Реферат Малакавий битирув иши кириш, бўлим, хулоса,фойдланилган адабиётлар рўйхати,60 бет тушунтириш ёзуви ва та расм, 18 та схема, та жадвалдан иборат



Download 6,32 Mb.
bet1/18
Sana20.07.2022
Hajmi6,32 Mb.
#830104
TuriРеферат
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
asоsiy diplom










Реферат
Малакавий битирув иши кириш, 7 бўлим, хулоса,фойдланилган адабиётлар рўйхати ,60 бет тушунтириш ёзуви ва 2 та расм, 18 та схема , 3 та жадвалдан иборат.
Кириш қисмида мазкур малакавий ишнинг долзарблиги тогрисида сўз юритилган.
Асосий қисмда ёрдамчи асенхрон машиналари турлари, вазифалари, уларни ишлатилиши авзалликлари ва камчиликлари келтирилган . шунингдек ЭХТ ёрдамчи машиналарини носозликлари уларни диагнозтика қилиш текшириш аппаратларини ишлатилиш шаройитлари кўрсатилган .
Шунингдек техник иқтисодий бўлимда ёрдамчи асенхрон машиналарни тамирлаш цехи ишчиларининг иқтисодий кўрсаткичлари ҳисоби келтирилган.
Хаёт фаолияти хавфсизлиги бўлимида ёнғин хавфсизлиги кўриб чиқилган.


Мундарижа

Кириш…………………………………………………………………….…..….6


1 Электр ҳаракатланувчи таркибда ёрдамчи электр машиналарнинг вазифалари ва уларга қў йиладиган талаблар…………………...........……......11
1.1 Мотор вентиляторлар …………………...........………………….………..15
1.2 Мотор компрессорлар…………….……………………………………….17
1.3 Мотор насослар……...………………..……………………………………18
1.4. ВЛ60 ва ВЛ80 русмли электровозларда ёрдамчи электр машиналари
1.5. “Ўзбекистон-йўловчи” электровози мотор компрессорлари.....................20
2. Электр ҳаракат таркиблари ёрдамчи машиналари носозликлари ва диагнозтика қилишнинг замонавий усуллари…………………………………26
2.1. Ёрдамчи асинхрон двигателларини спектр токи орқали анализ қилиш…………………………..……………................................................……31
2.2. Вибродиагностика қилиш ………...………………………………....……36
3. Техник иқтисодий ҳисоблар ……………………...………………………42
4. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги……………………………………..………..47
Хулоса …………………………………………………….……………….58
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати…………………………………………59


КИРИШ.
Ўзбекистон темир йўлларининг ривожланиш ва унинг халқ хўжалигидаги тутган роли

Ўзбекистон Республикасининг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш, ҳамда унинг жаҳон ҳамжамиятига фаол кириб бориши транспорт таъминотининг юқори даражасини талаб этади, бу эса энг аввало мамлакат иқтисодиётининг қон томири бўлган темир йўллар ривожланишини тақозо этади.


Мустақилликнинг илк кунлариданоқ юртимизда транспорт коммуникациялари, хусусан, темир йўл соҳасининг жадал ривожланишига катта эътибор қаратилмоқда. Шуни қайд этиш лозимки, бугунги кунда транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Темир йўл транспорти иқтисодиётнинг йўловчи ва юк ташиш хизмат талабларини қониқарли даражада бажармоқда. Бутун транспорт сектори юко айланмасининг 66% темир йўл транспорти улушига тўғри келади. Ташиш хажмининг ўсиши, темир йўлларнинг юк ва йўловчиларни қабул қила олиш имкониятларини ошириш, техник воситаларни модернизациялашни ва янгилашни талаб этади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида миллий транспорт йўналишларни такомиллаштириш, темир йўл соҳасини ривожлантириш бўйича талай ишлар амалга оширилмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг мавқеини транспорт бозорида барқарор сақлаб туриш иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришни ва соҳага катта инвестициялар жалб этилишини тақозо этади.
Компаниянинг инвестиция дастурида ҳаракат воситасини янгилашга, уларнинг эксплуатацион фаолиятини яхшилашга, барча харажатларни тежаш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш, телекоммуникация тизимини модернизация қилишга қаратилган.
Инвестиция соҳасида компаниянинг олиб бораётган сиёсати устуворликлари қуйидагилардан иборат:
-темир йўл участкаларини электрлаштириш;
-янги темир йўл линияларин барпо этиш;
-темир йўлларни реабилитация қилиш;

-ҳаракат воситаларини таъмирлаш бўйича компаниянин базаларини яратиш;


-доимий равишда юк вагонлари парки ва локомотивларни алмаштириб туриш, мавжуд ҳаракат воситарини эҳтиёт қисмлари билан таъминлаш;
-ҳаракат воситаларини қурилиши.
2007 йилнинг 19 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Германия тараққиёт банки ҳамда Қувайт Араб Иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида “Тошкент (Тўқимачи) – Ангрен” темир йўл участкасии электрлаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-582 – сонли қарорни имзолади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида Германия хукуматидан Германия тараққиёт банки ва Қувайт хукуматидан Араб иқтисодий ривожланиш Қувайт фонди орқали узоқ муддатли имтиёзли кредитлар олиниб, қурилишнинг умумий қиймати 79,395 млн АҚШ доллари миқдорида белгиланди.
Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган темир йўл магистраллари қурилиши, ишга туширилиши ва реконструкцияси, жумладан, “Тошғузор – Бойсун – Қумқўрғон” йўналиши умуман мамлакатимизнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиши ва, хусусан, муайян ҳудудлар нуқтаи назаридан аҳамиятлидир. Зеро, ҳукуматимизнинг мамлакат ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантириш ҳамда илгари фойдаланилган, чет мамлакатларда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металл констукциялар ўрнига зарур қурилиш ашёларини етказиб бериш борасидаги кўрсатмасини эътиборга олган ҳолда юқорида айтиб ўтилган иш хажмининг амалга оширилиши давомида янги технологик амалиётлар жорий этилди.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги темир йўл линияларининг умумий узунлиги 4300 километрни ташкил этади. Унинг 1000 километрга яқини электрлаштирилган. Мамлакатдаги темир йўл локомотивларининг 23,5 фойз электровозлар ҳиссасига тўғри келади.
Мустақиллик йилларида мамлакатнинг темир йўл транспорти тизими жадал суръатларда ривожланиб, бу борада хорижий ҳамкорлар билан салмоқли лойиҳалар асосида манфаатли битимлар имзоланмоқда. Бу борада йўловчи локомотив паркини янгилашга қаратилган инвестицион лойиҳанинг амалга оширилаётгани ҳам шулар жумласидандир. Мазкур лойиҳа “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК йўловчи локомотивлар паркини янгилаш. Йўловчи электровозлар харид қилиш борасида Ўзбекистон ҳамда Хитой Халқ Республикаси ўртасида молиявий-техник ҳамкорлик соҳасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) га аъзо бўлган давлатлар учун узоқ муддатли имтиёзли кредит ҳисобига амалга оширилмоқда.
2010 йилнинг 4 июнь куни Тошкент Марказий темир йўл вокзалида Хитойнинг Чжучжоу электровоз қуриш компаниясида ишлаб чиқилган электровозларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Электровоз поездлари соатига 100-120 км тезликда ҳаракатланиб, Ўзбекистонлик темир йўлчиларнинг ишончини оқлади.
Янги электровозларнинг оғирлиги 138 тонна бўлиб, ғилдирак ўқига тушадиган оғирлик 21,5 тоннани ташкил этади. Мана шу омил ҳисобига электровоз тез ҳаракатланади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур янги электровозлар электр энергияни тежаш борасида ҳам афзалликларга эга. Унинг 160 км тезликда
ҳаракатланиши аввало вақтни тежаса иккинчидан, йўловчи ташишдаги ҳаражатларни камайтиради. Шунингдек, йўловчи поездларни тортишда электр энергияни тармоққа қайтаради. Қолаверса электровоз кабинасида машинистлар учун қулай шароитлар, мўътадил иқлим муҳайё. Монитор йўл давомида электровознинг техник ҳолатини кўрсатиб боради. Айниқса олган электр энергиясининг ортиқчасини электр тармоғига қайтариш хусусиятига эғалиги электр энергиясини тежаш имконини беради.
2011 йил мамлакатимиз ҳаётида муҳим воқеа, яни тез юрар “Афросиёб” электр поездининг йўлга қўйилиши бўлди. Ҳозирги кунда мустақил мамлакатимиш аҳолиси ва чет эллик меҳмонлар Тошкент-Самарқанд оралиғини 2-2.5 соатда босиб утмоқда. Юқорилаги электровоз ва электропоездлар ўзгарувчан ток кучланишида ишлайди. Бу кучланишни ишлаб чиқиш ва истемолчиларга етказиб бериш ўзгармас ток кучланишига нисбатан анча енгилликлар туғдиради.
Ўзгарувчан ток тортув моторлари содда ва ишончли равишда локомотивлари бошқаришга имкон беради. Локомотивлар унинг ўзида ёки ундан ташқарида жойлашган бошқариш пунктидан амалга оширилади.
Тортув моторларнинг мавжудлиги ҳаракат таркибини электр тормозлашга имкон яъни уни генератор режимига утказиб тормозлашга имкон яратади. Бунда тортув мотори ёрдамида ишлаб чиқалаётган электр энергия контакт тармоғига узатилиши мумкин (рекуператив тормозлаш), ёки тормоз қаршилигига тақсимланиши мумкин (реостатли тормозлаш). Электр тормозлашда поезд вагоннинг ва локомотивларнинг механик қисмлари пневматик тормозлашга нисбатан анча кам бўлади.
Оғир шароитда ишлаши ва улчамлари қатиқ, чегараланганлиги учун тортув электр моторлари чегаравий фойдаланишни машиналарга киради. Кўпчина тортув моторлари конструктив тайёрланиш бўйича яхши тарафлари мавжуд бўлган ва шу билан барча камчиликлари ҳам мавжуд бўлган коллекторли узгармас ток ва пульсацияланувчи токли машиналар турига киради.
20-асрнинг 60 йилларига келиб транспорт соҳаси бўйича ривожланган мамлакатларда коллекторсиз тортув моторлари-асинхрон (АТМ) ва вентилли (синхрон) ни электр ҳаракат таркибида қуллаш устида тухтовсиз ишлар олиб борилмоқда.
Бироқ АТМ кенг тадбиқ этиш уларни таъминлаш учун узгартириш қўрилмалади мустаҳкамлигини ошириш талаб этилади. Юк ташувчи электровозлар учун мамлакатимиз йўлларида тортув электр моторлари тиргак-ўқли осиш қўлланилади, у бир тарафдан ғилдирак жуфтлиги ўқича мотор-ўқли подшипниклар орқали маҳкамланса, бошқа томондан – тележканинг рамасига эластик осилади. Йўловчи ташиши электровоз ва электр поездлари тортув электр моторлари анча такомишланган бўлиб рамага осилади. Бўнда улар тулиғича рессорланган бўлади.
Асинхрон тортув электр моторида ўқли осишни қўллаш мумкин
бўлади, бунда ғилдирак жуфтлиги ўқи моторнинг ротори ичига кириб туради.
Электровозларнинг тортув электр моторлари боғлиқ бўлмаган интенсив ҳолдаги шамолатиш билан бажарилган, бунда қават локомотивнинг кузовига урнатилгин махсус мотор-вентилятор ёрдамида ўзати берилади.
Электр поездларда моторвентиляторга жой бўлмаганлиги учун тортув моторларни ўз-ўзидан шамолатиш тизими қулланилади, бу ҳолда вентилятор совутиладиган мотор ўқида урнатилади.
Ўзгарувчан токли ЭҲТдаги тортув (асосий) трансформаторлари кучланишини 25 кВ кучланишдан тортув электрмоторлар учун керакли миқдоргача ўзгартириш мумкин бўлди.
Бу эса ёрдамчи электр машиналар локомотивнинг ва поезднинг иситиш занжиринингэнергия билан таъминлайди.
Трансформаторлар ёғли интенсив совутиш, ёғни мажбурий циркуляция қилиш ёрдамида совутиш ва ёғли иссиқлик алмашиниш қисмини мажбурий ҳаво ёрдамида совутадиган қилиб тайёрланади.
Ёрдамчи электр машиналар бажарувчи ва ёрдамчи қурилмаларини энергия билан таъминлаш учун машинали узгартгичларги бўлинади. Бажарувчи машиналар локомотивнинг вентиляторлари, совутиш тизими насослари компрессорлар, пневматик тормозни сиқилган ҳаво била таъминловчи ва пневматик қурилмалар юритмаси сифатида қўлланилади.
Машинани ўзгартгичлар тортув моторларини боғлиқ бўлмаган ҳолда қузғатишда, паст кучланишли ёрдамчи машиналарни таъминлашда (динамоторлар) ва бир фазали токни уч фазасига ўзгартириш (фаза ажратгичлар) мақсадларида қўлланилади.
Кўпчина ҳолларда комбинацияланган машинал агрегатлар яратилади. Яъни, вентиляторлар ёки фаза ажратгичлар электр моторлари бир вақтда токни бошқариш генератори юритмаси сифатида ҳам фойдаланилади. Ёрдамчи машиналар электровознинг кузовида ёки электр поезди вагони тагида жойлаштирилади.
Ўзгармас токни электр ҳаракат таркибида ёрдамчи машиналарни юритмаси учун асосан юқори кучланиши кетма-кет ёки аралаш қузғатиладиган коллекторли моторлар, кам ҳолларда асинхрон электр моторлар қўлланилади.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish