Реферат Малакавий битирув иши кириш, бўлим, хулоса,фойдланилган адабиётлар рўйхати,60 бет тушунтириш ёзуви ва та расм, 18 та схема, та жадвалдан иборат


Электр харакатланувчи таркибда узгармас ток ёрдамчи электр машиналари, уларнинг тузилиши ва кулланилиш сохалари



Download 6,32 Mb.
bet3/18
Sana20.07.2022
Hajmi6,32 Mb.
#830104
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
asоsiy diplom

Электр харакатланувчи таркибда узгармас ток ёрдамчи электр машиналари, уларнинг тузилиши ва кулланилиш сохалари.

ЭҲТдаги ўзгармас ёрдамчи машиналари конструкцияси уларнинг ток қабул қилиш тизими ва локомотивда жойлашиш ўрнига боғлиқ бўлади.


Ёрдамчи машиналарнинг электровоз кузовида ёки электропоезд кузови тагида жойлашиши уларнинг чангдан ва қордан мустаҳкам ҳимоясини таминлай олмайди. Шунинг учун ЭҲТда машиналар ёпиқ ҳолда тайёрланганлар ёки ўз-ўзидан шамоллатиладиган ёки боғлиқ бўлмаган ҳолда шамоллатиладиган усуллар қўлланилади.
Ёрдамчи машиналарга тортув машиналаридаги каби уларнинг габарит ўлчамларига ва оғирлигига қаттиқ талаблар қўйилмайди. Шунинг учун ёрдамчи машиналар лойиҳалашда уларнинг мустаҳкамлигига катта эътибор қаратилади. Бундай моторларнинг қувват бирлигига тўғри келадиган оғирлиги кўпинча 25-30 кг/квт оралиқда бўлади. Кучланиш 3000В ўзгартгичли машинали моторларда у 40-75 кг/квт гача тўғри келади. Юқори кучланишли ўзгармас токли ёрдамчи машиналарда фойдали иш коэффициентини ошириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас, кўп ҳолларда кучланиши 3000В бўлганда демпфер улар қаршиликка қўшилгандан ни ташкил қилади, қўшилмаганда эса 0,78-0,84ни ташкил қилади. Кичик қувватни ва юқори кучланишли ёрдамчи машиналар тортув машиналарига нисбатан актив материалларни кам қабул қилиши билан ҳам аниқланади. Масалан уларнинг чулғамларида токнинг зичлиги тортув моторларига нисбатан анча кам бўлади (асосан ёпиқ ҳолда ишланган ёрдамчи машиналарда).
Бироқ ГОСТ–2582-81га асосан ёрдамчи машиналарнинг иссиққа чидамлилигини ошириш учун уларнинг чулғамини тайёрлашда ПСД, МГМ, ПЭТВСД ўтказгичларнинг В типдаги изоляцияси қўлланилади. Чулғамлар заводда таъмирлашда А-типдаги изоляцияли чулғамни В-типдаги изоляциялига алмаштирилади.
Кўпинча ёрдамчи тортув машиналари коллектор пластинкалари орасидаги ўртача кучланиш бўлади. нинг бундай қийматини фақат якорь реакцияси асосий майдонининг силкитиши қийматининг пасайиши билан якорнинг тўғри чизиқли юкламасининг камайишида фойдаланиш мумкин. Асосан бундай турдаги моторларда якорнинг кўп чулғамли тўплами қўланилади, бу уларнинг актив ва индуктив қаршиликларини ошишига ва коммутация токининг камайишига сабаб бўлади.
Мотор –вентилятор электр моторининг бош қутб ғалтаги


Параллел ўтказгичлар горизонтал қаторларда жойлаштирилади ва ўрамлар вертикал бўйича ўрнатилади ва бир-биридан қалинлиги 0,1 мм бўлган қистирма (прокладка) билан ажратилади.


Қобиқ изоляцияси 1,2 слюдинит ойнали лента ЛСГК – 110-ТТдан олти қатламда қалинлиги 0,11ммдан иборат, фторопластлентасининг бир қатлами қалинлиги 0,03мм ва ойнали лента билан бир қатлам ярим қобиқли қилиб тайёрланади. ТЛ-110м туридаги мотор-вентиляторнинг электр мотори бош қутиби ғалтаги ПСД типли 2,26х3,8 ммли тўғри бурчакли мис ўтказгичдан тайёрланади. Қобиқ изоляцияси Фсинфида бўлиб, ЛС4ОРу–ТТ ойна слюдинитли лентадан иборат.
Ғалтак қутб ўзаги билан ЭМТ-1эпоксид бирикмасидан тўйинтирилган ва ўзида ажралмас блокни ташкил этади.
Ёрдамчи электр машиналарнинг ишга тушириш характеристикасини ва ишини стабиллаш учун ўзгарувчан кучланишда уларнинг магнит тизимлари паст тўйинган қилиб тайёрланади. НБ-430 (расм 3) типдаги вентилятор мотрининг электромеханик характеристикаси катта юмшоқлик билан ажралади, у асосий қутб орасидаги катта ҳаво бўшлиғи ва магнит тизимининг паст тўйинишда эришиш мумкин. Кириш кучланишни аниқ ростланишга мўлжалланган машиналарда асосан кам тўйинган бўлади (бошқариш генераторлари ва уйғотгичларда). Ёрдамчи машиналарнинг лойиҳасини
енгиллаштириш учун бевосита валга якорь ўзаги втулкасиз пластинкалардан тайёлаб ўрнатилади ҳамда ойнали лентадан бандаги қилиш кенг қўлланилмоқда. Электр машиналарнинг коллекторини пластмасали қобиқдан тайёрлашда АГ -4 пласстмасса қўлланилмоқда. Электр мустаҳкамлиги 50Г частотада 13 кв/ммда кам эмас ва зчлиги 1,9 Г/см3 ни ташкил этади.

Уc=3000Вли НВ- 430 турдаги мотор вентиляторнинг электромеханик характеристикаси.





Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish