгича таърифини ишлаб чиқиш
йўлидан борди. Қиймат истеъмол қиймати билан белгиланиши мумкин эмаслиги
тўғрисидаги фикрни сиѐсий иқтисоднинг классиклариѐқ ўртага ташлаган эдилар. Лекин
қарийиб 200 йил давомида иқтисодиѐт фанида бу ғоя етакчи бўлиши ва шунга қарамай,
Австрия мактаби фойдалиликда зўр бериб қадриятнинг субъектив назариясини яратди.
Фойдалилик деганда Бѐм-Баверк моддий неъматларнинг умумий хусусиятини тушунар
эди. Бу хусусият моддий неъматларнинг шахслар фаровонлигига эҳтиѐжларнинг
қондирилишига муносабати билан белгиланади, деб ҳисоблар эди. Қиймат қиммат ва
қадрият тушунчаси билан алмаштирилади.
Қадриятнинг вужудга келиши меҳнатдан ва ишлаб чиқаришдан ажратиб талқин
этилар эди. Неъматнинг фойдалилиги унинг асоси деб ҳисобланарди. Бѐм-Баверк
фойдалиликнинг икки турини: оддий (мавҳум) ва малакали (аниқ) турини бир-биридан
фарқ қиларди. Мавҳум фойдалилик мўл-кўл бўлган моддий неъматларга хос бўлган
умуман фойдалилик деб таърифланар эди. Бу ҳолатда неъмат бирлигининг фойдалилиги 0
дан иборат деб ҳисобланарди (дарѐ енида сув, ҳаво ва бошқалар). Заҳиралари чекланган
неъмат малакали фойдалилик деб таърифланар, бу неъматларнинг ҳатто бирлик ҳажмида
камайиши
ҳам шахснинг фаровонлигига таъсир қилади, деб уқтириларди.
Фойдалиликнинг бундай бўлиниши моддий неъматлар қадриятининг вужудга келиши
билан боғлиқ қилиб қўйилар эди. Ҳамма неъматлар эмас, балки миқдори чекланган
неъматларнигина Австрия мактабининг иқтисодчилари қадриятга эга бўлади, деб
ҳисоблашарди. Уларнинг назарида мана шу қадриятларгина айирбошланиши мумкин эди.
Бѐм-Баверкнинг фикрича, қадриятнинг вужудга келиши учун ноѐб фойдалилик билан
бирга қўшилиши зарур, аммо мутлақ ноѐблик эмас, балки мазкур турдаги буюмларга
бўлган мавжуд эҳтиѐжнинг миқѐсига қиѐсан «нисбий» ноѐблик назарда тўтиларди.
Қадриятнинг ҳосил бўлишида Бѐм-Баверк икки босқични алоҳида кўрсатди,
биринчи босқични у субъектив қадриятнинг ҳосил бўлиши билан боғлади, бунда у
неъматнинг шахс эҳтиѐжларини қондиришда қандай роль ўйнашига қараб, шу субъект
неъматга берадиган шахсий баҳо назарда тўтилар эди. Агар фойдалилик мавҳум бўлса, у
ҳолда неъмат баҳо олмайди ва унинг субъектив қадрияти 0 га тенг бўлади. Серсув булоқ
ѐнида турган киши учун бир стакан сув бунга мисол қилиб кўрсатилди. Аммо, саҳрога
бориб қолган киши учун ўша бир стакан сувнинг ўзи аниқ фойдалилик касб этади.
Шахснинг фаровонлигигина эмас, унинг ҳаѐти ҳам шу сув билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Бу ҳолатда бир стакан сув субъектив қадриятга эга бўлади. Бѐм-Баверкнинг фикрича,
моддий неъматлар туфайли инсонга келтирилган фойданинг миқдори ҳам шу неъматлар
қадр-қимматининг ўлчовидир. Қийматни истеъмол қиймати билан айнан бир нарса деб
талқин этиш (аслида алмашув қиймати ҳам бор) фойдалилик қийматини аниқлаш
Австрия мактабидан аввал ҳам сиѐсий иқтисодда маълум эди. Австрия мактабининг
назариѐтчилари бу принципни математикадан олинган меъѐр тушунчаси билан
тўлдирдилар. Қадрият негизи сифатида энди шунчаки фойдалилик эмас, балки шахснинг
энг кам эҳтиѐжини қондирадиган энг юқори (охирги қатордаги) фойдалилик тушунчаси
ишлатила бошланди. Бѐм-Баверкнинг таъбирича, буюмнинг қадрияти унинг энг юқори
меъѐрий фойда миқдори билан ўлчанади, бунда хўжалик неъматлари муайян туридан
олинадиган энг оз наф назарда тутилади. Буни Робинзон етиштирган беш қоп дон
мисолида кўриш мумкин, бир қопи озиққа, икки қопи уруғликка, икки қопи ем учун ва
ҳоказо. Бѐм-Баверк бу «қонун»нинг амал қилишини беш қоп дон ҳосили олган шахснинг
хўжалиги мисолида кўрсатади. Ҳамма қоплардаги доннинг сифати ва вазни теппа-тенг.
103
Бироқ, Бѐм-Баверкниг назариясига кўра, бир қоп доннинг субъектив қадрияти камайиб
борувчи фойдалилик принципи асосида белгиланиши керак. Биринчи қоп дон шахснинг
энг зарур ҳаѐтий эҳтиѐжини қондиради ва шу сабабли энг кўп фойдалиликка эга бўлади.
Кейинги қопларнинг фойдалилиги камайиб боради. Тўтиқушни боқишга мўлжалланган
сўнгги қоп ҳам фойдалиликка эга бўлади. Ана шу сўнгги қоп дон мазкур моддий неъмат
бирлигининг субъектив қадриятини белгилайди. Барча мавжуд дон запаси беш қоп бўлган
тақдирда бир қоп доннинг қадрияти тўтиқуш боқиш қийматига тенг бўлади, деб даъво
қилади Бѐм-Баверк. Бу мисоллар туркумини ейилаѐтган бешта олма мисолида ва
бошқаларда ҳам кўриш мумкин.
Бѐм-Баверк қадрият ҳосил бўлишидаги иккинчи босқични «объектив қадрият»
билан боғлади. У мазкур босқични талаб ва таклиф хусусидаги мавжуд эски назария
асосида изоҳлади. Объектив қадриятнинг ҳосил бўлишини талаб ва таклифнинг стихияли
нисбати давомида бозордаги субъектив баҳоларни бараварлаштиришдан иборат қилиб
қўйилди, шунинг натижасида янги, ўртача қадрият пайдо бўлиб, мана шу объектив
миқдор деб кўрсатилди.
Шундай қилиб, Австрия мактабининг иқтисодчилари илмий назариянинг қиймат
товарларнинг объектив хусусияти бўлиб, мана шу хусусият бу товарларнинг и чки
мазмунини белгилайди, деган туб қоидасини рад этиш орқали қиймат ҳосил бўлиши
жараѐнини янгича талқин этадилар. Улар буни баҳо берувчилик мулоҳазаларига ва
индивидларнинг психологиясига боғлиқ бўлган субъектив категорияга айлантириб
қўйдилар. Бу эса навбатдаги янги назария эди, бу назарияни яратувчилар қийматни у
ҳосил бўладиган шароит ва манбадан - ишлаб чиқариш ва меҳнат соҳасидан бўтунлай
ажратиб
қўйдилар.
Бѐм-Баверкнинг
ҳамма мулоҳазалари ҳақиқий жараѐнни
ойдинлаштирадиган,
ушбу
категорияда
ифодаланадиган
ишлаб
чиқариш
муносабатларини кенгайтирадиган фикрлар асосига қурилган эди.
«Энг юқори фойдалилик» назарияси Австрия мактаби ва бошқа иқтисодиѐт
концепциялари учун асос бўлди, бу концепциялар эса капитализм шароитида
иқтисодиѐтнинг ижтимоий мазмунини кучсизлантирувчи, унинг синфий ҳарактерини
инкор этувчи бир нарсадир. Бѐм-Баверкнинг таъбирича, қадрият тўғрисидаги таълимот
даромадни тақсимлаш, шу жумладан ер рентаси, иш ҳақи, капиталдан олинадиган фойда
тўғрисидаги бутун ўз доктринасининг марказий бандидир.
Австрия мактабининг тақсимлаш назарияси бир қанча мавжуд концепцияларни:
Ж.Б.Сэйнинг ишлаб чиқаришнинг уч омили, тақсимот концепциясини, «энг юқори
фойдалилик» назариясини ўз ичига олади. Бу ўринда ишлаб чиқариш омиллари унумли
неъматлар деб аталган. Уларнинг ҳар бирига (ер, капитал ва меҳнатга) олинган истеъмол
неъматларининг муайян қисми мувофиқ келади. Тақсимотнинг мана шу ўзига хос
концепцияси капиталистик эксплуатацияни ўзгалар меҳнатининг капиталистлар
томонидан ўзлаштириб олинишини инкор этади. У келажакдаги неъматлар ва
капиталистнинг истеъмолдан «тийилиши»га нисбатан ҳақиқий неъматларни ҳар хил
баҳолаш асосида фойдани оқлайди. Бу ўринда фойда капиталистнинг ҳақиқий
неъматларни истеъмол қилишдан «тийилиши» учун ва ўз капитали билан бўлажак
неъматларни ҳозирги неъматларга айлантиришни таъминлаганлиги учун «мукофот» деб
кўрсатилади. Шундай қилиб, тақсимот назариясида ҳам муайян синфий мақсадларни
кўзлайдиган янгича хулосалар бор.
Австрия мактабининг услубияти ҳам, иқтисодий назариялари ҳам тарихдан
ташқари ѐндашув асосида яратилгандир. Бу методология ва назариялар капиталистик
товар хўжалиги шароитларида жамиятнинг синфий структурасини эътибордан четда
қолдириб, ишлаб чиқаришдан истеъмолни устун қўяди. Маржинализм асосчилари
қўллаган сабаб-оқибат асосидаги иқтисодий таҳлил (анализ) оддий мантиқий
хулосаларнинг юзага келишига сабаб бўлди, бу эса уларни реал капитализмдан
ўзоқлашишга олиб келди. Бироқ, юқорида қайд этилган хусусиятларни айтиш билан
бирга биз бу мактаб намояндаларининг шу услублари натижасиз ва уларнинг
104
концепциялари тўғри илмий хулосалар бермади, демоқчи эмасмиз. Аксинча,
капиталистик бозор муаммоларини англашда ва айниқса иқтисодий фанга эътиборни
истеъмол ва талабни тўлароқ қондиришга қаратишда бу мактабнинг хизматлари каттадир.
Бу мактабнинг концепциялари капиталистик хўжалик тизимининг энг муқаддас
нарсаси - хусусий соҳибкорлик, эркин бозор, рақобат ва шу кабилар посбонлигида турган
иқтисодиѐт бундан кейинги ривожланишига катта таъсир ўтказди. Австрия мактабининг
услубияти айниқса математик мактаб ва умуман ҳозирги замон иқтисодий
мактабларининг шаклланишида катта роль ўйнаган. Бу йўналиш янги классик оқимнинг
кенг ривожланишида алоҳида ўринни эгаллади.
Лекин шуни ҳам таъкидлаш зарурки, «энг юқори фойдалилик» назарияси янги
ташкил бўлаѐтган назарий мактаблар учун илк манба ролини ўйнади. «Энг юқори
(чегаравий) фойдалилик» назариясининг неоклассик (янги классик) варианти инглиз
иқтисодчиси А.Маршалл бошчилигида «энг юқори фойдалилик» назариясини «ишлаб
чиқариш чиқимлари» назарияси билан қўшиб, янги илмий назария вужудга
келтирилганлигида ўз аксини топди.
Энг юқори наф назариясининг У. Жевонс томонидан изоҳланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |