“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

белгиланган қиймат
» назариясини ўзининг бутун иқтисодий негизи 
деб ҳисоблади. Бунда классик мактабдан ўзиб кетиш пинхона истагигина эмас, шу билан 
бирга ижтимоий ўзгартиришларнинг йўлларини белгилаш истаги ҳам намоѐн бўлди. 
Товар ишлаб чиқаришини Прудон инсоний озодликнинг ва ҳар бир киши шахсий 
мустақиллигининг чўққиси деб билади, майда буржуа назариѐтчиси бўлган Прудон бозор 
механизмининг баъзи бир салбий жиҳатларини: молларнинг қалашиб кетишини, 
номуносибликни, хонавайрон бўлиш ва шу кабиларни тан олади. Прудон асосий 
иқтисодий зиддиятларни «қиймат»нинг ички зиддиятларидан: истеъмол ва айирбошлаш 
қиймати ғояларидан иборат деб билади. «Белгиланган ѐки сунъий» қиймат муросага 
келтирувчи тимсол бўлиб кўринади. Бундай қиймат айирбошлашда вужудга келади. У 
товарнинг ижтимоий бойлик таркибига бемалол кириб боришини билдиради. 
Бинобарин товар ишлаб чиқаришининг ҳамма қийинчиликларини бартараф қилиш 
учун ҳар бир товарга ѐ белгиланган қиймат қўйиб қўйиш, ѐки унинг бозорда сотилишига 
кафолат бериш, товар билан пул ўртасидаги зиддиятни тугатиш зарур. Прудон тилла 
билан кумушни «белгиланган» қийматга эга бўлган дастлабки товарлар деб атайди. 
П.Прудон даромад тўғрисидаги назарияни сиѐсий иқтисодда даромаднинг асосий 
манбаи деб қабул қилинган меҳнат, капитал ва ернинг мазмунини кўриб чиқишдан 
бошлайди. Унинг фикрича, ишлаб чиқариш жараѐнининг ўзи ҳар уччала элементнинг 
ишга тушурилиши натижасида юз беради. Лекин ер ѐки капитал эгаси ўзи ҳеч нарса 
ишлаб чиқармасдан ўз даромадини олишини ва айни вақтда ишчи ўз меҳнати натижасида 
ҳосил бўлган даромадининг фақат кичкина бир қисмини иш ҳақи сифатида олишни 
адолатсизлик деб баҳолайди. П.Прудоннинг такрор ишлаб чиқариш назарияси унинг 
даромадлар тўғрисидаги фикрлари асосида ривожлантирилади. 
Такрор ишлаб чиқариш жараѐни олимнинг фикрича, ҳамжамиятдаги ишлаб 
чиқариш ва истеъмолнинг мувозанати асосида бўлади. Лекин амалиѐтда мулкчиларнинг 
ишламай қўйганлиги бу принципнинг бузилишига ва натижада Ж.Б.Сэй кўрсатиб ўтган 
«иқтисодий қонунни» ҳам бузилиши олиб келмоқда. 
П. Прудон ижтимоий масалаларни ҳал қилиши зарур бўлган капитализмни ислоҳ 
қилиш лойиҳаларини ўзининг кўпгина асарларида эълон қилади. Ушбу асарларда 
ижтимоий адолат концепциясини асослаш билан бирга инқилобий чиқишлар ҳақидаги 
ҳар қандай фикрни инкор этади. Олимнинг ислоҳотчилик ғояларнинг айримлари 
С.Сисмонди қарашларига ўхшаш бўлиб улар қуйидагиларда ўз аксини топди: 
«учинчи шахслар» яъни деҳқонлар, ҳунармандлар ва майда кустар ишлаб 
чиқарувчиларнинг жамиятдаги ўрнига раҳимдиллик билан ҳайриҳоҳлик билдириш; 
«майда мулкчилик ва майда ишлаб чиқаришни» иқтисодиѐтдаги етакчилик ўрнини 
эътироф этиш билан уларнинг шарт-шароитлари, таълимотларида тўлиқ тенгликка 
эришиш; 
ижтимоий адолат тамойилларига мос равишда жамият манфаатларидан келиб чиқиб 
ишлаб чиқариш иштирокчиларига тенг даромад бериш; 
капитал ва даромадлар бир киши қўли остида концентрация қилинишига ва айниқса 
меҳнатни эксплуатация қилишга йўл қўймаслик. 


96 
Бундан ташқари фақат П.Прудон ислоҳотчилигига хос қўйидаги ғояларни алоҳида 
ажратиб кўрсатишимиз мумкин: 
пулни муомалада ҳарактини бекор қилиб, унинг ўрнига ишчи пуллари банкларни 
муомалага киритиш; 
фоизни йўқ қилиш ҳисобига фоизсиз кредитларни ташкил қилиш; 
халқ банкларини ташкил этиш; 
ислоҳотлар амалга ошириш жараѐнининг хотимаси сифатида хукуматни бекор қилиш. 
Ислоҳотчилик концепцияларида П.Прудон.Халқ банкига катта умид боғлайди. 
Унинг банки социалист-рикардочилар таклиф қилган банклардан 3 хил ўзига хослик 
билан фарқ қилар эди: 
Биринчидан, ундаги металл пуллар дастлабки бонлар чиқарилиши сабабли, пулга 
ва тижорат воқеаларига алмаштириш йўли билан секин-аста муомаладан чиқарилар эди.
Иккинчидан, фоизни бирданига йўқ қилмасдан, балки юқори қайд қилинган 
босқични амалга оширишни 2%дан энг кам даража-0,25% тушириш ҳақда сотилмаган 
товарларга олдиндан суда берилиши.
Учинчидан Халқ банки капитални ўзига жалб қилмай юзага келмасдан, балки 
аксинча капитал билан юзага келади. 
П.Прудоннинг ҳукуматни бекор қилиш ғояси ислоҳотларни амалга ошириш 
даврида синфларнинг умумлашуви ва ягона меҳнаткашлар, ўз меҳнатини ҳақиқий ҳақини 
оладиган синфини юзага келиши ўз навбатида ҳукумат фаолиятини кераксиз қилиб қўяди 
(анархизм ғояси). 
П.Прудон капитализмни ислоҳ қилиш лойиҳасида майда товар ишлаб 
чиқарувчининг ўз моли сотилишига кафолат олиш, майда дўкондорнинг фоизсиз 
кредитнинг олиш тўғрисидаги асрий орзусини, буржуа зиѐлисининг капитализм 
шароитида мутлақ меҳнат эркинлиги, қиймат қонуни асосида тенглик имконияти 
тўғрисидаги хомхаѐлларини ифодалаган эди. Прудоннинг «социализм»и товар билан пул 
ўртасидаги алоқани сохталаштиришга асосланган. Шу лойиҳанинг муаллифи хусусий 
ишлаб чиқаришни товарни сақлаб қолишга, аммо пулни, айирбошлашни, айирбошлаш 
қийматини йўқ қилиб ташлашга интилган эди. 
П.Прудон ва прудонизм ўз даврида ишчилар ҳаракатига жиддий хатар солганлиги 
сабабли пролетар таълимотининг асосчилари Прудоннинг майда ишлаб чиқариш 
реформизмига (ислоҳотчилигига) қарши муросасиз курашдилар. Уни пролетариатга 
душман ва революцион ҳаракатга ҳалақит берувчи бир оқим деб фош қилдилар. Бу 
курашни К.Маркс XIX асрнинг 40-йиллари ўрталаридаѐқ «

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish