1 Электр харакатланувчи таркибда ёрдамчи электр машиналарнинг вазифалари ва уларга куйиладиган талаблар. ЭҲТда қуйидаги ёрдамчи машиналар қўлланилади:
-мотор компрессорлар – поезднинг тормоз тизимига ва электропневматик жиҳозларга, сиқилган ҳавони юбориш учун қўлланилади,
-мотор вентиляторлар – тортув электр моторларини ва бошқа электр жиҳозларини (электр поездларда бундан ташқари пасажирлар хонасини шамоллатиш учун) мажбурий шамоллатиш учун ишлатилади,
-генератор – бошқариш занжирини ток билан таъминлашни ва паст кучланишли ёритиш жиҳозларини таъминлаш ҳамда аккумлятор батареяларини зарядлаш учун статик ишланади. Кейинги йилларда бу мақсадлар учун статик зарядлаш қурилмасидан фойдаланилмоқда.(ВЛ 80 туридаги электровозларнинг барча модефикацияларда ва ЭР9, ЭР11, ЭР22 турдаги электр поездларда)
-мотор генератор ёки ўзгартгичлар (локомотивларда электр тормоз билан) тортув электр моторларини тормозлашда қўзғатиш чулғамини учун фойдаланилади,
-фазаларни ажратгич ва машинали ўзгартгичлар.
-уч фазали асинхрон моторларни таъминлаш учун,
-ёғ мотр насослар – трансформатор сувутиш тизимидаги суюқлик циркуляциясини таъминлаш учун ишлатилади
-кучланишни бўлгичлар (ажратгичлар) – ёрдамчи электр машиналарни таъминлашда 1500В кучланишда ҳамда контакт тармоғидан 3000В кучланишга улашда қўлланилади.
Баъзида бир ёрдамчи машинанинг ўзи бир неча функцияни амалга оширади. Масалан кучланишни бўлгичлар бошқариш генератори юритмасида қўлланилади.
Ёрдамчи машиналар иш режими айланиш частотасининг мотор ўқининг ва моментининг кам миқдорда ўзгариши билан характерланади. Компрессор электр мотрлари бундан мустасно, бунда қаршилик моменти локомотивнинг асосий резервуарларидаги ҳаво босимига боғлиқ бўлади.
Ёрдамчи машиналар яхши техник иқтисодий кўрсатгичларга эга бўлиши лозим. Электровозларда умумий қувват машинанинг учун сарфланадиган электр энергиянинг 10%гача қабул қилганда доимий токда 3-5 % гача тортув электр мотори қувватидан а ўзгарувчан ток электровозларида
7- 10% ни ташкил этади.
Ёрдамчи машиналар эксплуатацияси қилишда юқори чидамликка эга бўлиш керак. Электр моторларнинг ишда чидамлилиги биринчи навбатда ишга тушириш моментининг барча керакли захираси билан характерланади (мотор компрессорлар учун ишга тушириш
моментининг Митўқдаги қаршилик моментига нисбатан ни ташкил этади) юкланиш даражаси ва турғун ҳамда ўткинчи режимларда (коллекторли машиналар учун) ҳолатлар билан характерланади. Тортув моторлари сингари ёрдамчи машиналар ўзининг иш ҳолатини ҳаво температураси +40дан -500с бўлганда ва ток қабул қилгичларда ўзгармас ток тармоғида 2200дан 4000Вгача ҳамда ўзгарувчан токда 19000 дан 29000 В гача ҳам сақлаб қолади.
Ёрдамчи машиналарнинг иш ҳолатлари кўпинча ток қабул қилиш тизимини қабул қилишга боғлиқ. Ўзгармас ЭҲТда ёрдамчи машиналар ўзини-ўзи таъминлайдиган трансформаторнинг чулғамидан энергия қабул қилади. Бу эса чулғамларда керакли бўлган муҳим кучланишни танлашга имкон беради.
Ўзгармас токли ЭҲТда ёрдамчи машиналар контакт тармоғи кучланишига ёки махсус ўзгартгич (кучланиш ажратгичлари) га уланади. Бир қанча ёрдамчи машиналарни кетма-кет улаш ўзини оқламайди, чунки улардаги қаршилик моментни бир тексда тақсимлаш қийин бўлади. Кучланиши 3000В бўлган тармоққа ёрдамчи машиналарни қўшиш анча мураккаблик туғдиради. Агар коллектор пластинкалари орасидаги кучланишнинг ўртача қийматини деб қабул қилинса, тўрт қутбли машиналарда коллектор пластинкаларнинг сони 571 ни ташкил этади. Коллекторнинг мустаҳкамлик шартига асосан, коллектор бўлинмаларининг сони ткм ни 3,5 мм дан кам бўлмаслигини таъминлаш қийин бўлади.
Бундай коллекторларни қўллаш, машинанинг массаси ва габаритининг анча ошиб кетишига олиб келади. Электр поездлар тагида бундай машиналар умуман жойлаштиришнинг имкони булмайди.